“Барселона” футболчиси Неймар ПСЖга ўтиши мумкин. Унинг жамоадаги ҳамкори Лео Месси эса ўзининг “Instagram”даги саҳифасида Неймар билан тушган барча расмларини ўчириб ташлади. Бу дегани Неймар тез орада ПСЖ футболчисига айланади. Эслатиб ўтамиз, Париж жамоаси футболчи учун 222 миллион евро тўлашга тайёр турибди. Манба: euro football

Ҳимоячи Данило расман “Манчестер Сити”га ўтди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати томонидан хабар берилмоқда. “Реал” бразилиялик ҳимоячини 26,5 млн. фунтга сотди. “Манчестер Сити” ҳамда Данило ўртасидаги келишув 5 йилга мўлжалланган.  Манба: La Liga

Осиёда турне уюштираётган “Севилья” жамоаси янги мавсум олдидан ўртоқлик учрашувларига зўр берган. Кеча жамоа аъзолари Япониянинг “Кашима Антлерс” жамоаси билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. “Кашима Антлерс” (Япония) 🇯🇵 – 🇪🇸 Севилья (Испания) “Севилья” таркиби: Сориа, Лангле, Писарро (Борха Лассо, 60`), Муриель (Бен-Йеддер, 46`), Банега (Матос Гарсия, 46`), Корреа (Сарабия, 60`), Коршья, Монтойа, Эскудеро 

Давомини ўқиш

Испания Ла Лигаси жамоалари трансфер ойнасида жуда фаол. Қуйида энг сўнгги амалга ошган барча трансфер янгиликлари билан танишиб олинг. “Малага” “Галатасарой” дарвозабони Генен Женк билан 2020 йилгача шартнома имзолади. Файкал Фажр – «Депортиво Ла-Корунья»дан «Хетафе»га ўтди. Яримҳимоячи Борха Фернандес «Сельта»ни «Реус Депортиу»га алмаштирди. “Мидлсбро”дан Кристиан Стуани “Жирона”га ўтди. Дарвозабон Филип Манойлович – «Црвена Звезда»дан «Хетафе» 

Давомини ўқиш

Кеча Испания Ла Лигасида янги мавсум учун тақвими учун қуръа ташланди. Унга кўра, Мадриддаги “Эл Класико” 20 декабрда бўлса, Каталониядагиси 36-тур доирасида 6 май куни ўтказилади.

Каталониянинг “Эспаньол” жамоаси Индонезия вакили билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувда 7:0 ҳисоби қайд этилди. Табиийки ўйинда каталонияликлар ғалаба қозонишди. «Персия Жакарта» (Индонезия) 0-7 «Эспаньол» Голлар: 0-1 Херард, 6′; 0-2 Гранеро, 15′; 0-3 Гранеро, 21′; 0-4 Хурадо, 25′; 0-5 Давид Лопес, 42′; 0-6 Аарон Мартин, 51′; 0-7 Папе Диоп, 75`. Манба: La Liga

“Реал”нинг қанот ҳимоячиси Данило яқин  орада “Манчестер Сити” аъзосиг айланади. Mirror нашри хабарига кўра, футболчи мадридликларнинг машғулот ўтайдиган лагерини тарк этган ва Англия жамоасининг қароргоҳига тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетган. 26 ёшли футболчи учун “шаҳарликлар” 30 миллион евро тўлаши маълум бўлганди. Зидан ҳам унинг кетганини тасдиқлади. Манба: euro football

“Интер” раҳбарияти жамоага Матео Ковачичнинг қайтишини исташмоқда. Хорватиялик ҳужумчи айни дамда “Реал” шарафини ҳимоя қилмоқда. Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, “нерадзурри” 23-ёшли футболчининг агенти билан алоқага чиқишган. “Интер” фуитболчини сотиб олиш учун футболчилар Жоау Мариу ёки Марсело Брозовичлардан бирини бошқа жамоага сотиб юборишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ковачич “Интер” сафида 2013/15 йиллар давомида ҳаракат қилганди. 

Давомини ўқиш

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси янги мавсум учун формалари тўпламини намойиш этди. Унга кўра, жамоаснинг асосий либоси одатдагидек қизил-оқ, иккинчи формалар эса сариқ рангда бўлади.   Манба: euro football

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Неймарнинг ПСЖга ўтиши мумкинлиги хақидаги хабарларга изох берди. “Неймар айни дамда биз билан ва уни қолишини истаймиз. Қолганлари эса миш миш”, деб иқтибос келтиради Metro Вальверденинг гапларини. Эслатиб ўтамиз, шанба куни “Барселона” янги мавсум тайёргарлиги доирасида “Ювентус”га қарши ўйнайди. Манба: euro football

«Барселона» форварди Неймар ПСЖга ўтишга яқин турибди. Хабарларга кўра, 25 ёшли футболчининг трансфер   ишлари кейинги ҳафтанинг чоршанба кунигача якунланади. ПСЖ футболчи учун 222 миллион евро тўлайди. Агар шундай бўлса, Неймар 27 июль куни ПСЖ таркибида дебют қилиши мумкин. Ўша куни Майамида ПСЖ “Ювентус” билан ўйнади. Ўйин International Champions Cup турнири остида кечади. Манба: sports.ru

“Реал” “Монако” футболчиси Киллиан Мбаппени сотиб олишга яқин турибди. Аммо Мадрид жамоаси унинг трансфери ўхшамай қолишига ҳам тайёргарлик кўрмоқда. Қандайдир сабаб билан ушбу трансфер амалга ошмайдиган бўлса, “Реал” учта футболчини қўз остига олиб қўйган. “Манчестер Юнайтед”дан Маркус Рэшфорд “Реал”нинг шорт листида биринчи ўринда турган бўлса, “Лейпциг”дан Тимо Вернер ҳамда “Боруссия” ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг ҳам 

