«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду пулга муносабати ҳақида  фикрини билдирди. «Менинг мақсадим — ўз савиямни сақлаб туриш. Футбол ўйнаш учун менда бир неча йил вақт қолди холос. Мен Nike ва «Реал» билан ажойиб шартномалар имзоладим. Бундай ёшда улкан шартномалар имзолаганимдан хурсандман. Бу ғаройиб. Бу менга яна иштиёқ билан ишлашга ва ўз даражамни сақлаб туришга ёрдам беради. 

Давомини ўқиш

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo. 23 ёшли футболчи туринликлар билан тузган шартномасини 2021 йилгача узайтирган бўлишига қарамасдан, ёзда у жамоани тарк этиши мумкин. Дибала билан Испания грандлари – “Реал” ва “Барселона” қизиқмоқда. Катта эҳтимол билан футболчи иккала клубдан бирини танлашига тўғри келади.

“Бавария” яримҳимоячиси Артуро Видаль кириб келаётган янги йил борасида ўз фикрини билдирди. “Ўнлик баҳолаш тизими бўйича 2016-йилга тўққиз балл қўйган бўлар эдим. Чемпионлар лигасида яримфиналгача етиб бордик, яхши ўйин кўрсатдик, лекин кучлироқ жамоа(“Атлетико”) бизни турнирдан чиқариб юборди. Келётган йил ўн баллик бўлади деб умид қиламан. “Бавария” ҳамма совринни қўлга кирита оладими? Биз ҳаммасини юта олишимиз 

Давомини ўқиш

“Лестер” бош мураббийи Клаудио Раньери “Вест Ҳэм” клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини айтди. “2016 йилни унутдим. Айни пайтда “Вест Хэм” клубига қарши ўйин ҳақида ўйламоқдаман. Бу менинг ҳаётим ва умид қиламанки, футболчилар менинг ғояларимга эргашадилар. Ҳаммаси ўтмишда қолди, айни пайтда фақат келажак муҳим” – деди Раньери.

“Марсель” клуби қишги трансферлар вақтида жамоани кучайтириш ниятида. Клубнинг янги америкалик хўжайини Френк Маккорт бош мураббий Руди Гарсия ҳамда спорт директори Андони Субисарретега 75 миллион евро ажратишга тайёр. Франция чемпионати биринчи доирадан кейин “Марсель” турнир жадвалида 6 ўринда бормоқда.

Челси йил якунида ҳам ғалаба қозонди Англия чемпионати, 19-тур Челси – Сток Сити 4:2 (1:0, 3:2) Голлар: 1:0 – 34 Кэйхилл, 1:1 – 46 Мартинс Инди, 2:1 – 57 Виллиан, 2:2 – 64 Крауч, 3:2 – 65 Виллиан, 4:2 – 85 Диего Коста. Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Фабрегас (Матич, 73), Мозес (Иванович, 82), Виллиан 

Давомини ўқиш

Мен хоҳлайман…. …..2017 йилда миллий чемпионатимиз ўйинлари ҳеч қандай келишувларсиз, мавсум охиридаги бир-бирини қўллашларсиз томошабоп бўлиб ўтишини. …..2017 йилда миллий чемпионатимиздаги жамоалар ўз таркибларида ўйнаётган ҳар бир ўйинчига қанча маъош бераётганларини беркитиб ўтирмасдан  элга ошкор қилишларини. Бир-бирларидан ўйинчи сотиб олганларида ўша ўйинчининг трансфер нархи сўмдами, доллардами қанча сумма бўлганини айтишларини. (Тўғри-да, қачонгача Одил Ахмедовни Краснодардан 

Давомини ўқиш

Ўйин ажойиб кечди. “Қизил иблис”лар қадрдон устозлари Сер Алекс Фергюссоннинг туғилган кунига ажойиб усулда туҳфа қилишди. “Ферги тайм”да урилган голлар эвасига МЮ ўзига ҳос “камбэк” қилишга эришди. Англия чемпионати, 19-тур Манчестер Юнайтед – Мидлсбро 2:1 (0:0, 2:1) Голлар: 0:1 – 67 Лидбиттер, 1:1 – 85 Марсьяль, 2:1 – 86 Погба. Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг (Рэшфорд, 

Давомини ўқиш

  Ўтган ҳафтада Олий Лиганинг энг яхши футболчиларини санаган эдик. Бу сафар ўз одатимизга биноан, «Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси» номига муносиб футболчиларни сараладик.   Элдор Шомуродов Клуби: «Бунёдкор» Мавсумдаги ўйинлар сони: 50 Голлари: 14 21 ёшли Элдор 2016 йилда нақд 50 та учрашувда майдонга тушди. Йил давомида миллий терма жамоада асосий таркибда ўйнади. 

Давомини ўқиш

МЛС иштирокчиси “Монреаль” клуби ПСЖ яримҳимоячиси Тиаго Моттанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. 34 ёшли хавбекнинг парижликлар билан тузган шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчининг ўзи ҳам Америкадан тушаётган таклифларни кўриб чиқмоқда. Унга Канаданинг “Торонто” клуби ҳам қизиқмоқда.

