Блоггер: Қаҳрамон Асланов

{$alt}
Блогер

Қаҳрамон Асланов мақолалари:

Охирги Эл-классикодан бироз олдин, Манчестерда “Манчестер Сити” ва “Челси“ ўртасида ажойиб ўйин бўлиб ўтганди. Майдонга тушган футболчилар тўпни назорат қилиш, дриблинг, зарбалар, яккакурашларда беназир ҳаракат қилишган, кўзга завқ берадиган ўйин бўлиб ўтганди.

Футбол янгиликларида Лассана Диаррага “Манчестер Юнайтед” қизиқиб қолганлиги ва  Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтаётгани ҳақидаги хабарларни орқама орқа ўқиб қолаётганимда, кимдир келиб, Аҳмедовнинг Хитойга ўтиши юқорига кўтарилиш ҳисобланади, деб қолса, эсинг жойидами, деган бўлардим. Аҳмедов тўп сурадиган янги клубда Халк, Оскар каби бразилиялик футбол юлдузлари тўп суради. Жамоага Андре Виллаш Боаш мураббийлик қилади. “Краснодар” таркиби 

Давомини ўқиш

Ўзбек футболида ўтган 25 йилликда мухлислар қалбида муҳрланган жамоалар талайгина. Бугун биз ўз вақтида мамлакатимизнинг энг кучли клублари бўлган ушбу жамоаларни ёдга олиб ўтдик.  1) СЎҒДИЁНА. 92-94 80-йилларда республикамизнинг иккинчи жамоаси бўлган «Звезда»нинг вориси бўлмиш «Сўғдиёна» мустақиллик даврларидаги илк мавсумларда жуда кучли ўйин намойиш этганди.

Футболчилик даврида қўқонлик эканига кўп урғу берилган бўлса-да, Нўъмон Ҳасанов аслида Қўқонда кўп ўйнамаган. Собиқ иттифоқ чемпионатининг 2-лига шарқий минтақасида тўп сурадиган маҳаллий «Автомобилчи» таркибида пайдо бўлган ёш, бўйчан, ўзига хос техникага ва майдонни кўра билиш қобилиятига эга бўлган Нўмоннинг қўқонликларнинг ёқимтойига айланиши кўп вақт талаб қилмади.

2026 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони 48 тага етказилиб, Осиёга 8.5 ўрин берилар экан. Бир қараганда, яхши хабар. Бир пайтлар ҳамкасбларим билан шу мавзуда баҳслашгандик. “Агар Осиёга 5-6 ўрин берилса, аниқ чиқамиз” деганди кимдир. Ростанам, мантиқанам, тўғридек. Сўнгги саралашда масалан кучли 6 таликка кирдик, охиргидан олдинги Осиё чемпионатида тўртликда эдик. Рейтингда ҳам доим тўртинчи-бешинчи ўринларда 

Давомини ўқиш

Дунёдаги энг яхши касб нима? Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги бу номинацияга даъвогарлик қила оладими? Келинг шу ҳақида фикр юритиб кўрамиз ва терма жамоамиз мураббийи бўлишнинг устун ва ноқулай тарафлари ҳақида гаплашамиз.

Хайрулла ака бироз олдин мақола ёзибдилар. “Манчестер Юнайтед”нинг “Вест Ҳэм”га қарши ўйинида ҳакамнинг Моуриньо шогирдлари фойдасига хатолар қилгани ва ҳар қандай холис инсон буни тан олиши, агар жамоага бўлган муҳаббат бунга тўсқинлик қилса, ҳеч бўлмаса, жим туриш кераклиги ҳақида. Гап адолат ва холислик ҳақида борганда, эътироз билдириш жуда қийин, албатта.

“Манчестер Сити” ўз майдонида “Эвертон”, “Саутҳэмптон”, “Мидлсбро” каби жамоалар билан дуранг ўйнаганда, ўйин борасида рақибидан катта устунликка эришганди. Очколар йўқотилган бўлса-да, Гвардиола жамоаси ўйин борасида қандайдир инқирозга юз тутгани ҳақидаги гаплар ортиқча эди. Ҳатто ўша “Челси”га (1:3) ўйинда ҳам “шаҳарликлар” кучли ўйин кўрсатишган, дастлабки соатда Конте шогирдлари дарвозасига жавобсиз учта гол уришлари ҳам мумкин эди. 

