Албания футбол федерацияси «Скендербеу» клубини чемпионлик унвонидан маҳрум қилди. 2015/16 мавсум давомида жамоа раҳбарияти ўйин натижаларига ноқонуний таъсир қилган деб топилди. AP хабарига кўра, жамоа 16660 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда эришган натижаларидан ҳам 12 очко олиб ташланди.

“Ливерпуль” дарвозабони Симон Минолье янги мавсум борасида ўз фикрларини билдирди. “Мавсумни яхши ўтказмоқчимиз ва ўзимиз иштирок этаётган мусобақаларла ғалаба қозониш. Совринларга эга чиқишни ўйламоқдамиз. Ўтган йили бизда шундай имкон бўлган ва бундан фойдаланмагандик”, – дейди Минолье.

“Интер” ҳужумчиси Габриэл Барбозанинг агенти миланликлар футболчини ижарага беришларини маълум қилди. Бразилиялик футболчининг вакили сўзларига кўра, унга Испания ва Англия клублари қизиқмоқдалар.

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско фаолиятини «Бавария»да давом эттириши мумкин. Маълумотларга қараганда, мжююнхенликлар 23 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Португалиялик ҳимоячи Пепе «Бешиктош»га ўтишга яқин. Туркиялик агент Аҳмат Булут футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокара ўтказиш учун Лиссабонга келди. «Лиссабонга Пепе учун келдим. У билан катта клублар қизиқмоқда. Бироқ, Пепе «Бешиктош»га ўтади» – деди Булут AS хабарида. Пепе туркияликлар билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши йилига 5 млн еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, 

Давомини ўқиш

«Челси» клуби дарвозабони Тибо Куртуа кўпроқ маош олишни истаяпти. Daily Mail хабарига кўра, 2019 йилгача шартнома имзолаган футболчи ҳафтасига 90 минг фунт маош олмоқда. Бироқ, у бундан қониқмаяпти ва икки баробар кўпроқ даромадни истаяпти. Аввалроқ, 25 ёшли футболчи «Челси» билан янги шартнома имзолашдан бош тортгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

“Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи клубдан кетмайди. Бонуччига “Манчестер Сити”, “Реал” жамоалари ҳам қизиқишмоқда. Шунга қарамай, туринликлар Бонуччини сотиб юбориш фикридан қайтган.

“Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи “Реал” қизиқишлари доирасида. Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан Бонуччини жамоасига таклиф қилмоқчи.

ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос «Манчестер Юнайтед»ни қизиқтирмоқда. GloboEsporte хабарига кўра, манкунианликлар футболчининг трансфери учун 70 млн евро таклиф қилган. 23 ёшли футболчини қўлга киритиш учун «Барселона» ҳам ҳаракат қилиб, 45 млн евро таклиф қилмоқда.

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фернандо хизматига “Ньюкасл” қизиқиб қолди. Бу клуб Фернандони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, Фернандо трансфер нархи 5 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Жаҳонга машҳур Blacher Report нашри дунёнинг энг кучли терма жамоалари рейтингини маълум қилди. Унга кўра, Титэ бошқарувидаги Бразилия терма жамоаси биринчи ўринда қайд этилди.

Конфедерациялар кубоги мусобақасининг ташкилий қўмитаси Германия-Чили (1:1) учрашувининг энг яхши футболчисини маълум қилди. Ушбу номга чилилик Алексис Санчес сазовор бўлди. “Арсенал” ҳужумчиси учрашувда ҳисобни очган эди. Бундан ташқари у ушбу гол билан Чили терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Польшада ёшлар ўртасидаги Европа чемпиони давом этмоқда. Евро-2017 (U-21) Гуруҳ босқичи 3-тур, “A” гуруҳи Словакия U-21 🇸🇰 – 🇸🇪 Швеция U-21 3:0 (2:0, 1:0) Голлар: 1:0 – 5 Хриен, 2:0 – 22 Мигалик, 3:0 – 73 Шатка. Словакия U-21 – Хован, Ниняй, Мазань, Шатка, Шкриньяр, Беро (Бенеш, 86), Лоботка, Хриен, Руснак, Мигалик (Гараслин, 90), Зреляк 

Давомини ўқиш

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи билан «Челси» қизиқмоқда. Бош мураббий Антонио Конте раҳбариятдан 30 ёшли футболчини харид қилишни сўраган. Tuttosport хабарига кўра, «Челси» Бонуччи учун 55 миллион евро, унинг ўзига 7 млн евро маош таклиф қилган. Айни пайтда «Ювентус» бу таклифни кўриб чиқмоқда.

Италиялик мутахассис Филиппо Индзаги Албания терма жамоасида иш бошлаши мумкин.   Sky Sport Italia хабарига кўра, мамлакат футбол федерацияси октябрь ойида жамоани тарк этадиган Жанни Де Бьязи ўрнига Индзаги номзодини кўриб чиқмоқда.   «Милан» клубининг собиқ футболчиси ва мураббийи ўтган мавсумда «Венеция» клубини бошқариб, уни Б серияга олиб чиққан эди.

Нидерладиялик Франк де Бур «Кристал Пэлас»ни бошқариши мумкин. 47 ёшли мутахассис клуб раҳбари Стив Пэриш билан бу ҳақда гаплашиб олган ва айни пайтда асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Франк де Бур «Аякс» ва «Интер» клубларида ишлаган.

“Барселона» клуби ярим ҳимоячи Андре Гомешни қўйиб юбормади. Инглиз клубларидан бири футболчи учун 35 млн евро таклиф қилганди. Аммо «Барселона» Гомешни сотилмаслигини айтди. Аввалроқ, у билан «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.