Блоггер: Хайрулла Ҳамидов

{$alt}
Ижодий гуруҳ раҳбари

Хайрулла Ҳамидов мақолалари:

Бугун мамлакатимизда футбол байрами. Гарчи ўйин юртимизда бўлмаса-да, бизда Жанубий Кореядан кўра каттароқ байрам ҳукмронлик қилиши керак. Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги энг муҳим ўйинларидан бирини ўтказмоқда. Шу пайтгача “мана шуниси муҳим” деб келганимиз аслида у қадар тўғри эмасди. Энг муҳими мана шу ўйин билан бошланади.

1999 йилги ЕЧЛ финалини кўрганимда, МЮнинг ажойиб ғалабасидан қанчалик хурсанд бўлган эрсам, Лотар Маттеуснинг йиғисидан шунчалик қайғуга чўмганман. Чунки мен бир пайтлар бу юлдузни ҳужум чизиғида голлар қалаштирганини, кейинроқ ярим ҳимояда оширган ажойиб узатмаларини кўриб ўсган эдим. Ҳимоячи бўлиб-да ўйнашга рози бўлган бу шахс ўша куни мағлубиятга ҳақли бўлмаган ягона бавариячи эди. Алам қилганди, очиғи.

Матбуотнинг кўриниши ҳозирда ўзгарган. Газета ходимининг қизиққон одамлардан интервью олишга ҳам эҳтиёжи йўқ. Ижтимоий тармоқни яхшилаб кузатиб ўтирса, бас, шу ернинг ўзида унинг қармоғига тушадиганлар топилади. Аниқроғи, шу жойнинг ўзида қаҳрамони билан “интервью” уюштириб олиши мумкин.

Ҳа, тағин 20 йил оралиқда. Қойилмисиз? Бугун футбол қироли Пеле 76га кирди. 30 октябрь куни бошқа бир даҳо – Диего Армандо Марадона 56 ёшга тўлади. “Октябрь инқилоби”ни 1933 йили Гарринча бошлаб берган эди. Пеле давом эттирди. Ҳозир биз 20 йиллик фарқни ташкил этган ҳақида гаплашмоқчимиз. Иккиси ҳам 10-рақамда ўйнаган. Иккиси ҳам Мексика майдонларида жаҳон чемпиони 

Давомини ўқиш

“Бахтли онларда қайғули кунларингни эслаб тур, шояд шу билан бахтли онларинг янада чўзилса…” Л. Толстой Менга фарқи йўқ, дўппилар осмонга ирғитилаётган пайтда, мен ўша дўппини отмасликка, яхшиси, уни бир четга қўйиб, келажак ҳақида ўйлагим келмоқда. Баҳрайн билан кечган баҳсдан кейинги кайфиятимни-да юз саксон градусга ўзгартириб, мозийнинг аччиқ саҳифаларидан бир нималар излашга киришмоқчиман. Зеро, бу саҳифалар 

Давомини ўқиш

Рост гап

Ишонасизми, Европа чемпионати ўтаётган даврда ўз терма жамоасини энг кўп танқид қилган мамлакат Португалия бўлган экан?! Роналду ватандошлари бирор бир ғалабадан эйфорияга тушиб қолишмаган. Жамоа улар хоҳлагандек ўйнамаганидан шикоят қилаверишган. Хўш, шу муносабат тўғрими? Албатта, турнирда муваффақият қозонмоқчи бўлганлар учун жуда муҳим. Мақтов деган сўзни луғатдан олиб ташлаш, вазиятни тўлақонли равишда айтавериш керак бўлади. Енгдик. 

Давомини ўқиш

Maydon.uz сайти ҳам ўз фаолиятини бошлади. Бу сайтга тўпланганларнинг аксари “Роберто Баджолар”. Турли клубларда ўйнаган, аммо мақсадлари битта бўлган – юрт футболи учун кўз нурини тўккан йигитлар