“Ювентус” ҳимоячиси Патрис Эвра фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Сал олдинроқ “Марсель” раҳбарияти Эвранинг трансфери юзасидан сўров жўнатгани хақида маълумот пайдо бўлганди. Эндиликда 35 ёшли футболчининг хизматига “Лион” ҳам қизиқаётгани айтилмоқда. “Эвра катта тажрибага эга бўлган ажойиб футболчи. У биз учун қизиқарли вариантга айланиши мумкин”, – дейди “Лион” бош мураббийи Брюно Женезьо.

Sky Sports хабарига кўра, “Марсель” клуби “Вест Ҳэм” футболчиси Димитри Пайет бўйича бошқа таклиф юбормайди. Француз клуби футболчи учун 19, 20 ва 30 миллион евролик таклифларни илгари сурди, аммо Лондон клуби камида 35 миллион евро олмоқчи. “Марсель” унча пул бермоқчи эмас. Эслатиб ўтамиз, Димитри Пайет “Марсель”га ўтиш учун “Вест Ҳэм” сафида ўйнашдан ва машғулотларда қатнашишдан 

Давомини ўқиш

Рикардо Родригес “Марсель” таклифига рад жавобини берганидан сўнг, француз клуби чап қанот ҳимоясига бошқа футболчи қидирмоқда. Canal+ хабарига кўра, “Марсель”нинг нишони “Интер” ҳимоячиси Юто Нагатомода тўхтади. Япониялик футболчи “Интер” бош мураббийи Стефано Пиолининг назаридан четда қолмоқда, шунинг учун уни “Марсель” варианти қизиқтириши мумкин.

“Лион” футболчиси Мемфис Депай Франция чемпионатидаги дебюти ҳақида фикр билдирди. Уч кун олдин “Манчестер Юнайтед”дан хари қилинган футболчи “Марсель” билан ўйиннинг (3:1) 79-даиқасида Матьё Вальбуэнанинг ўрнига майдонга тушди. “Лион” учун биринчи ўйинимни ўтказганимдан фахрланман. Янги клуби формасида ўзимни яхши ҳис қилдим. Илиқ кутиб олишгани учун раҳмат”, – деб ёзади футболчи ўз твиттерида.  

  “ПСЖ” 1-француз лигасининг 21-турида “Нант” устидан зафар қучди. Учрашув Нантдаги “Ля Божуар — Луи Фонтено” стадионида ўтиб, 0:2 ҳисобида меҳмон жамоа фойдасига ҳал бўлди. Парижликлар ҳужумчиси Эдинсон Кавани учрашувда дубль қайд қилиб, жорий мавсумда Европанинг 5 та етакчи миллий чемпионатида 20 та гол урган илк футболчи бўлди. Кавани Лига 1’нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 

Давомини ўқиш

  ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоасининг “Нант”га қарши ўйини (2:0)дан кейин фикрлари билан ўртоқлашди . “Аввало, бугун ажойиб ўйин кўрсата олганимизни айтишим зарур. Биз ютиш учун келгандик. Мазкур ғалаба бизга ишонч беради. Олдинда кўп ўйинлар бор. Таъкидлаш жоиз, мавсум охирида олдимизга қўйган мақсадни бажариш учун тўғри йўлдамиз”, – дея унинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

ПСЖ яримҳимоячиси Ҳотам Бен Арфа жамоасининг “Нант” устидан қозонган ғалабаси (2:0)дан сўнг фикр билдирди. “Йил бошидан биз ўйинга қайтдик. Ҳимояда янада уюшқоқ ўйнай бошладик. Биз “Монако” ва “Барселона”га қарўи ўйинларга тайёрмиз. Ҳозирда анчайин универсал ўйин кўрсатяпмиз. Менга ҳужум марказида ўйнаш ёқяпти. Мен Кавани сингари зўр эмасман, аммо гол уришга ҳаракат қиляпман. Мураббийнинг фикрича мен янада 

Давомини ўқиш

В 21-м туре чемпионата Франции «Бастия» сыграла вничью с «Ниццей» (1:1), «ПСЖ» победил «Нант» (2:0), «Монако» разгромил «Лорьян» (4:0), «Марсель» в гостях уступил «Лиону» (1:3).   Франция чемпионати 21-тур   Сент-Этьен – Анжер 2:1 (0:1, 2:0) Голлар: 0:1 – 17 Павлович, 1:1 – 51, автогол Бамба, 2:1 – 74 Перрен. Сент-Этьен – Мулен, Малькюи, Теофиль-Катрин, 

Давомини ўқиш

ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг янги аъзоси Юлиан Дракслернинг жароҳати ҳақида тўхталиб ўтди. “Умид қиламанки Дракслернинг жароҳати жиддий эмас. У биз учун муҳим ўйинчи”, – деди Эмери ESPN га.

