«Чесли» ҳимоячиси Гари Кэҳилл билан боши тўқнашиб кетган «Ҳалл» яримҳимоячиси Райан Мэйсон шифокорларнинг кузатувида қолмоқда. Футболчи бош суягининг синиши юзасидан операция қилинган эди. Энди 25 ёшли футболчи узоқ вақт давомида тикланиш жараёнини ўтайди ва кейинги мавсумдагина майдонга қайтади. Айни пайтда унинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда ва тўлиқ шифо топиши учун 6-9 ой керак бўлиши айтилмоқда.

“Манчестер Сити” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жолеон Лескотт “Сандерленд” клуби билан шартнома имзолади. 34 ёшли футболчи мавсум охирига қадар “Сандерленд” сафида ўйнайдиган бўлди. Жорий мавсумни Лескотт Грецияда бошлаган эди. Бироқ у АЕК таркибида бор йўғи 3 ўйинда иштирок этди.

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо билан узоқ муддатли шартнома бўйича музокараларни бошлади. Инглиз ОАВ тарқатган хабарга кўра, футболчининг “қизиллар” билан тузган амалдаги келишуви 2020 йил ёзида якунига етади, аммо “Ливерпуль” раҳбарияти уни узайтиришни мақсад қилган. 24 ёшли футболчи бу мавсум АПЛда 15 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та голли узатмага 

Давомини ўқиш

“Манчестер Сити” вингери Раҳим Стерлинг Чеширда қаср сотиб олди, дея хабар тарқатмоқда Daily Mirror нашри. Манбанинг маълумотларига қараганда, мазкур иморат 3,1 миллион фунтга баҳоланади.

“Тоттенҳэм” вингери Эрик Ламела психологик жароҳат сабаб жамоасининг ўйинларида майдонга тушолмаяпти, дея хабар тарқатмоқда The Telegraph нашри. Манбанинг хабар беришига қараганда, бунга футболчининг ити ўлгани сабаб бўлган.

“Мидлсбро” клуби эгаси Стив Гибсон Хитой ва АҚШдан тушган инвесторлар таклифини рад этди, дея хабар тарқатмоқда Daily Mail нашри. Манбанинг маълумотларига қараганда, инвесторлар клуб учун 50 миллион фунт таклиф қилишган.

“Марсель” клуби Лондоннинг “Вест Ҳэм” жамоаси яримҳимоячиси Димитри Пайетнинг трансфери юзасидан учинчи таклифни жўнатди, дея хабар тарқатади Sky Sports нашри. Олдинги иккита таклифи инглизлар томонидан рад этилган французлар бу сафар ҳамюртлари учун 22,5 миллион фунтов таклиф қилдилар.

“Ливерпуль” клуби вакиллари “Спортинг” яримҳимоячиси Вильям Карвальюни Англияга кўчириб ўтказиш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Лиссабонга бордилар, дея хабар тарқатмоқда A Bola нашри. Трансфернинг бошқа деталлари ҳозирча маълум қилингани йўқ.

“Ливерпуль” раҳбарияти яримҳимоячи Филиппе Коутиньо билан янги шартнома бўйича музокара бошлади, дея тасдиқламоқда Liverpool Echo. Футболчининг амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ футболчини жамоада олиб қолишни мақсад қилаётган “қизиллар” раҳбарияти унга шахсий шартлари анча яхшиланган келишув таклиф қилмоқчи.

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яҳё Туре Хитой клубининг ҳафтаси 430 минг фунтлик (у Манчестерда 200 минг фунт олади) таклифини нега рад этганини тушунтириб берди. “Мен ҳали ёш кўринаман, тўғрими? Мен токи кучим бор экан, Европада, хусусан Англияда ўйнашни истайман. Очиғи, катта пул учун Хитойга кетилаётгани менга ёқмайди. Ана дўстим Иброҳимовични қаранг, биз у билан ўхшаш 

Давомини ўқиш

“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманннинг укаси Тео Гризманн Мемфис Депайнинг “МЮ”ни тарк этишини твиттерда изоҳлади. “Узр, Мемфис, лекин менимча, “Олд Траффорд яхшироқ” деб ёзганди Тео ўз твиттер саҳифасида. Бу эса, футбол жамоатчилигида янги миш-мишларни пайдо қилди. Гуёки, бу твит Антуан Гризманннинг якунда “Манчестер Юнайтед”га ўтишини исботлаётгандек эди. Сабаби, эсингизда бўлса, “Манчестер Юнайтед” Антуан билан шартнома шартларини 

Давомини ўқиш

“Кристал Палас” клуби “Сандерленд”нинг етакчи футболчиси Патрик ван Анхолтни қўлга киритишга яқин. 26 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси ПСВ ва “Челси” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. “Сандерленд” таркибида 49 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол уришга муваффақ бўлган.