Давомини ўқиш

Жозе Моуриньо ҳақида кўпинча гап борганида, у жамоасини оғир аҳволда ташлаб кетиши, ундан кейинги тренерга “текисланган ер” қолиб, қийналиши муқаррар экани, португалиялик мутахассисни таклиф қилган ҳар қандай клуб бу томонни ҳам ҳисобга олиши кераклиги ҳақида айтилади. “Реал”ни олинг, аввалги “Челси”ни эсланг, “Интер”ни қаранг ана, Моуриньо қўл остида бу жамоалар ажойиб ўйин кўрсатиб, чемпион бўлишса-да, португалиялик 

Давомини ўқиш

Бирор бир лиганинг кучини, савиясини аниқлашнинг турли мезонлари бор. Масалан, етакчи клубларининг халқаро майдондаги иштироки ёки чемпионликка курашувчи жамоаларнинг қанчалик кўплиги ва ҳоказо. Яна бир ўзига хос ўлчов бор – ушбу лигадан қўйида бўлган лиганинг савияси. Яъни ушбу лигага чиқиш учун курашувчи жамоаларнинг савияси қай даражада? Мавзуни сал аниқлаштирадиган бўлсак, биринчи лигамизда олий лига савиясидаги, 

Давомини ўқиш

Англия чемпионатининг жорий мавсумида энг ҳужумкор, энг чиройли ва энг кучли ўйин кўрсатаётган жамоалардан бири “Ливерпул”дир. Клопп шогирдлари бир неча асосий рақиблари устидан яққол ғалабага эришдилар. Кучсизроқ жамоаларга қарши ўйинда эса, йирик ҳисобларни қайд этмоқдалар. Умуман, Юрген Клоппнинг жамоани бошқарганига тўлиқ бир йил ўтган бўлса, шу давр мобайнида “Ливерпул” энг сермаҳсул жамоа бўлиб турибди.

Бразилиянинг “Шапекоэнсе” клубининг авиаҳалокатга учрагани ҳақида ҳаммамиз эшитдик. Жуда оғир ҳолат. Одатда, шунга яқин воқеалар эшитганда, беихтиёр. “Пахтакор” билан 1979 йилда содир бўлган воқеани эслаймиз, солиштиришга ҳаракат қиламиз. Худдики ҳаммасини тушуниб тургандек, уларнинг қайғусига шерик бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо биласизми, ҳис қилишнинг иложи йўқ, аслида солишитириб бўлмайди. Бир неча йил олдин, Россияда Ярославлнинг “Локомотив” хоккей 

Давомини ўқиш

Терма жамоамизнинг Кореядаги мағлубиятидан сўнг, бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиш урфга кирди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда мухлислар ва журналистлар бу масалани кўтарганликларига гувоҳ бўлдим. Мағлубиятга, умуман терма жамоамизнинг ўйинларда кўрсатаётган нурсиз ўйинларининг асосий айбдорларидан бири сифатида албатта Бабаянни кўраман. Аммо айни шу дамда истеъфо ҳақида гапириш, бу масалага ечим сифатида айнан истеъфони кўриш бироз 

Давомини ўқиш

Қўйида ёзадиганларимни ўқишдан олдин Аброр Қодировнинг блогида чоп этилган “Прожектор” мақоласини мутоаала қилишингизни маслаҳат бераман. Ҳамкасбим ўша мақолада “Манчестер Юнайтед”нинг ёш юлдузи Маркус Рэшфорд мавзуси орқали Англия ва бизнинг матбуот ўртасидаги фарқлар ҳақида фикр юритган. Бир қатор Англиянинг ёш терма жамоаларида ўйнаган Маркус Решфорд ҳақида Англия матбуоти фақат, қачонки у “МЮ”нинг асосий таркибида тушиб, гол 

Давомини ўқиш

Қалай совуқми? – Жудаям совуқ, деб жавоб беришарди, қуёнчалар биз учун жуда яхши таниш бўлган эски мультфильмда. Ундан ҳам эскироқлар бундай совуқни эшакни ўлдирадиган совуқ, дейишар экан. Тепадаги расмда кўрсатилган стадионда эса, бироздан сўнг, мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларидан бири, водий дербиси бўлиб ўтади. “Андижон” – “Навбаҳор”.

