Миллий терма жамоамизнинг Сурияга қарши Малайзияда ўтказилган ўйинини кўриш учун юзлаб ишқибозлар жанубий-шарқий Осиёга борганидан хабарингиз бор. Улар орасида бўлган Азизхон Алижонов твиттердаги аккаунти орқали футболчиларни танқид қилди. “Бизникилар яхши ўйнашаркан, фақат телефондаги ўйинларни. Бирга қайтдик, аммо бирортасининг кўзида хафалик кўринмади”, – деб ёзади Алижонов. Biznikilar xam yaxshi o'ynasharkan faqat telefondagi o'yinlarni. Birga qaytdik 

Давомини ўқиш

23 март куни қайд этилган мағлубият алами ҳалигача қалбимизда сақланмоқда. Бу дард ҳали жуда узоқ вақт мобайнида юракларимизни такрор-такрор эзиши турган гап. Бу ўйин атрофида кўпчилик ўз фикрини билдиришга улгурди. Кимдир футбол федерациясини, кимдир бош мураббийни, яна кимдир футболчиларни қаттиқ танқид қилди. Мен ўйин тафсилотларию, айбдор ва айбсизларни излашдан ўзимни тиймоқчиман. Бунинг бир сабаби бор. 

Давомини ўқиш

  Фейсбукда терма жамоалар мркази ходими Шерзод Игамбердиевнинг журналистлар билан мунозарасини ўқиб чиқдим. Бир фикр эътиборимни тортди. Игамбердиев бизнинг даражамиз Осиёдаги кўпгина давлатлардан пастроқ экани ва улардан юқори ўринни эгаллашни кутиш қийин эканини айтибди.

Терма жамоалар маркази ходими Шерзод Эгамбердиев ижтимоий тармоқларда журналистлар билан мулоқотда кўрсатилаётган натижа учун мураббийларга ҳайкал қўйиш кераклигини айтди. – Биз Бразилия эмасмиз. Қатар ёки БАА каби бой ҳам эмасмиз. Мураббийларимизга бу натижалар учун ҳайкал қўйишга арзийди, – деб ёзади Эгамбердиев журналистлар билан баҳс чоғида. Қизиғи, терма жамоалар маркази ходими бу фикрни Суриядан (!!!) учралган 

Давомини ўқиш

Терма жамоамизнинг Суриядан учралган мағлубияти кўп қатори мени ҳам қаттиқ қайғуга солди. Тўғриси ўша куни ўйинни томоша қилиб, футболчиларимизнинг шу қадар паст савияда тўп суришганига ишонгим келмайди. Энди сарлавҳадаги “мураббо”га келсак. “Бўри ва шаҳзода-2” деган мультфильм бор. Унда воқеалар менга терма жамоамидаги ҳолатни эслатиб юборади.

Сурия билан уйиндан кейин шерикларимиз билан ўйнади ўзимизча муҳокама қилдик. Гап орасида жамоамиз лақаби хақида гаплашдик. Лақабниям қаранг-а, “Оқ бўрилар”миш. 50 ёшлар атрофидаги бир киши “тавба шунча йил яшаб юртимизда оқ бўри бўлишини энди эшитдим” деб қолди. Оқ айиқ, оқ қуён, оқ бўрининг қаерда яшашини ҳатто 5-синф ўқувчисиям биладию, биз нимага лақаб сифатида ундан фойдаланяпмиз 

Давомини ўқиш

Охирги пайтлар Ўзбекистон чемпионатини, ўзбек клублари ўйинини кўришни бас қилгандим. Фақат жаҳон футболини, тўғрироғи Англия футболини тинимсиз кузатаверганимдан, бунақа “футбол”ларни  кўришни иложи бўлмай қоларкан. Футболчиларимизда на тактика бор, на бир мақсад бор. Бирортаси жон куйдирмайди, елкасидаги масъулиятни сезмайди. Ўйинда шижоат йўқлиги майли, Мурод Ризаев шарҳи пайтида айтгани оддий тўп узатишларида жуда кўп “брак”лар кўзга ташланиб 

Давомини ўқиш

#Our_Futbol_Need_Babayan !!! Ушбу хештег билан Бабаянни қўллаб-қувватловчиларни, биргаликда қўллашга чақираман! Бу чақириғим билан Бабаянни футбол бўйинча Ўзбекистон МТЖсига мураббий бўлиб қолишини талаб қилмоқчи эмасман.

Миллий терма жамоамиз кеча Малайзияда Сурияга қарши тўп суриб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Самвел Бабаян томонидан ишонч билдирилган футболчилар уни оқлай билмадилар. Ҳасан Маҳмудовнинг навбатдаги карикатураси шу ҳақда.

