“Реал” бош мураббийи Зайниддин Зидан Мадрид жамоасининг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди. “Олдимизда турган барча турнирларда ғалаба қозонишни истаймиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Биз футболчиларни ва жамоани қўллаб-қувватлаётган инсонларни хурсанд қилишни истаймиз”, – дейди мураббий.  

“Милан” Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби билан Фернандо Гагонинг трансфери юзасидан музокара бошлади. Гагонинг амалдаги келишуви 2017 йилнинг ёзида якунига етади. Шу сабабли “Милан” январда футболчини арзонроққа харид қилиши мумкин. Гаго “Рома” сафида 2011–2012 йилларда А серияда ўйнаган.    

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Мидлсбро”га қарши ўйинда (2:1) гол урган Антони Марсьял ҳақида фикр билдирди. “Марсьялда топ футболчига айланиш учун ажойиб имконият бор. У ўйнади, вазият яратди ва гол урди, охиригача курашди. Антони жуда яхши тайёргарликка эгалигини кўрсатди. Унинг топ даражадаги футболчи эканини биламан. Марсьял агентини эмас, мени тинглаши керак. У ҳар кунги 

Давомини ўқиш

Англия чемпионати 19-тур   Арсенал – Кристал Пэлас 2:0 (1:0, 1:0) Голлар: 1:0 – 17 Жиру, 2:0 – 56 Ивоби. Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Эль-Ненни (Коклен, 72), Жака, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 77), Санчес, Жиру, Перес (Рэмзи, 72). Кристал Пэлас –             Хеннесси, Дэнн, Келли, Уорд, Томкинс, Фламини, Панчон, Кабай (Матч, 65), Таунсенд (Ли Чун 

Давомини ўқиш

“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди. “Биз ҳар доимгидек учала турнир — примера, Чемпионлар лигаси ва Испания кубогида ғолиб чиқишга интиламиз. Бунинг учун биз яхши ўйин кўрсатишга ва клуб рамзи учун боримизни беришга интиламиз. Шундай қилингандагина ютуқларга эришилади”, – дейди футболчи.  

“Фиорентина” ҳужумчиси Никола Калинич Хитойга кўчиб ўтмоқи эмас. La Gazzetta dello Sport тарқатган хабаргакўра, хорват “Тяньцзинь Теда” клубидан тушган икки йиллик, йилига 10 миллион евро тўланиши кўзда тутилган шартномани қабул қилмади. Ўз навбатида “Тяньцзинь” футболчи учун 45 миллион евро тўламоқчи эди.

“Манчестер Юнайтед” ўзининг нидерландиялик вингери Мемфис Депайни сотишга тайёр. Манкунианликлар уни ПСВдан сотиб олинганидан 2 баробар арзонроқ нархга сотиб юборишга тайёр турибдилар. Футболчи 2015 йилда 25 миллион фунт стерлинг эвазига Англияга кўчиб ўтганди. Клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам агар муносиб таклиф бўлса ўйинчининг кетишига қаршилик кўрсатилмаслигини билдирди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби “Челси” ҳужумчиси Диего Коста учун 80 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. Сал олдинроқ “кўклар” 50 миллионлик таклифни рад этгандилар. Энди хитой томони нархни сезиларли даражада оширди. Форварднинг ўзига эса ҳафтасига 480 минг фунт стерлинг тўлашмоқчи. “Тяньцзин”нинг бош мураббийи италиялик Фабио Каннавародир.

“Тоттенҳэм” хавбеги Деле Алли “Уотфорд”га қарши ўйинда (4:1) иккита гол урди. Футболчи ўзининг самарали ўйинлари сонини учтага етказиб олди. Бундан олдин англиялик яримҳимоячи “Бёрнли” (2:1) ва “Саутҳэмптон”га (дубль) қарши ўйинларда (4:1) гол урганди.

  “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду клубидан кетмоқчи эмас. Шу сабабли Хитой клубидан тушган рекорд миқдордаги — йилига 150 миллион евро тўланиши кўзда тутилган шўртномани рад этди. “Футбол ўйнашим учун менда яна бир неча йил бор. Мен “Найк” ва “Реал” билан йирик шартномалар туздим. Ҳозирги ёшимда бундай йирик шартномаларга эгалигимдан хурсандман. Бу менга кучлироқ меҳнат қилишим 

Давомини ўқиш

“Реал” клубини январь ойида жуда ҳам тиғиз тақвим кутмоқда. “Қироллик клуби” 25 куни ичида 8та ўйин ёки ҳар уч кунда бир ўйин ўтказиши мумкин. 4 январь куни «Реал» ўз майдонида, Испания кубогининг нимчоракфиналида «Севилья»ни қабул қилади. 7 январь куни эса Примера доирасида «Гранада» билан ўйнайди. 12 январь куни Испания кубоги нимчоракфиналининг жавоб ўйинида «Севилья» меҳмони 

Давомини ўқиш

Англия чемпионати 19-тур   Уотфорд – Тоттенҳэм 1:4 (0:3, 1:1) Голлар: 0:1 – 27 Кейн, 0:2 – 33 Кейн, 0:3 – 41 Алли, 0:4 – 46 Алли, 1:4 – 90 Кабул. Уотфорд – Гомес, Кэткарт, Предль, Кабул, Холебас (Мэйсон, 68), Гедиура, Дукуре, Капу (Кабаселе, 79), Амрабат (Синклэйр, 75), Игало, Дини. Тоттенҳэм –     Льорис, Виммер, Триппьер, 