ПСЖ спорт директори Патрик Клюверт жамоага Мемфис Депайни таклиф қилганини инкор этди. “Мен Депайни яхши биламан,  у билан гаплашдим лекин клубга таклиф қилиш ҳақида эмас. Унинг “Лион”га ўтганидан ҳурсандман”-деди Клюверт интернет тармоғида.

ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер “Нант”га қарши ўйинда жароҳат олди. Хавбекнинг аҳволи ҳақида шифокорлар текширувидан сўнг хулоса чиқарилади.

“Аталанта” футболчиси Франк Кесси ПСЖ рахбарияти  қизиқиш доирасига тушди. Парижликлар 20 ёшли ҳужумчи учун 25 млн евро тўламоқчи, аммо Италия клуби уни 35 млн.дан камига сотмоқчи эмас. Футболчи жорий мавсум А серияда 16 та учрашув ўтказиб, 6та гол ва 2та голли узтма муаллифига айланган.

ПСЖ клуби жамоа ҳужумини кучайтириш учун, “Тоттенҳэм” ярим ҳимоячиси Деле Алли ва “Ливерпул”дан Адам Лалланани сотиб олмоқчи. Клуб спорт директори Патрик Клювертнинг  хабар беришича, бу трансферлар ёзда амалга ошади.

Франция чемпионати 21-тур Бастия–Ницца 1:1 (1:1,0:0)                                                   Голлар:1:0-Онианге, 1:1-Суке. Бастия–Лека, Джику, Роз, Кейта, Сиони, Каюзак, Мустефа, Бангтссон, Онианге, Даник(Нангис), Диалло. Ницца–Бенитес, Данте, Суке, Сарр, Энрике, Валтер, Киприен, Козелло, Бурнер, Плеа, Балотелли. Огохлантиришлар:Каюзак(56),Мустефа(90+1).   Нант – ПСЖ 0:2 (0:1, 0:1)   Голлар: 0:1 – 21 Кавани, 0:2 – 65 Кавани. Нант – Дюпе, Жижи, Лукас Лима, Дюбуа, Диего Карлос, Илоки (Пардо, 46), 

Давомини ўқиш

«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Бастия» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг “инстаграм”да франузларга савол берди. “Бастия” мухлислари ўйиннинг бошидан охиригача маймуннинг овозлари билан бизни калака қилишди. Ирқчилик Францияда қонунийлаштирилганми? Ёки фақат Бастиядами? Бу шармандалик”.

Франция чемпиони ПСЖ клуби Дракслер транферининг ортидан яна икки йирик савдога тайёрланмоқда. The Times да ёзишларича, парижликлар “Тоттенҳэм” аъзоси Деле Алли, ҳамда “Ливерпуль”дан Адам Лалланаларни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клубнинг спорт директори Патрик Клюверт ушбу инглиз футболчилар билан музокараларни бошлаш арафасида экан

Франциянинг “Марсель” клуби Димитри Пайет учун учинчи таклифини киритди. Бу сафар французлар собиқ футболчилари учун 30 миллион евро беришга тайёрлар. Аввалги, 19 ва 20 миллионлик таклифларни “Вест Ҳэм” рад этганди. Лондон клуби футболчи учун 35 миллион евро истамоқда, аммо бу сафарги таклиф ушбу суммага яқинроқ бўлгани учун, томонлар бир тўхтамга келишлари кутилмоқда. Зеро Димитри Пайет 

Давомини ўқиш

ПСЖ ярим ҳимоячиси Хесе Родригес Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Футболчининг “Лас-Пальмас”га ўтиши амалга ошмаётгани сабабли, у бошқа таклифларни ҳам кўриб чиқмоқда. “Милдсбро” устози Айтор Каранка Хесе билан суҳбатлашган ва уни клубга ўтишга таклиф қилган.    

Голландиянинг ПСВ клуби Мемфис Депайнинг “Манчестер Юнайтед”дан “Лион”га ўтишидан 600 минг евро ишлаб олади. ПСВ ва “МЮ” ўртасидаги Мемфис учун 2015 йилда тузилган шартнома бандига кўра, “Лион” тўлайдиган 24.5 миллион евродан шунча қисми ПСВ чўнтагига бориб тушади. Эслатиб ўтамиз, Мемфис 2015 йилда “МЮ”га 34 миллион эвазига келганди. Яқин вақт ичида ҳужумчисининг расман “Лион” аъзосига айланиши 

Давомини ўқиш

“Лион” президенти Жан-Мишель Олас “Манчестер Юнайтед”нинг вингери Мемфис Депайнинг Францияга кўчиб ўтиши 48 соатда якунланишидан умид қилаётганини айтди. 22 ёшли нидерланд учун француз клуби 16,5 миллион евро ва қўшимча 8 миллион евро бонус тўлайди. “Бу тушга ўхшайди. Чунки биз айнан Депайга ўхшаган футболчи қидиргандик. Мазкур трансфер учун биз 16,5 миллион евро ва қўшимча 8 миллионни 

Давомини ўқиш