“Алавес”нинг қанот ҳимоячиси Кико Фемения “ Уотфорд” билан келишувга эришди. 2011 йилда “Барселона” “Эркулес”га Фемения учун 2 млн евро тўлаганди. Аммо Кико “Камп Ноу”да асосий жамоа сафида майдонга тушолмади. Шундан сўнг у кутилмаганда “Реал”да пайдо бўлди. У ерда футболчи иккинчи жамоанинг 5 учрашувида қатнашди ва “Алькоркон”га йўл олди. Фемениянинг фаолияти 2015 йилда “Алавес”га ўтганидан сўнг 

Давомини ўқиш

Daily Mail нашри “Манчестер Юнайтед” сардори Уэйн Руни шу ойнинг охиригача Хитойга кўчиб ўтиши ҳақида ёзмоқда. Яқинда “МЮ” тарихида энг кўп гол урган футболчига айланган 31 ёшли ҳужумчига хитойликлар ҳафтасига 650 минг фунт ваъжа қилишмоқда экан. Руни Манчестерда бу суммадан икки баробар кам маош олади. Жозе Моуриньо яқинда “МЮ” афсонасини жамоадан ҳайдамасликка сўз берган бўлса-да, унинг 

Давомини ўқиш

“Манчестер Сити” ва “Эвертон” клублари “Арсенал” ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлейнни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрадилар. Окслейд-Чемберлейн асли “Саутҳэмптон” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, 2011 йилда “Арсенал”га кўчиб ўтганди. 23 ёшли футболчи лондонликлар сафида 121 учрашувда майдонга тушиб улгурган. Алекс шунингдек Англия терма жамоаси аъзоси саналади.

AS нашри тарқатган хабарларга қараганда, “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Никлас Отаменди Испанияга қайтиши мумкин. Мадриднинг “Реал” клуби аргентиналик ушбу ҳимоячи билан қизиқмоқда. 29 ёшли футболчи 2015 йилда “Валенсия”дан инглиз жамоасига ўтган эди.

Даниянинг “Ольборг” клуби ҳужумчиси Кристиан Бассогог Хитойнинг “Хэнань Цзянье” клуби сафига қўшилди, дея хабар тарқатмоқда ТАСС. Сал олдинроқ 21 ёшли камерунлик футболчига Москванинг “Локомотив” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

  Бир неча кун олдин “Марсель” билан шартномасини бекор қилган Лассана Диарра “Шаньдун Лунэн” таклифини қабул қилди ва яқин вақт ичида Хитойнинг ушбу клуби билан шартномага имзо чекади, дея хабар тарқатмоқда La Provence. Франция терма жамоаси аъзоси бўлган Лассана Диарра фаолияти давомида “Арсенал”, “Челси”, “Реал”, “Анжи”, “Локомотив” клубларидаги ўйинлари билан шуҳрат қозонган. У 2015 йилда 

Давомини ўқиш

Икки инглиз топ клуби “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” “Монако”нинг бразилиялик ҳимоячиси Фабиньо билан музокаралар ўтказмоқда, аммо футболчининг ўзи “Манчестер Сити”да ўйнашни истамоқда экан. 23 ёшли футболчи “Реал”нинг ёшлар жамоасида ўйнаган ва 2013 йилда “Монако”га ўтган эди. Шу даврда у жамоа сафида 96 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урди.

“Манчестер Сити” клуби “Атлетико”дан ака-ука Эрнандесларни сотиб олмоқчи, деб ёзмоқда Sun. Манчестерликлар икки футболчи учун 40 миллион фунт тўлашлари мумкин. 21 ёшли Лукас Эрнандес ҳимоя марказида тўп суради. Унинг укаси, 19 ёшли Тео Эрнандес эса, чап қанот ҳимоячисидир.

“Ювентус” клубининг собиқ ҳимоячиси Мартин Касерес ўз фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Айни пайтда эркин агент мақомига эга футболчига Испаниянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдирган ва яқин кунларда у билан музокара ўтказишни режалаштирган. Хабарларга кўра, Барселона 29 ёшли уругвайлик ҳимоячини жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Алеиш Видальнинг ўрнига таклиф қилишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш жоиз, Касерес “Ювентус” 

Давомини ўқиш