Москванинг “Локомотив” клуби сардори Ведран Чорлукани “Галатасарай” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Турклар 30ёшли хорват билан бирга, унинг терма жамоадаги шериги, “Динамо” Киев химоячиси Домагоя Видани ҳам кузатиб боришмоқда.

“Антальяспор” клуби ҳужумчиси Самуэль Это`О “Лилль” клубига кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар тарқатмоқда France Football нашри. Манбанинг хабар беришига қараганда, француз клуби расмийлари камерунлик ҳужумчи билан музокара ўтказган. Мазкур келишув “Лилль”га Марсело Бьелса бош мураббий этиб расман тайинланганидан кейин амалга ошиши мумкин.

“Бешиктош” “Краснодар” ҳужумчиси Фёдор Смоловни харид қилмоқчи бўлганди. Турк клуби футболчининг трансфери юзасидан таклиф билан чиқди. Бироқ  краснодарликлар бунга рад жавобини бердилар. Ўз навбатида томонлар мавсум якунланганидан сўнг яна музокараларга киришиши мумкинлиги айтилмоқда. Сал олдинроқ Смоловга Дортмунднинг “Боруссия”си қизиқаётгани айтилганди.

“Зенит” ҳимоячиси Николас Ломбертс қишки трансфер ойнаси очилган пайтда жамоадан кетиши мумкин. “Галатасарой” бельгияликнинг трансфери юзасидан расмий таклиф тайёрламоқда. “Галатасаро” Ломбертсни ўтган йили харди қилмоқчи эди. Бироқ “Зенит” ўшанда ҳимоячини қўйиб юбормаганди. Футболчининг ўзи жорий мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва “Зенит” уни қўйиб юбормаётганидан норози.  

“Галатасарой” ҳужумчиси Лукаш Подольски фаолиятини Хитойда давом эттиради, дея хабар тарқатмоқда турк клуби расмий сайти. Маълумотда айтилишига қараганда, немиснинг трансфери клубга молиявий жиҳатдан фойдали бўлади. Футболчининг айнан қайси клубга ўтиши эса ҳали маълум қилинмади.  

“Галатасарой” яримҳимоячиси Уэсли Снейдер Хитой чемпионатига бориши мумкинлигини билдирди. “Мен Хитойга боришим учун нисбатан каттароқ нарса таклиф қилишлари зарур. Мен масалан уч йиллик шартнома ва йилига 15 миллион евро маош эвазига у ерга борган бўлардим”, – дейди Снейдер. 32 ёшли нидерландиялик хавбек айни пайтда Туркияда йилига 5 миллион евро олмоқда. Унинг шартномасида трансфер суммаси 7,5 

Давомини ўқиш

ЦСКА яримҳимоячиси Зоран Тошич “Трабзонспор” клубига ўтишга яқин турибди. Trabzon Kulis портали тарқатган хабарга кўра, клуб сербиялик вингер билан келишув шартлари бўйича бир тўхтамга келган. Мазкур трансферга ЦСКА ҳам рози. Аммо келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинганича йўқ.  

Le Parisien тарқатган хабарга кўра, ПСЖ уругвайлик форварди Эдинсона Каванининг ўрнига ҳужумчи қидирмоқда. Франциянинг амалдаги чемпиони “Байер” форварди Хавьер Эрнандес ва “Фенербаҳче” ҳужумчиси Робин ван Перси билан шартнома тузишни истамади. 33 ёшли нидерланд парижликлар учун жуда қари кўринмоқда. Мексикалик Эрнандес эса Чемпионлар лигасидаи “доришунослар” сафида ўйнаб қўйган. Бундан ташқари “Интернасьонал”дан Луан ва “Ривер Плейт”дан Лукас 

Давомини ўқиш

Истанбулнинг “Галатасарой” клуби аллақачон “Ливерпул”га керак бўлмай қолган ҳимояи Мамаду Сакони ўз сафига қўшиб олиш юзасидан таклиф тайёрламоқда, дея хабар тарқатади AMK.

“Сток Сити” ҳужумчиси Вилфрид Бони қишки трансфер ойнаси очилган вақтда Туркияга кўчиб ўтиши мумкин. The Sentinel нашри тарқатган хабарларга қараганда, 28 ёшли форварднинг хизматларига “Бешиктош” клуби қизиқмоқда ва тез орада трансфер юзасидан таклиф жўнатишмоқчи.

“Фенербаҳче” Донецкнинг “Шахтёр” клуби яримҳимоячиси Тайсон учун 7 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда goal.com интернет портали. Сал олдинроқ бразилиялик футболчининг жамоаси билан шартномани узайтиришни истамаётгани хабар қилинганди.  