Давомини ўқиш

“Барселона” ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтммоқда. Олдинроқ бу хақидаги хабарни Le Parisien нашри тарқатганди. Энди эса Paris United портали ҳам буни тасдиқламоқда. “Ишончли манба Неймарнинг ПСЖга ўтаётганлигини маълум қилди. Аммо ўзи кимлигини аноним бўлишини истамоқда”, деб ёзилади хабарда. 25 ёшли футболчи ПСЖга ўтишга розилик берган. Буни у термаси ҳамда клубидагиларга маълум қилган. “Барселона” футболчилари эса буни тўғри 

Давомини ўқиш

“Барселона” футболчиси Сержи Бускетс жамоа ҳужумчиси Неймарнинг ПСЖта ўтиши мумкинлиги хақидаги хабарларга муносабатини билдирди. “Умид қиламанки, Неймар жамоада қолади. У “Барселона”Дан яхши жамоа топа олмайди. Бироқ қарорни ўзи қабул қилади. Мен Ла Лига турнирида яхши қарайман. Бу ерда бир мавсум ўйнаган футболчида катта ўсиш кузатилади. Аммо биз фақатгина тайёргарликни бошладик. Жуда кучли рақибларга қарши ўйнаймиз. 

Давомини ўқиш

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг трансфер нархи маълум қилинди. Хабарларга кўра, 23 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер нархи 120 миллион еврога тенг. Футболчининг Турин жамоаси билан 2022 йилгача тузилган шартномасида нарх шундай белгиланган. Олдинроқ футболчи билан “Барселона” қизиқаётгани хақида маълумотлар пайдо бўлганди. “Барселона” уни Неймарга альтернатив сифатида кўрмоқда. Манба: El Mundo Deportivo

“Реал” бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳужумчи Альваро Моратанинг “Челси”га ўтгани хақида гапирди. “Унга омади тилайман, фақат “Реал”га қарши ўйинда эмас.  Охирида Мадрид унинг уйи эканлигини ва қолган ҳаётини шу ерда ўтказиш кераклигини билиб оламиз. Унинг ўзи жамоадан кетишни хоҳлади”, дейди Зидан. Альваро Мората “Реал”га “Ювентус”дан ўтганди. Бир мавсумлик иштирокдан кейин 80 миллион евро эвазига “Челси”га 

Давомини ўқиш

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу фаолиятини Қатарнинг “Ал Садд” жамоасида давом эттираётган футболчи Хави хақида фикр билдирди. Ёдингизда бўлса, футболчи ўтган хафтада мавсум якунланганидан кейин фаолиятини тугатишини маълум қилди. “Ҳозир у фақатгина футболчи ўйнамаяпти, мураббийликдан ҳам сабоқ олмоқда. Бир кун келиб у “Барселона”нинг мураббийи бўлади. Албатта мақсад биринчи ўринда. Месси ҳам фаолиятини якунлаганидан кейин келажагини “Барселона” билан боғлайди”, 

Давомини ўқиш

“Барселона” яримҳимоячиси Рафинья Алькантара фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин. Бу хақда Sky Sports нашри томонидан хабар берилмоқда. Манбанинг аниқлаштиришича, трансфер ишлари бошланиш арафасида. “Барселона”дагилар ҳам футболчини сотиб юборишни хоҳлашмоқда. Венгернинг фикрига кўра, Рафинья “Арсенал”нинг таркибини ва ўйинини кучайтира олади. Олдинроқ маълум бўлганидек, Рафинья “Барселона” билан АҚШдаги турнега бормаган. Манба: footballhd

“Реал” ҳимоячиси Данило жамоанинг сўнгги машғулотларида қатнашмади. Кеча ўтган машғулотларда у умумий гуруҳда шуғулланмади. Ўзи индивидуал тарзда машғулот ўтказди. AS нашри хабарига кўра, мураббийлар штабининг ўзи ҳам бунга рози. Демак, футболчи тез орада “Манчестер Сити” аъзосига айланади. Олдинроқ “Манчестер Сити” айнан бугун унинг таништирув маросимини ўтказиши хақида маълумотлар тарқаганди Манба: euro football

“Барселона” дарвозабони Яспер Силессен келажаги хақида фикр билдирди. Унга Франк Де Бур бошқарувидаги “Кристал Пэлас”дан чорловлар бўлмоқда. “Мен Франк билан гаплашмадим. Агар у менга телефон қилса, албатта жавоб бераман. Бироқ, мен  “Кристал Пэлас”га ўтмайман”, дейди голландиялик футболчи Football Espana нашрига. Эслатиб ўтамиз, Силессен “Барселона”га ўтган йилнинг ёзида “Аякс”дан келиб қўшилганди. Манба: euro football

Неймар ПСЖга ўтмаслиги ҳам мумкин экан. “Барселона” клуби президенти Хосеп Мария Бартомеунинг хабарига кўра, футболчи сотилмайди. “Уни сотмаймиз. Унда ҳали жамоа билан яна тўрт йиллик шартнома бор ва албатта буни ҳисобини олганмиз. Неймар жамоанинг бўлаги. Неймар трионинг бўлаги. 220 миллион? Бу молиявий фэйр плейга тўғри келмайди. Агар қоидани бузишни истасангиз, Неймарни ссотиб олаверинг”, дейди Бартомеу. 

Давомини ўқиш