“Спартак” бош мураббийи Массимо Каррера “Зенит” янги устозига айланган Роберто Манчинига бир нечта маслаҳат берди. “Остонада саломлашма ёки қўл сиқма, бу омадсизлик олиб келади. Уйда ёки бино ичида хуштак чалма – пул бўлмайди. Бу ерда доимо босим остида яшайсан. Аёлим ёнимда бўлсагина шаҳар айланаман”, дейди Каррера.

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Конфедерациялар кубогида Янги Зелландия терма жамоасига қарши баҳсда 11-метрлик жарима тўпини голга айлантира олди. Бу “Реал” ҳужумчисининг жорий мавсумда барча турнирларда киритган 56-голи бўлди. У 55 та учрашувда қатнашиб, шунча гол уришнинг уддасидан чиқди.

Россия терма жамоаси Конфедерациялар кубогининг 3-турида Мексика термасига (1:2) имкониятни бой берд ива мусобақанинг плей-оф баҳсларига йўлланма ололмади. Шу тариқа руслар 2001 йилдан бери илк марта мазкур мусобақани гуруҳ босқичида тарк этган илк жамоага айланишди. 16 йил илгари Жанубий Корея терма жамоаси ўз юртида ўтган беллашувларда гуруҳда қолиб кетган эди. Шунингдек, 1995 ва 1997 йилларда 

Давомини ўқиш

Россия терма жамоаси аъзоси Федор Смолов Португалия терма жамоасига қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди. “Менинг йиқилган вазиятимда пенальти бор эди. Ҳакамлар такрорий лавҳадан кўришлари мумкин эди. У ерда фолга ишора бор эди. Мени йиқитишди. Менинг симуляция қиладиган одатим йўқ”, дейди Смолов. Ўйинда Саудия Арабистонидан Фаҳад Ал Мирдаси ишлади. Видеотакрорларни эса Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Ризо Суҳандон 

Давомини ўқиш

“Интер” футболчиси Марцело Брозович “Зенит” қизиқишлари доирасида. Шу ойнинг ўрталарида “Зенит” “Интер”га ушбу футболчи борасида таклиф юборганди. Бироқ миланликлар бунга рад жавобини берганди. Роберто Манчини эса футболчини олиб келишни астойдил хоҳламоқда. Питерликлар 24 ёшли футболчига 25 миллион евро таклиф этмоқда.

“Шальке” ҳимоячиси Деннис Аого фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. 30 ёшли германиялик футболчига “Краснодар” таклиф билан чиқди. Bild нашри хабарига кўра, россияликлар футболчига йилига 3 миллион евролик маош таклифи билан чиқди. Ушбу футболчининг жамоа билан шартномаси бир ҳафтадан якунига етади ҳамда эркин агентга айланади.

Душанба куни “Зенит” “Рома” футболчиси Леандро Паредес билан музокараларни бошлайди. Айни дамда римликлар Костас Маноласни сотиб юборишга тайёр бўлиб турибди. “Зенит” ушбу футболчилар учун 70 миллион евро таклиф қилаётганди. Бироқ душанба куни фақатгина бир футболчига мурожаат билан чиқилади. Манолас билан музокара бўлиши сўроқ остида.

“Зенит” ҳали ҳам “Рома” футболчилари Костас Манолас ҳамда Леандро Паредесларга қизиқишини йўқотмади. Хабарларга кўра, питерликлар футболчилар учун 70 миллион евро таклиф этмоқда. Бироқ “Рома” ҳали ҳам футболчиларининг нархини баланд қўйган – 80 миллион. Айни дамда “Зенит” иккала футболчини 35 миллиондан баҳолаган.

Германия терма жамоаси аъзоси Юлиан Дракслер Конфедерациялар Кубогида Чилига (1:1) қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. “Қийин ўйин бўлди. Муаммолар бизни таъқиб қилди, Чили – жуда кучли рақиб. Бироқ биз ғалаба учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Бироқ дуранг ўйнадик. Шу ўринда биринчи турда Австралияни мағлуб этганимиз яхши бўлганини айтиб ўтай. Ҳа, бир томондан дуранг бўлишини 

Давомини ўқиш

Россия терма жамоаси аъзолари бугун меҳмонхонада машғулот ўтказишди. Бу ҳақда терманинг расмий твиттери хабар бермоқда. Улар айни дамда Қозон томон йўлга чиқишган. 24 июнь куни руслар Қозон шаҳрида ККнинг 3-турида Мексика терма жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Станислав Черчесов бошчилигидаги Россия терма жамоаси гуруҳда 2 очко тўплаган ҳолда 3-ўриндан жой олган.