Давомини ўқиш

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубидан Хитойнинг «Шанхай SIPG» жамоасига ўтди. Одил Аҳмедов Хитой чемпионатида тўп сурадиган энг машҳур ўзбекистонлик футболчи, лекин биринчиси эмас. 2009 йилдан бери Хитой футболининг олий дивизионида камида 17 нафар ўзбекистонлик тўп сурган — Одил бу борада ўн саккизинчи!   Александр Клецков Ўз вақтида Ўзбекистон 

Давомини ўқиш

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Мидлсбро” устидан қозонилган жанговор ғалаба (2:1)дан сўнг фикр билдирди. “Жуда ҳам ёқимли ҳиссиётлар. Нариги томонда укам (Айтор Каранка) турган ҳолатда бунчалик хурсанд бўламан деб ўйламагандим. Каранка ўз ишини яхши бажармоқда. Аммо менинг укам хафа ва шу сабабли мен ҳам хафаман. Менинг футболчиларим феноменал ўйин кўрсатдилар. Биз мен ёқтирадиган бир 

Давомини ўқиш

“Реал” яримҳимояичиси Хамес Родригеснинг агенти Жорже Мендеш футболчининг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. “Хамес –топ даражадаги футболчи. У ҳар қандай чемпионатда ўйнай олади. Унинг исботлаши керак бўлган нарсаси йўқ. У “Реал”да яхши ишлади, аммо Хамес Зиданни яна ўз маҳорати билан ҳайрон қолдириши керак. Бошқа клублар ҳақида гапирмайман. Нима бўлишини кўрамиз”, – дейди Мендеш.

Кейинги йилларда Хитой чемпионати вакиллари шов-шувли трансферларни амалга оширишда фаол бўлмоқда. Бугун ҳам “Краснодар” ўзбекистонлик яримҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг “Шанхай СИПГ” клубига трансфер қилингани ҳақида расман эълон қилди. Норасмий манбаларга кўра, ушбу трансфер қиймати 8 млн еврони ташкил қилди. 29 ёшли бу футболчи “Зенит”нинг собиқ ҳужумчиси Ҳалк (“Шанхай СИПГ”га 2016 йил ёзида ўтган) ва “Челси”нинг собиқ 

Давомини ўқиш

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Сток Сити”га қарши ўйин (4:2)дан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. “Футболчиларимни табриклайман. Бундай лигада 13 ўйинда кетма-кет ғалаба қозониш жуда ҳам қийин. “Сток Сити” жуда яхши ўйнади. Улар Краучга узун паслар ошириш эвазига ҳужумлар уюштиришди. Агар совринга эришмас экансан, рақамлар аҳамиятсиз. Ҳозир бизда фантастик натижа бор ва биз бундан фахрланамиз. Аммо 

Давомини ўқиш

“Валенсия” директори Аниль Мурти истеъфо берган мураббий Чезаре Пранделлини танқид қилди. “24 соат олдин мен Пранделли билан қишда амалга ошириладиган трансферларни муҳокама қилгандим. Шу сабабли ҳам жуда ажабландим. У кемани тарк этишни истади. Биринчи трансфер ойнаси очилган вақтдаёқ 5 нафар 26 ёшдан катта футболчи билан шартнома тузишга ким кафолат бера олади? Пранделли таслим бўлди ва 

Давомини ўқиш

“Ливерпуль” ва Бразилия терма жамоаси футболчиси Фелиппе Коутиньо Европада ўйнаётган энг яхши бразилиялик футболчига топшириладиган Samba d`Or соврини эгасига айланди. Бу ҳақда совриннинг расмий сайтида хабар берилди. 32,13 фоиз овоз олди, Неймар эса 27,88 фоиз овоз билан иккинчи бўлди. Учинчи ўрин эса “Реал” яримҳимоячиси Каземирога насиб қилди (13,35 фоиз).

Буюк британиялик спортчилар – жаҳоннинг амалдаги биринчи рақамли эркак теннисчиси Энди Маррэй ҳамда 4 карра Олимпия чемпиони, енгил атлетикачи Мо Фарага Британия империяси ордени – рицар унвони берилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. Шунингдек, бу унвонга от спортида Паралимпиадалар чемпиони Ли Пирсон, Евро-2016 футбол мусобақасининг яримфиналигача борган Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис 

Давомини ўқиш

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Мидлсбро” устидан қозонилган ғалаба (2:1)дан сўнг чемпионат жадвали ҳақида фикр билдирди. “48 соатда икки ўйинда қатнашиш қийин. Ўз навбатида “Вест Ҳэм”га ҳам. “Челси”да эса ҳаммаси жойида”, – дейди Моуриньо. “МЮ” ва “Вест Ҳэм” 31 декабрь куни ўйин ўткаўзди ва 2 январь куни ўзаро ўйнаши керак. “Челси” эса “Тоттенҳэм” билан 

Давомини ўқиш

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ливерпул”га қарши ўйин (0:1)дан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. “Биз ўйинни яхши бошладик, “Ливерпуль” эса биринчи имкониятданоқ фойдалана олди ва кейин бизга қийин бўлди. Биринчи таймда кўп вазият ярата олмадик. Танаффусдан кейин нисбатан яхшироқ ўйнадик. Гол уриш керак бўлган вазиятлар кўп бўлмади. Бунақа ўйинлар тақдирин майда деталлар ҳал қилади”, – 

Давомини ўқиш

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Манчестер Сити” билан ўйин (1:0)дан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. “Албатта, “Манчестер Сити”нинг юқори савиядаги жамоа эканини тан олиш зарур. Агар сен ўйинга кучли тарзда тайёрлансанг, ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлайсан. Худога шукр, биз уддаладик. Биз душанба куни яна ўйнашимиз керак. Биз жуда кўп вазият ярата олмадик ва бу иш қийин 

Давомини ўқиш