Очиғи шу ЎФФ деган ташкилотни ҳечам тушунмайман. Айниқса гап миллий терма жамоамиздан гап кетганда. Йўқ, олдинлари энди мустақил бўлган йилларимизда тушунардим. У пайтларда энди мустақил бўлган давлатимизда бошқа соҳалар каби футболимиз ҳам энди оёққа тураётган эди ва улар камчиликларга “биз энди оёққа тураяпмиз” деган баҳона топиб қутилиб кетишарди.

Одамзотнинг ажойиб ишлари кўп. Дарахт кесиб, ёғочидан бут ёки санам ясаб олади-да, унга итоат қилмоқчи бўлади. Кейин кўзмунчоқ ясаб, шу мунчоқ уни бало-қазолардан асрашига ишониб қолади. Ғалати-да, оловдан ўзини ҳимоя қила олмайдиган санами қандай қилиб унга ғамхўрлик қилади. Бир урса сочилиб кетадиган кўзмунчоқ-чи?

Назира одатдагидек дарсдан қайтарди. “Пахтакор” стадиони ёнидан ўтаётганда ўзини келин қилмоқчи бўлган Анзират бувини кўриб қолди. Бориб салом берди. Уёқ-буёқдан гаплашишди. Шунда Анзират буви Ўзбекистон футбол федерациясидан чиқиб, “Пахтакор” стадионига кираётган одамни кўрсатиб, гап бошлади: — Назира, анави одамни кўряпсанми? Бу киши Самвел Бабаян. У “Пахтакор”ни чемпион қилганидан кейин, милий терма жамоага бош мураббий этиб 

Давомини ўқиш

  Миллий терма жамоамизнинг Суриядан мағлуб бўлгани ижтимоий тармоқларда кескин муҳокама қилинмоқда. Эътиборингизга Twitter фойдаланувчиларининг фикрларини ҳавола этамиз.

  Эътиборингизга Сурия – Ўзбекистон ўйини статистикаси ва бошқа маълумотларни келтириб ўтамиз.   Малайзия. Малакка шаҳри. Ҳанг Жебат стадиони, 350 томошабин.   Аниқ зарбалар: 3-2 Ноаниқ зарбалар: 10-8 Фоллар: 10-19 Бурчак зарбалари: 3-4 Оффсайдлар: 4-3 Сариқ карточкалар: 4-2 Тўпни эгаллаб туриш: 48-52 Сейвлар: 3-2

  Мақола ёзмоқчи бўлиб ўтирдиму, негадир ёзгим келмади. Аниқроғи, роппа-роса бир йил муқаддам “Чемпион+” газетасида чоп этилган бир мақолани кўриб қолдим. Мақола муаллифи – ўғлим. У терма жамоамиз олдинги босқични ишонч билан якунлаган ўша шукуҳли даврдаёқ Самвел Бабаянга тўғри маслаҳат берган экан, қойил қолдим. 17 ёшли болая! Афсуски, шуу гўдакнинг ақли етган нарсага мураббийимизнинг фаҳмлари 

Давомини ўқиш

Миллий терма жамоамизнинг Суриядан мағлуб бўлгани ижтимоий тармоқларда кескин муҳокама қилинмоқда. Эътиборингизга фейсбук фойдаланувчиларининг фикрларини ҳавола этамиз.

Ҳаммамиз кутганимиздек, Темурхўжа Абдуҳолиқов ниҳоят асосий таркибда майдонга тушиб, ҳеч нарса қила олмай ўрнини Сергеевга бўшатиб бераётганда, твиттерда кимдир ёзди – “бу ярим ҳимоячилар билан ҳар қандай ҳужумчи ҳам яхши ўйнай олмайди” Шу фикрни ривожлантириб, Жепаровнинг ёши, Аҳмедовнинг даври ўтиб қолгани, уларга ўринбосар йўқлигига улаб улаб, ҳатто болалар футболига ҳам боғлаш мумкин. Балки шунақа мақола 

Давомини ўқиш

Ҳозиргина якунига етган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияда ўтган ўйинда Сурияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Таъкидлаш жоиз, футболчиларимиз бу учрашувда ҳеч нарса қила олмадилар. Дарвоза сари таҳдид йўқ, зарба йўқ. Бунақада жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз ахир. Энг аламлиси, дарвозамизга киритилган гол Паненка услубидаги пенальтидан сўнг киритилди. Бугунги ўйин миллий терма жамоамизда жиддий ислоҳот ўтказиш 

Давомини ўқиш