  “Манчестер Юнайтед” ва Нидерландия терма жамоаси яримҳимоячиси Мемфис Депайна “Ницца” клуби қизиқиш билдирмоқда. Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, Депай Депай француз клубининг бош трансфер мақсади бўлиб турибди. Жумладан Депайга “Рома”, “Эвертон” ва “Порту” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

  “Интер”нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бур “Суонси”ни бошқаришдан бош тортди, дея тасдиқламоқда Tuttosport нашри. Хабарда айтилишича, 46 ёшли нидерландиялик мутахассисга аниқ таклиф билан мурожаат қилинган. Сал олдинроқ “Суонси” бош мураббийи Боб Брэдли истеъфога чиққанди.

Италиялик машҳур мутахассис Жованни Трапаттони «Ювентус» мураббийи Массимилиано Аллегри тез орада хорижда иш бошлаши мумкинлиги ҳақида айтди. «Ўйлайманки, Аллегри хорижга йўл оладиган италиялик навбатдаги мутахассис бўлади. Умид қиламан, у ўз қадрини намойиш этиш учун мухлат берадиган клубни топади. Массимилиано АПЛ ёки Ла Лига бўлсин, ҳамма жойда ўз ишини сифатли бажара олади» – деди Трапаттони. Аввалроқ, Аллегри 

Давомини ўқиш

ПСЖ ҳимоячиси Серж Орье “Милан” қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея тасдиқламоқда L’Equipe нашри. Хабар қилинишича, 24 ёшли ивуарлик футболчи Италия клубининг январь ойидаги бош трансфер мақсади бўлиб турибди. Ушбу мавсумда Орье Франция чемпионати 11 ўйинида қатнашиб битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

“Тоттенҳэм” Испаниянинг “Севилья” клуби футболчиси Стивен Н`Зонзи учун курашмоқчи, дея тасдиқламоқда Talksport. Франциялик хавбек Андалусия клубини январда тарк этмоқчи. Ўз навбатида Н`Зонзи учун “Арсенал”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Ювентус” клублари кураш олиб бормоқда.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйинчи Златан Иброҳимовичнинг жароҳат олиши “қизил иблислар” учун катта муаммо туғдирарди деб хисоблайди. Ушбу мавсум АПЛ да 35 ёшли швед 17 та учрашувда қатнашиб 12 гол уришга муваффақ бўлди. “Иброҳимовичнинг жароҳат олиши биз учун фалокат бўлиши кундек равшан. Шундай бўлган тақдирда ҳам биз январда янги ўйинчи сотиб олмаймиз. Бизда 

Давомини ўқиш

“Барселона” яримҳимоячиси Андрес Иньеста каталонияликлар билан шартномасини иложи борича тезроқ узайтириш истагида канлигини айтди. “Эртага бу ҳақида гапиришнинг ҳожати қолмаса, хурсанд бўламан. Биз узайтириш борасида гаплашдик, аммо шартномам тугашига ярим йил бор. Ҳамма хотиржам бўлиши учун бу масалани тезроқ ҳал қилиб олсак, яхши бўлар эди. Клуб билан ўртамизда ҳеч қачон муаммо бўлмаган, биз жуда очиқмиз. 

Давомини ўқиш

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Хитой клубларидан бири Криштиану Роналду учун 300 млн евро таклиф қилгани ҳақидаги хабар юзасидан ўз фикрини билдирди. «Бунга ишониш қийин. Биз жуда катта пуллар ҳақида гапирмоқдамиз. Бунга ишонгим келмайди, чунки бу нарх тўғри эмас. Мен Карлос Тевеснинг шартномаси ҳақида ўқидим. Бунақа таклифларга ақлбовар қилмайди. Футболчилар учун “йўқ” дейиш ҳам жуда 

Давомини ўқиш

“Анжи” клуби ҳимоячиси Жонатан Менса америкаликларнинг “Коламбус Крю” жамоасига ўтиши кутилмоқда. Музокаралар кейинг хафтадан расман бошланиши айтилмоқда. 26 ёшли Менса “Анжи”га 2016 йил февралида французларнинг “Эвиана” клубидан ўтган эди.

“Ливерпуль” клуби дарвозабони Симон Миньоле захирадаги дарвозабон бўлишни хоҳламаслигини айтди. “Мен доим иккинчи бўлишни хоҳламаслигимни айтганман. Ёшим 28 да, мен ҳар хафта ўйнашни истайман”,-дейди Миноле. АПЛ 18-тур натижаларига кўра “Ливерпуль” “Челси”дан олти очко фарқ билан жадвалда иккинчи ўринда бормоқда.

«Торино» президенти Урбано Кайро дарвозабон Жо Ҳартни «Манчестер Сити» клубидан сотиб ололмаслигини айтди. «Биз Ҳартни жон деб қабул қилган бўлардик, аммо унинг маошини кўтара олмаймиз. Ёзда нима бўлишини эса ўшанда кўрамиз» – деди Кайро Football Italia хабарида. «Торино» Ҳартни «Манчестер Сити» клубидан ижарага олган эди.  

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Мемфис Депай нима учун АПЛнинг бу мавсумида бор-йўғи 20 дақиқа ўйнаганини маълум қилди. “Ўтган мавсумда у ўйнамади. Баъзан футболчи бир мавсумда ажойиб ўйин кўрсатиб, кейингисида майдонга тушмаслиги мумкин. Аммо ҳозир ундай вазият эмас. Тўғрисини айтаман, охиги икки ойда Депайни майдонга туширмаганимга, унинг январда жамоадан кетиши ҳақида айтган сўзлари сабаб 

Давомини ўқиш