Мадриднинг “Реал” ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос ЖЧ-2018 мусобақасида амалдаги Европа чемпионлари Португалия терма жамоасининг имкониятларини изоҳлади. “Роналду – дунёнинг энг яхши футболчиси. Ҳозир ҳам у “Реал”да энг муҳим  футболчи. Криштино Россиядаги Мундиалда Португагалияни бош соврин учун етаклай олади. Сабаби у бор жамоа ҳар доим кучли бўлади”, – дейди Роберто Карлос.

  “Реал” ҳимоячиси  Пепе соғлигидаги муаммолар туфайли ўтган сўнгги ҳафтада клубнинг бирорта машғулотида иштирок этолмади. Бироқ футболчи бунга қарамай Поругалия терма жамоасига ёрдам бериш учун жўнаб кетди. Футболчи сўнги марта 7- март  куни  “Наполи” (3:1)га қарши ўйинда иштирок этганди. Шундан сўнг у клубнинг  бир нечта ўйинларини ўтказиб юборди. Пртугалия терма жамоаси мураббийлари Пепени 28-март санасидаги 

Давомини ўқиш

Португалиянинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси номини қўлга киритган  “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду йил давомида эришган ютуқлари ҳақида фикр билдирд. “2016 йил мен учун жуда омадли келди. Юксак марраларни эришишда кўмаклашган “Реал”даги ва Португалия терма жамоасидаги дўстларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бизга Евро-2016да ҳеч ким ишонмаганди. Лекин якунда биз чемпион бўлдик”, – дейди Роналду.

Португалияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси номи аниқланди. Бу унвонга кутилганидек “Бавария” клуби  яримҳимоячиси Ренату Саншеш лойиқ кўрилди. Ўтказилган сўровномада Саншеш  46% овоз тўплади. Ундан кейинги ўринларни эса Желсон Мартинш (34%) ва Андре Силвани (20%) эгаллади. Бундан ташқари, 19 ёшли Саншеш Португалия билан Евро-2016 ғолиби бўлгани учун махсус совринни ҳам олди.

Португалияда 2016 йилнинг энг яхшиларига топшириладиган мукофотлар эгалари аниқланди. Демак улар билан танишинг. Йилнинг энг яхши футболчиси ЕЧЛ ва Евро-2016 ғолиби Криштиано Роналду бўлди. Йил кашфиёти “Бавария” футболчиси Ренату Саншеш деб топилди. Кутилганидек йил мураббийига эса терма жамоани Евро-2016 бош соврини сра етаклаган Фернанде Сантуш эга чиқди.

“Порту” ҳужучиси Франсиско Соарес ўзини ватандоши Ҳалкка ўхшатишларига муносабат билдирди. “Бизни ўхшаш жиҳатимиз кучимизда. У буюк ўйинчи, менинг кумирим. Мени унга ўхшатишлари ёқади. Менинг ўз услубим бор. Лекин  Ҳалк – бу юлдуз, мени унга ўхшашга ҳаракат қиламан”, – сказал Соарес.  

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида “Ювентус” ҳамда “Порту” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Бу қарама-қаршилик икки ажойиб дарвозабоннинг ўзаро рақобати билан ҳам аҳамиятли эди. Икер Касильяс ва Жанлуиджи Буффон. Ҳар иккиси ҳам Жаҳон Чемпиони бўлган посбонларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Ўйиндан кейин Касильяс ғалати кийимда пайдо бўлди. Буффон ҳам унга «Нима кийиб олдинг, оғайди» дегандай қараб 

Давомини ўқиш

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс мазкур жамоада қолиш ниятида эканини маълум қилди, дея хабар тарқатмоқда Испаниянинг AS нашри “Ҳозир менинг келажагим ҳақида гапирадиган вақт эмас. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиздан сўнг бор кучимизни Португалия чемпионатига қаратишимиз зарур. Яширмайман, мен”Порту”да қолмоқчиман”, – дейди испаниялик кипер.

“Порту” дарвозабони Икер Касильяс ЕЧЛ 1/8 финал “Ювентус”га қарши жавоб ўйинидан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди. “Қизил карточка ва пенальти имкониятларимизни кескин пасайтириб юборди. “Ювентус” кейинги босқичга нолойиқ демоқчи эмасман. Ҳакамнинг қарорлари ўйинга таъсир қилганини айтмоқчиман холос. Биз улар билан ўзимиз хоҳламагандек кураша олмаганимиз ачинарли бўлди”, – дейди Касильяс.

УЕФА “Ювентус” – “Порту” учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб мезбонлар  ҳужумчиси Пауло Дибала топди. Футболчи 42-дақиқада гол уриб амоасига ғалаба келтирди ва 78-дақиқагача ҳаракат қилди. Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” икки ўйин натижасига кўра “Порту”ни мағлуб этиб (3:0) чорак финалга йўл олди.

ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини “ЮВЕНТУС” – “ПОРТУ” 1:0 Гол: 1:0 – 42, пенальти Дибала. Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Бенатия (Бардзальи, 60), Маркизио, Хедира, Куадрадо (Пьяца, 46), Дибала (Ринкон, 78), Манджукич, Игуаин. Порту – Касильяс, Фелипе, Лайюн, Перейра, Маркано, Оливер Торрес (Отавио, 70), Данилу Перейра, Андре Андре, Браими (Диогу Жота, 67), 

Давомини ўқиш

“Порту” дарвозабони  Икер Касильяс  ЕЧЛ 1/8 финал “Ювентус”га қарши жавоб ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди. “Биз ёрқин ўйин намойиш этиб ғалаба қозониш учун келдик. Мен ўйин қандай натижа билан тугашини билмайман. Лекин олдинга қадам босишдан умидворман. Буффонга омади тилайман, лекин фақат биз билан  ўйиндан сўнг”, – дейди Касильяс.