“Ҳалл Сити” аъзоси Райан Мэйсоннинг аҳволи яхшилаша бошлади, деб ёзади клубнинг расмий сайти. Жамоа футболчилари ва клуб шифокорлари касалхонага футболчини зиёрат қилгани боришган. Райан гапиришни бошлади ва яна бир неча кундан сўнг шифохонадан чиқиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи “Челси”га қарши ўйинда Тим Кэйхил билан тўқнашувда бошидан жароҳат олганди.

“Ливерпуль” ҳужумчиси Лазер Маркович ижара шартномаси асосида мавсум охиригача “Ҳалл Сити” шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида Ливерпуль клубининг расмий сайти хабар бермоқда. Маркович 2014 йилда “Бенфика”дан 20 миллион фунт эвазига сотиб олинганди. Аммо сербиялик футболчи икки йилни “Фенербахче”, “Спортинг” жамоаларида ижарада ўтказди.

“Арсенал”нинг “Бёрнли”га қарши тушган асосий таркибида бирорта ҳам инглиз футболчиси жой олмади. Фақатгина ўйин тугашига 4 дақиқа қолганда, Данни Уэлбек майдонга тушди холос. Бундай ҳолат, яъни, асосий таркибда бирорта ҳам инглиз футболчиси бўлмаслиги ушбу клуб билан 149-марта рўй бермоқда. Қизиғи шундаки, бошқа барча инглиз клублари умумий ҳолда атиги 122 ўйинда инглиз футболчиларисиз ўйнашган.

Лондоннинг “Челси” клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Тибо Куртуанинг ўрнига “Торино”да ижара асосида ўйнаётган Жо Ҳарт номзодини кўриб чиқмоқда. 29 ёшли голкиперга АПЛ нинг бошқа клублари ҳам кўз тикмоқда.

Хабарингиз бор, Уэйн Руни ўтган ҳафтада “Сток Сити” дарвозасига гол киритиб, “МЮ”даги голлари сонини 250 тага етказиб олди ва бу борада Бобби Чарлтонни ортда қолдириб, клуб тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди. Иорданиялик карикатурачи рассом Умар Мўмани ушбу воқеага бағишлаб расм чизди:

Португалиянинг Record нашри “Бенфика” ярим ҳимоячиси Гонсалу Гуэдешнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтаётганини ёзмоқда. Нашрнинг маълум қилишича, музокаралар сўнгги паллага етиб келди ва футболчи “Бенфика”нинг сўнгги ўйинида майдонга тушмади. 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи “Бенфика” таркибида 30 ўйинда майдонга тушган ва 3 гол урган. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айнан шу нашр баҳорда Ренату  Саншешнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтгани 

Давомини ўқиш

“Бенфика” клубининг 22ёшли ҳимоячиси Виктор Линделёфга Англиянинг “Челси” ва “МЮ” клублари қизиқиш билдирмоқда. Ёзги трансфер бозорида ҳар икки клуб шведни сотиб олишга уриниб кўради.

Sky Sports хабарига кўра, “Марсель” клуби “Вест Ҳэм” футболчиси Димитри Пайет бўйича бошқа таклиф юбормайди. Француз клуби футболчи учун 19, 20 ва 30 миллион евролик таклифларни илгари сурди, аммо Лондон клуби камида 35 миллион евро олмоқчи. “Марсель” унча пул бермоқчи эмас. Эслатиб ўтамиз, Димитри Пайет “Марсель”га ўтиш учун “Вест Ҳэм” сафида ўйнашдан ва машғулотларда қатнашишдан 

Давомини ўқиш