Бугун “Пахтакор” стадионида жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди. Унга кўра, Шота Арвеладзе “Пахтакор” устози бўлди. Қуйида ушбу маросимдан олинган фотолар билан танишиб чиқинг.

Бундан буён Шота Арвеладзега европалик мутахассислар гуруҳи ёрдам беради. Клуб бош директори Дмитрий Адисман жамоа мураббийлар штабида Шота Арвеладзедан ташқари грузиялик Гоча Ткебучава ва Арчил Арвеладзе, голландиялик Питер Хюистра ва венгриялик Ласло Ямбор ҳам фаолият олиб боришини эълон қилди.

25 июнь куни пойтахт дербиси ўтказилади. Унда “Бунёдкор” чемпионат гиганти “Локомотив”ни қабул қилади. “Локомотив” матбуот хизмати ушбу ўйиндан олдин яқин тарихни эсга олди. “ЯҚИН ТАРИХДАН ЛАВҲА: Ўтган йили айнан “Бунёдкор” жамоаси “Локомотив”ни чемпионлик йўлакчаси хосил қилган ҳолда кутиб олганди”

“Манчестер Юнайтед”дан кетиши кутилаётган ҳимоячи Крис Смоллинг кеча Сэм Кук билан турмушини боғлади. 27 ёшли ҳимоячининг тўйига “МЮ”нинг бошқа аъзолари ҳам ташриф буюрди. Ушбу уйда “МЮ” аъзолари Маттео Дармиан ва Фил Жонслар ҳам бўйдоқлар сафини тарк этганди.

“Реал”дан кетиши кутилаётган Хамес Родригес айни дамда соч турмагини ўзгартириш билан банд бўлганини мана шу расмдан билиш қийин эмас. Ушбу соч турмагига Роналду бетакрор дея баҳо берди.

Кеча Россия – Португалия учрашувидан олдин “Спартак” стадионига ташриф буюрган мухлислар таъсирли вазият гувоҳига айланишди. Криштиану Роналду майдонга ногиронлар аравасидаги 10 яшар қизалоқнинг қўлидан тутиб чиқиб келди. ФИФА тасарруфидаги турнирларда биринчи марта ўйинчи майдонга жисмоний имкониятлари чекланган бола билан чиқиб келди деб хабар берди ФИФА расмий сайти. “Мен ҳаммаси шундай ажойиб бўлишини кутмаган эдим. Криштиану 

Давомини ўқиш

Ушбу мавсумда ҳам анъанавий Champions Cup турнири ўтказилади. Ёзда бизни даҳшатли ўйинлар кутиб тургани аниқ. Сизларга ушбу турнирнинг тақвимини келтириб ўтамиз. Қуйидаги расмда АҚШ 🇺🇸 давлатида ўтадиган мусобақа турнири берилган. Уни ўзингизга сақлаб қўйинг. 📌

Конфедерациялар кубоги доирасидаги Россия – Португалия учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда урилган ягона гол муаллифи Криштиану Роналду баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. 1-турда Мексикага қарши ўйинда ҳам Роналду бу борада тенгсиз бўлганди.

Хитой – сўнгги йилда трансферлар учун жуда кўп пул сарфлаётган давлат. Улар фақатгина футболчи эмас, балким жамоаларни сотиб олишда ҳам етакчидирлар. Қуйида уларга тегишли бўлган жамоаларнинг рўйхати билан танишиб олинг.

АПЛнинг мавсум якунлари ҳақида маълумотлар давом этади. “Манчестер Сити” яримҳимоячиси мавсум якунларига кўра, АПЛдаги ўзининг рамзий терма жамоасини тузди. Унга кўра, Манчестер шаҳри клубларидан ҳеч ким ўрин олмади.

“Милан” дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма Италия терма жамоасини дарвозасини қўриқлайдиган томонда қизиқарли ҳолат юз берди. “Милан”нинг ашаддий мухлислари клуб билан янги битим тузишни истамаган посбон дарвозасига доллар сочишди. Аммо улар соҳта эди. Бундан ташқари, ишқибозлар дарвоза ортига Dollarumma ёзуви туширилган баннерни илиб қўйишди. TAS-IX эмас

Кеча Буюк Британияда “Оталар куни” байрами бўлиб ўтди. Шу кунда “Челси”нинг собиқ футболчилари Жон Терри ҳамда Фрэнк Лэмпардлар ҳам ушбу байрамни нишонлашди. Жон Терри байрам муносабати билан Лэмпардга қўлда чизилган табрикнома совға қилди. “Оталар куни билан табриклайман. Бу мен ва Дидье Дрогбадан совға”, деб ёзади Терри.

Карлос Тевес – дунёнинг энг кўп маош олаётган футболчиси. У Хитойда йилига 40 миллион евро маош олмоқда. Поль Погба – айни дамда сайёрамизнинг энг қиммат футболчиси. “Манчестер Юнайтед” унинг учун 105 миллион фунтдан воз кечган. Ҳозир Погба Хитой мамлакатида саёҳат қилмоқда. У ерда “МЮ”нинг собиқ футболчиси Карлос Тевесни учратиб қолди.  

Хабарингиз бор, 15 июнь куни “Локомотив” Олий Лига 13-тур учрашувлари доирасида “Бухоро” майдонига сафар уюштириб, сафарда 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Хўш, ўйин қандай кечди ўзи? Қуйида ушбу саволга жавобни фотосуратлар орқали олишингиз мумкин: Жамоамиз “Бухоро” стадионига юқори кайфиятда етиб борди Ўйин олдидан Мирко Йеличич майдон ҳолатини кўздан кечириб чиқди Ўйин арафасида жамоамизнинг бухоролик ишқибозлари 

Давомини ўқиш

Кеча бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувда , ҳар икки жамоа мухлислари ўртасида жуда яхши дўстона муносабатлар йўлга қўйилганлиги намоён бўлди. Учрашув пайтида “Бунёдкор” жамоаси мухлислар клуби, Қўқонлик мухлисларга барабан совға қилишди. Ўйиннинг танаффус пайтида “Қўқон-1912” жамоаси мухлисларига ифторлик ташкил қилинди. Барчаси учун Қўқонлик мухлислар номидан “Бунёдкор” жамоаси мухлислар клубига миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизларни 

Давомини ўқиш