Жудаям қизиқ ҳолат ҳақида айтиб бермоқчиман. Чемпионат давомида олий лигада қолиш учун курашган “Андижон” сўнгги турларда, мана шу йил мобайнида уларга асосий рақиб бўлган “Обод” ва “Қўқон” жамоасига мухлислик қилишга мажбур. Қизиғ-а? Шунақаси ҳам бўладими? Ҳа. Тушунтираман бир бошдан. Хуллас. Бугун “Навбаҳор” сафарда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаб очколари сонини 23 тага етказиб олди. Ушбу ўйин 

Давомини ўқиш

Кеча ёзган мақоламда, терма жамоамизнинг ўйин ҳисобидаги ўзгаришларга ҳеч қандай реакция бера олмаганидан келиб чиқиб, муаммонинг чуқурроқ экани, жаҳон чемпионатига чиқадиган жамоалар билан таққослаганда, яққол кучсиз эканимизга урғу бергандим. Аммо баъзида кучсиз жамоалар ҳам кучли рақиби устидан ғалаба қозониши мумкин. Кечаги ўйин худди шундайлар сирасига кириши мумкин эди. Бугун конкрет кечаги ўйинда қандай омиллар эвазига 

Давомини ўқиш

Протоколга қарасак, ҳаммаси тушунарли. Жанубий Корея каби кучли жамоа билан сафарда ўйнаб, кичик ҳисобда бой бердик. Беш йилдан кейин бу ўйинни эсламаймиз ҳам. Ҳаммаси кутилгандек. Ўйин сценарийси ҳам ёмон эмас. Ғалабага ҳаракат қилдик гўё. Бир соатдан сал ошиқ вақт мобайнида ҳисобда олдинда бордик. Аммо Жорнубий Корея кучли жамоа. Ўз майдонида ўйнаяпти. Барибир гол уриб олишди. 

Давомини ўқиш

Деярли ҳамма клубларимиз ўз даромадларининг асосий қисмини бош ҳомий ҳисобланган бирор корхонадан оладилар. Аксарият ҳолларда, бу ҳомийлар акциядорлик шаклидаги йирик компаниялардир. Ўша компания ва клуб ўртасидаги ўзаро муносабат тўлиқ иқтисодий манфаатдорлик эвазига қурилмайди. Яъни, клубга фалон миллиард бераётган компания ўша фалон миллиард қийматидаги айтайлик, реклама ҳизматига эга бўлишига мен ишонмайман. Айтмоқчиманки, бу алоқа кўпроқ ижтимоий 

Давомини ўқиш

Эронликлар терма жамоамиз дарвозасига ўша ягона голни биринчи тайм ўрталарида киритганликлари, қайсидир маънода яхши бўлганди. Эсингизда бўлса, футболчиларимиз то гол ўтказиб юбормагунларича, бошқача қилиб айтганда, эронликлар ҳисобда олдинга чиқиб олиб, ҳимоявий ўйнашни бошламагунларича, биз умуман ҳужум қила олмаётгандик. Энди тасаввур қилинг, Эрон худди тўрт йил олдингидек, голни сўнгги дақиқаларда урганида нима бўларди? Бутун ўйин давомида 

Давомини ўқиш

Аҳмоқ журналистлар

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо бир ҳафта давомида АФА томонидан иккинчи марта айбланмоқда. Тунов куни, “Бёрнли”га қарши ўйиннинг танаффус чоғида ҳакам Марк Клаттенбургга “бир нарса, бир нарса” деди ва қизил карточка олди. Бу билан тугамайди. Ҳали яна кўриб чиқилади. Биринчи ҳолат эса, янада қизиқроқ. “Ливерпул” – “МЮ” ўйинига ҳакам этиб тайинланган Энтони Тэйлорнинг уйи 

Давомини ўқиш

Хайрулла ҲАМИДОВ: Такрорий лавҳага таяниб қарор чиқариш тўғри эмас! Инфантино ўзини кўрсатиш учун янги қоидаларни жорий этишни бошлади, чамамда, кейинги ҳужуми видеотакрорларга қаратилган. Шубҳа уйғотувчи вазиятларда техникага таянмоқчи. Ҳафта саволига ҳам шу мавзу қўйилган экан, мен қатъий оҳангда бу қоидага қаршиман. Инфантино шарларини айлантириб юрган пайтлари Мишель Платини бу борада шундай деганди: «Мен футбол одамиман, 

Давомини ўқиш

Ўзбекистон чемпионати навбатдаги мавсуми тугашига ҳам уч тур қолди. Чемпионлик учун кураш икки жамоа ўртасида кечиши анчадан бери аниқ. Кейинги икки турдан бирида “Локомотив” очко йўқотишини жуда истардим. “Темирйўлчилар” хафа бўлишмасин, аммо айнан ҳозир холисликни ушлашдан кўра, охирги турда “олтин ўйин”ни томоша қилиш истаги кучлироқ қиляпти. Маълумки, ҳозирча икки даъвогар ўртасида 4 очколик фарқ бор 

Давомини ўқиш