Блоггер: Диёр Имомхўжаев

{$alt}
Блогер

Диёр Имомхўжаев мақолалари:

Ўзбекистонлик футболчиларнинг четга чиқиб кетаётгани 2003 йилларда кўп ёзиларди. Энди-энди спорт газеталарини ўқишни бошлаганимда Қозоғистон ёки Россияга йўл олаётган ўзбекистонликлар ҳақидаги хабарлар газетанинг битта саҳифасини бемалол тўлдириши мумкин эди. Қозоқлар яхши пул тўларди, худди ҳозиргидек. Кейинроқ қулочимизни кенгроқ ёйиб, ўзимиз учун янги мамлакатларни кашф қила бошладик. Сервер Жепаров Жанубий Кореядан тортиб, Саудия Арабистонида ҳам чемпион 

Давомини ўқиш

Мақола "Эрудит Спорт" газетасининг 8 декабрь кунги сонида босилган.

Футбол ўз амбициялари билан чиройли, ҳар қанақасига олиб қараганда ҳам. Унинг бу жиҳатларини ҳурмат қилишни истамаган кишилар кўп ҳолларда панд еганига гувоҳ бўлганмиз. Бир неча йиллик чиройли анъаналарнинг биргина ёки бир неча шахс туфайли ўзгариб кетиши мухлисларга оғир ботишига кўплаб мисолларни қалаштириш мумкин. Мен бугун шуларнинг фақат 1 тасига — ўзимизга тегишлисига тўхталиб ўтишни истардим.

Роналду бесоқолбоз? Агар шундан кейин унга бўлган муносабатингиз ўзгариб қолган бўлса, сиз бир инсонга икки хил назар билан қарай олмаймиз. Буни камчилигингиз демоқчи эмасман. Менга эса гитара. Роналду бабник бўладими ёки гей, иссиғи ҳам, совуғи ҳам йўқ. Шу вақтгача билган ишини қилиб келган одам сифатида, бундан кейин ҳам шундай давом этади. Барибир уни яхши футболчи 

Давомини ўқиш

Пеп Гвардиола “Барселона”ни илк бор қабул қилиб олганида, биринчи қарори жиддий ўйлантириб қўйганди — унинг жамоасида Роналдиньога жой йўқ. Ўша вақтларда “Барса”нинг ўйинини Рони учун томоша қиладиган миллионлаб мухлисларни топиш мумкиндек эди. Тасаввур қила олмасди кўпчилик ўша бразилияликсиз “Барселона”ни. Биз ҳурмат билан тилга оладиган бир қатор мутахассислар ўзининг янги ғоялари ва услубларини футболга олиб кириш 

Давомини ўқиш

Мақола "Эрудит Спорт" газетасининг 20 октябрь сонида чоп этилган.

Россия терма жамоаси Евро—2016 да расво иштирок этганидан кейин рус футболи оммаси оёққа турди. Бундай пайтларда мамлакатнинг ярми камида Леонид Слуцкийга айланса, қолган ярми файласуфлик тўнини кийиб олади. Россия терма жамоасини тарқатиб юбориш керак, деганлар бўлди. Қайсидир маънода уларнинг хитоби инобатга олинди. Футбол ўйнаш руслар учун эмас, деганлар бўлди. Қайсидир маънода балки қўшилса ҳам бўлар, 

Давомини ўқиш

Блогпост "Эрудит" газетасининг 13 октябрь кунги сонида босилган

Мактабда ўқиб юрган кезларим Хайрулла Ҳамидов “Футбол+” кўрсатувини олиб борарди. Мен уйда ўтириб, Георгий Черданцевнинг “Европейская футбольная неделя” кўрсатувини кассетага ёзиб олардим шу лойиҳа учун. Бир сафар ўйинга чалғиб, кўрсатувнинг Англия қисмини ёзишга улгурмай қолганим, бунинг учун гап эшитганим, “Футбол+”да эса ўша ҳафта Англия саҳифаси эфирга чиқмаганини аниқ эслайман. “Футбол” газетасини қолдирмасдан ўқиб борардим. “Одамлар 

Давомини ўқиш