  “Реал” ҳужумчиси  Криштиану Роналду яқин вақтлар ичида яна ота бўлади. Бу ҳақида  The Sun нашри хабар бермоқда. Хабарга кўра, футболчи сурагат онадан фарзанд кўради. Айни дамда кимлиги номаълум аёл АҚШда ва у яқин вақтларда эгизак фарзанд туғади. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Роналдунинг 6 ёшли ўғли ҳам сурагат онадан дунёга келган эди.

“Порту дарвозабони Икер Касильяс Португалия чемпионатининг 25-туридаги “Ароки”га қарши ўйинда (4:0) 16-марта ўйинни “қуруқ” ўтказди, дея хабар беради “аждарлар” расмий сайти. 35 ёшли дарвозабон бу орқали ўзининг яхши рекорднини янгилашга муваффақ бўлди. Вақтида Касильяс “Реал” таркибида уч марта мавсумнинг 15 ўйини гол ўтказиб юбормаган.

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду туғилган шаҳар Мадейра аэропорти ёздан бошлаб футболчининг номи билан атала бошланади. Аввалроқ бу қрор танқид остига олинган эди, лекни орол президенти  Мигел Албукерке мунозараларга чек қўйди. “Бу қарор шубҳасиз адолатли, унга қарши чиқиш аҳлоқсизлик ва беҳаёликдир”, –дейди Албукерке.

“Бенфика” ҳимоячиси Нелсон Семеду Чемпионлар лигаси нимчорак финал ўйинида “Боруссия”га йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. “Бизда имкониятлар бўлди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Сен ортда борар экансан, ўйин тепмпини ўзгартиришинг қийин бўлади. Биз ажойиб ҳимоя чизиғига эга бўлган кучли жамоага қарши ўйнадик. Энди бор эътиборни миллий чемпионатга қаритш пайти келди”, – дейди у. 

Давомини ўқиш

Португалиянинг “Порту” клуби марказий ҳимоячиси Фелипе Мадридининг “Реал” жамоаси қизиқишлари доираларига кириб қолган. Хабарларга кўра, 27 ёшли бразилиялик футболчининг жамоага келишини мадридликлар бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг шахсан ўзи истамоқда. Зидан уни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Пепенинг ўрнида кўрмоқчи. Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Фелипе Португалия чемпионатининг 23 та ўйинида майдонга тушиб,  2 та гол ва 

Давомини ўқиш

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби Европанинг гранд клублари қзиқиш билдираётган  икки нафар ҳимоячиси билан янги  шартнома имзолади. Бу ҳақида O Jogo нашри хабар бермоқда. Хабарга кўра, “Бенфика” Виктор Линделёф ва Лисандро Лопес билан шартномани  2021 йилгача узайтирди. Эслатиб ўтамиз, Линделёф билан “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

“Бенфика”клуби бразилиялик ҳужумчи Жонас билан шартномани узайтирди. Унга кўра футболчи 2019 ёилга қадар клуб сафида тўп суради. Эслатиб ўтамиз, Жонас ўтган мавсумда Португалия чемпионати тўпурари бўлган. Жорий мавсумда эса унинг ҳисобида 10 та баҳсда 5 та гол бор.

  Португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау яқинда бош мураббийни истеъфога чиқарган Англиянинг амалдаги чемпиони “Лестер”ни бошқариши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Football Italia. Айни пайтда Сержиу Консейсау Франциянинг “Нант” клубида ишламоқда. Италия ОАВ маълумотларига кўра, португиялик мураббий Англиядан тушган таклифни кўриб чиқмоқда.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Порту”ни мағлуб этган “Ювентус”нинг авирейси самолётдаги  техник муаммолар сабаб кечиктирилди, дея хабар тарқатмоқда Football Italia нашри. Манбанинг маълумотларига кўра, мазкур кечикиш Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган, 25 февраль куни ўтказиладиган “Эмполи”га қарши ўйинга таъсир ўтказиши мумкин.

Кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал “Порту” – “Ювентус” учрашувида португалияликлар дарвозабони Икер Касильяс 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бу орқали тажрибали голкипер жахон футболида плей-офф беллашувларида 16 мавсум иштирок этган илк футболчига айланди. Бунгача ҳеч ким бу ишни уддасидан чиқмаган эди. Икер Касильяс Европа чемпионлар лигаси плей-оффидаги аввалги 15 мавсумни “Реал” дарвозаси сифатида ўтказган. Фаолиятини якунлаган 

Давомини ўқиш

“Порту” дарвозабони Икер Касильяс ЕЧЛ 1/8 финал “Ювентус”га қарши биринчи учрашувдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдирди. “Четлатиш “Ювентус”нинг ишини осонлаштирди. Биз яхши натижа учун ҳаракат қилдик, аммо ўша икки дақиқа ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бундай  бўлмаганида рақиь билан тенг ўйнаган бўлардик. Туриндаги  ўйинида уларда ҳам эрта четлатиш бўлса, биз ҳам бундан фойдаланар эдик. Нима бўлганда ҳам биз тинимсиз ишлашимиз 

Давомини ўқиш