Кеча Россия – Португалия учрашувидан олдин “Спартак” стадионига ташриф буюрган мухлислар таъсирли вазият гувоҳига айланишди. Криштиану Роналду майдонга ногиронлар аравасидаги 10 яшар қизалоқнинг қўлидан тутиб чиқиб келди. ФИФА тасарруфидаги турнирларда биринчи марта ўйинчи майдонга жисмоний имкониятлари чекланган бола билан чиқиб келди деб хабар берди ФИФА расмий сайти. “Мен ҳаммаси шундай ажойиб бўлишини кутмаган эдим. Криштиану 

Давомини ўқиш

ФИФА Президенти Жанни Инфантино Россиядаги навбатдан ташқари йиғилишда қатнашиб, давлатдаги КК-2017 ўйинлари юқори савияда ташкиллаштирилгани учун ташаккур билдирди ҳамда ЖЧ-2018 бахсларини юқори савияда ўтишига ишонди.. “Мен Россия футболи оиласига катта лойиха учун бирлашганига ташаккур билдираман. Бу фақатгина Россия эмас, бутунжаҳон футболи учун муҳимдир. Барча Россиянинг ташкилотчилигига эътибор берсин. Мен ҳали бундай чиройли тадбирларни кўрмаганман. КК-2017 

Давомини ўқиш

Германиядан Россиядаги мусобақага 200га яқин мухлис ташриф буюрди. «Афсуски, Россияга у қадар кўп мухлисларимиз келишмади. Бизнинг маълумотимизга кўра, Германиядан 170 нафар мухлис келган», – деб хабар бермоқад Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати. Германия илк учрашувни бугун Австралияга қарши ўтказади.

Мексика терма жамоаси футболчиси Андрес Гуардадо Конфедерациялар Кубогида Португалияга қарши  (2:2) ўйиндан кейин Россия терма жамоаси ҳақида фикр билдирди. “Россия терма жамоаси турнир мезбони, жуда қийин ва ноқулай рақиб. Бироқ биз ўзимизгава потенциалимизга ишонамиз, Португалияга қарши ўйинда бунга амин бўлдик. Ҳар доим мана шундай кайфият билан ўйнаш керак. Агар мана шундай ўйнашни давом эттирсак, албатта 

Давомини ўқиш

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Федор Смолов Россия – Янги Зеландия учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди. Ушбу ўйинда 27 ёшли ҳужумчи термасининг иккинчи голини урди. Ушбу совринни ўйин тугагандан кейин Александр Кержаков топширди.

“Зенит” жамоасининг собиқ бош мураббийи Мирча Луческу айни пайтгача клуб билан шартномасини бекор қилгани йўқ. 71 ёшли руминиялик мутахассис ҳужжатларга имзо чекишни истамади. Чунки “Зенит” томонидан шартномани бекор қилиш борасида илгари сурилган таклиф мураббийни қаноатлантирмаган. Луческу жамоадан шартнома муддати якунланадиган кунга қадар ойлик маошини тўлаб беришини сўрамоқда. Бу 4 миллион еврони ташкил қилади. Томонлар музокарани 

Давомини ўқиш

“Валенсия”да ижарада ўйнаган «Барселона» ҳужумчиси Мунир Эл-Хаддоди “Зенит” қизиқишлари доирасида. Питерликлар Каталония клуби билан 21 ёшли испан борасида музокараларни ўтказишмоқда. Олдинроқ Эл-Хаддадини «Сосьедад» ижарага олмоқчи эди, аммо буни «Барселона» рад қилди. «Зенит» Киевнинг «Динамо» клуби 23 ёшли парагвайлик ҳужумчиси Дерлис Гонсалес вариантини ҳам ўрганмоқда.  

Яримҳимоячи Майкон Маркес бошқа “Локомотив”да (Москва) ўйнамайди. Футболчи фаолиятини Туркиянинг “Анталияспор” жамоасида давом эттиради. У ушбу клубга эркин агент сифатида кўшилди. Футболчи 2010 йилда Москва клуби сафига қўшилганди.

Яқиндагина “Терек” ўз номини “Аҳмат”га ўзгартирди. Кеча эса жамоа мана шу номдаги илк ўйинида майдонга тушди. Озарбайжоннинг “Қабала” жамоаси билан ўтган ўртоқлик ўйинида россияликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди. “Қабала” 🇦🇿 – 🇷🇺 “Аҳмат” 0:1 Гол: Заур Садаев (49).

“Сампдория” ҳужумчиси Луис Муриэль “Зенит” қизиқишлари доирасида, деб тасдиқлайди Sampnews24. Петербург клуби футболчи билан илк музокараларни ўтказиб бўлди. Футболчи норасмий равишда “Сампдория”ни тарк этмоқчилигини айтган. Хабарларга кўра, “Зенит” футболчи учун 28 миллион евро тўлаш ниятида. Чунки футболчининг шартномасида айнан шунча маблағ кўрсатилган. Ўтган мавсумда Муриэль 31 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ҳамда 6 

Давомини ўқиш

“Зенит”нинг янги бош мураббийи Роберто Манчини ўйин вақтида мухлисларнинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб ўтди. “Зенит” – катта жамоа ва биз уни янада кучайтиришимиз керак. Кўп футболчиларда жамоа билан шартномаси тугамоқда. Айни дамда ҳолат билан яхши танишман. Мухлислар – жамоанинг ажралмас бўлаги. Мен “Зенит”нинг хар бир ўйинига 65 минг одам келишини хоҳлайман”, дейди Манчини

ЦСКА ҳимоячиси Марио Фернандес жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақида унинг агенти Жорже Машаду хабар берди. “Мариони жамоаси билан шартномасини узайтиргани табриклайман. Ушбу жамоа билан буюк ғалабаларга эриш!”, дейди агент. Футболчи 2019с йилгача шартномасини узайтирди.