“Шахтёр” яримҳимоячиси Тайсон Истанбулнинг “Фенербаҳче” клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар бермоқда Goal.com интернет портали. Манбанинг хабар беришига қараганда, “канарейкалар” бразилиялик футболчи учун 7 миллион евро тўлашга тайёрлар.

“Галатасарой” Лондоннинг “Вест Ҳэм” клуби бош мураббийи Славен Билични Истанбулга олиб келмоқчи, дея тасдиқлайди Webdehaber. Хабарда айтилишига қараганда, турк клуби раҳбарияти бош мураббийи Ян Рикеринкка ишонч билан қарамаяпти.

“Фенербаҳче” бош мураббийи Дик Адвокат ҳимоячи Грегори ван дер Вил ва форвард Эммануэль Эменикенинг машғулотлардан четлатилишига изоҳ берди. “Жамоада футболчилар ва ходимлар учун қонун бор. Ва ҳамма унга риоя қилиши зарур. Агар кимдир ўз қонунлари бўйича яшашни хоҳласа, у хато қилган бўлади”, – дея мураббийдан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.

“Галатасарой” ҳимоячиси Симон Кьер қишки трансфер ойнаси очилган вақтда жамоасини алмаштириши мумкин. TMW тарқатган хабарларга қараганда, футболчининг хизматларига “Челси” ва Миланнинг “Интер” клублари фаол равишда қизиқмоқда. Турк клуби футболчини 12 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Туркиянинг “Галатасарой” “Спартак” ҳимоячиси Салваторе Боккеттини сотиб олишдан воз кечди. “Спартак” 30 ёшли футболчи учун 5 миллион евро сўрашган эди, бу эса “Галатасарой”га мақул келмади. Турк клуби агарда “Спартак” футболчига қўйилган нархни пасайтирсагина музокараларни қайтадан бошлашга тайёр эканликларини айтди. Боккеттининг “Спартак” билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар. Бу мавсумда у 11 та ўйин ўтказди ва 

Давомини ўқиш

Футбол бўйича Германия чемпионатининг барча дивизионидаги клублар қишки йиғинни Туркияда ўтказишдан бош тортди. Бунга асосий сабаб сифатида мамлакатдаги нобарқарор сиёсий ҳолат ва терактлар кўрсатилмоқда, дея маълум қилади «Sports.ru». Хабарда таъкидланишича, фақатгина битта клуб – учинчи дивизиондаги «Рот-Вайсс» Туркиянинг Лара шаҳрида йиғин ўтказади. Ўтган мавсумнинг ўзида Бундеслиганинг етти жамоаси Туркияда йиғин ўтказган эди. Қайд этиш жоиз, 

Давомини ўқиш

“Бешиктош” Москванинг “Спартак” клуби ҳимоячисиСальваторе Боккетти учун курашдан чиқиб кетди. Италиялик футболчини “Бешиктош” томонидан билдирилган таклиф қониқтирмади, дея хабар беради Sporcope. “Спартак” 30 ёшли футболчига йилига 2 миллион евро тўланиши мўлжалланган 3 йиллик келишув таклиф қилмоқда. Футболчига даъвогарлик қилаётган бошқа бир турк клуби “Галатасарой” Бокеттига уч йиллик шартнома таклиф қилиб, йилига 2,5 миллион евро тўламоқчи. 

Давомини ўқиш

  “Бешиктош” клубининг уй стадиони бўлмиш “Водафон Арена” ёнида икки марта портлаш овози эшитилди, дея хабар беради турк матбуоти. Мазкур воқе стадионда мезбонлар ва “Бурсаспор” клублари ўртасидаги ўйин (2:1)дан кейин содир бўлди. Турки ички ишлар вазирининг сўзларига қараганда, йигирмага яқин киши бундан жабрланган.

“Фенербаҳче” ҳужумчиси Робин ван Перси фаолиятини давом эттириш бўйича вариантлар ҳақида фикр билдирди. “Нидерландия қайтишим – амалга ошиши мумкин бўлган иш. Фақатгина мен “Фейеноорд” ёки “Эксельсиор” клубларидагина ўйнашим мумкин, – деди ван Перси Европа лигаси доирасидаги “Фейеноорд”га қарши ўйин (1:0)дан кейин. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

“Реал” яримҳимоячиси Иско “Фенербаҳче”, қизиқиш доираларига тушиб қолди, дея хабар беради Sporx. Истанбул клуби қишда майдон марказини янада кучайтиришни мақсад қилган ва шу сабабли “қаймоқранглилар” хавбекини харид қилмоқчи.