“Тоттенҳем Ҳотспур” клуби яримҳимоячиси Кристиан Эриксен жамоасининг ҳозирги аҳволи ҳақида фикр билдирди. “Жамоамиз ўзига бўлган ишончни йўқотгани йўқ, шунчаки мухлислар натижага қараб “Улар ўтган мавсумдагидан ёмонроқ ўйнашмоқда” дейишяпти. Умуман олганда ҳеч нима ўзгаргани йўқ: ўша ўйинчилар, ўша усул, баъзи учрашувларда эса ўтган йилдагидан яхшироқ натижага эришдик. Барчаси оддий: ўтган йили биз қайсидир маънода янги эдик, 

Давомини ўқиш

Ҳужуми Родриго Паласио ва яримҳимоячи Фелипе Мело жорий трансфер ойнаси вақтида катта эҳтимоллари билан “Интер”дан кетади. 34 ёшли аргентиналик ўзи бирпайтлар “Женоа”да бир ишлаган Жан Пьеро Гасперини бошқарувидаги “Аталанта”га ўтишга рози бўлди. “Интер” ўз навбатида Мелога “Палмейрас” билан музокара ўтказишига изн берган. Хабар қилинишича, келишув амалга ошиш арафасида.

“Мидлсбро” бош мураббийи Айтор Каранка АПЛ 20 тур доирасида “Лестер Сити”га қарши кечган ўйин борасида ўз фикрини билдирди. Икки жамоа ўртасидаги учрашув 0:0 хисоби билан якунланди. “Ўйинчиларимдан хурсандман, чунки “Манчестер Юнайтед”га қарши кечган мағлубиятли ўйинга эндигина икки кун бўлди. Биз амалдаги Англия чемпиони, Чемпионлар лигасида қатнашувчи жамоага қарши ўйнадик. Биз улардан яхши ўйин кўрсатдик деб 

Давомини ўқиш

“ПСЖ” клуби бош мураббийи Унаи Эмерининг хабар беришича, ҳужумчи Хесе Родригес жамоани тарк этиши мумкин экан. “Хесе Родригес ўйнаши керак. Унинг майдондаги ўйини мени қониқтиради, лекин биз у билан жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Танаффусдан сўнг унинг учун ҳам, жамоамиз учун ҳам фойдали бўлган қарорни қабул қиламиз деган умиддаман”.

“Челси” ҳужумчиси Диэго Коста жамоа мураббийи Антонио Конте ҳақида фикр билдирди. “Янги мураббий ўзининг янги ғоялари билан бизга омад олиб келди. Мураббийнинг ўйинчилар билан муомаласи жуда яхши, тез-тез ваъдаси ҳақида хазиллашиб туради. Мураббий футболчилар билан хўжайиндек эмас, дўстдек муомала қилиши бу албатта яхши. Сен қанчалик ҳаракат қилма лекин жамоангдаги шароит яхши бўлмаса ҳаммаси бир тийин. 

Давомини ўқиш

“Кристал Пэлас” бош мураббийи Сем Эллардайс АПЛ 20 тур доирасида “Суонси Сити” га қарши кечадиган ўйин олдидан интервю берди. “Суонси”га қарши кечадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, чунки бу ўйин бизга жуда муҳим. Ушбу мавсум АПЛ топ-6 жамоалар ўтган йилгидан кучлироқ. Шундай экан улардан очко ишлаб олиш осон бўлмаслиги аниқ. Биз АПЛдаги ўрнимизни жадвалнинг пастроғида 

Давомини ўқиш

“Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси Андер Эррера жамоадоши Златан Иброҳимович ҳақида илиқ фикр билдирди. “Менга Златаннинг доим кўпроғига ҳаракат қилиши ёқади. У ҳозирда клуби учун кўпроқ натижа кўрсатишга интилмоқда. Иброҳимович 35 га кирди, лекин ҳар куни янги келганлардек машқ қилади”.

“Ливерпул” яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсон 10 кунга яқин майдонга туша олмайди. У АПЛ 20 тур доирасида “Сандерленд”га қарши кечган ўйинда товонидан жароҳат олди. Ҳендерсон АПЛ нинг ушбу мавсумида 19 та ўйинда қатнашиб битта гол уришга ҳамда олтита сариқ карточка олишга муваффақ бўлди.

Англия премьер-лигаси 20-тур   Мидлсбро – Лестер 0:0 (0:0, 0:0) Мидлсбро – Гьюзан, Гибсон, Фабио, Барраган (Френд, 34), Чемберс, де Рон, Клейтон, Рамирес, Форшоу (Лидбиттер, 89), Траоре (Даунинг, 80), Негредо. Лестер –             Шмейхель, Симпсон, Фукс, Морган, Хут, Амарти, Менди (Олбрайтон, 83), Кинг, Маҳрез (Муса, 71), Окадзаки (Грэй, 74), Ульоа. Огоҳлантиришлар: Рамирес (26), Гибсон (43), Клейтон 

Давомини ўқиш

“Лестер Сити” бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛ 20-тур доирасида “Мидлсбро” қарши кечган учрашувдан кейин ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди. Учрашув “Риверсайд” стадионида 0:0 хисоби билан якунланди. “Икки кунда бир ўйнаётганимиз учун асосий таркибни ўзгартиришимизга тўғри келди. Ўйиндан кўнглим тўлди, чунки биз яна 0:0 га ўйнадик. Бугунги ўйинимиз менга ёқди, ҳудди шу руҳда давом этишимиз керак. Тўғри 

Давомини ўқиш

Голландиялик ҳужумчи Раян Бабель “Бешиктош”нинг ўйинчисига айланди, дея хабар беради турк клубининг расмий сайти. 30 ёшли футболчининг “Бешиктош” билан шартномаси икки ярим йилга мўлжалланган. Бабель бу вақт давомида 5,4 миллион евро ишлаб олади. Бундан ташқари ҳар бир урган голига 4 минг евро миқдорида бонус олади. Бабельнинг сўнгги клуби “Депортиво” эди. Унгача “Аякс”, “Ливерпуль”, “Ҳоффенҳайм”, “Қосимпошо” 

Давомини ўқиш

OwnGoalNigeriya хабар беришича, “Челси” яримҳимоячиси Жон Оби Микел январда “Валенсия” клубига ўтар экан. Хабарга кўра, 29 ёшли футболчи “Валенсия” билан тўрт йиллик шартнома имзолаган. “Челси” билан шартномаси ёзда тугашига қарамасдан Оби Микел эркин агент сифатида “Валенсия”га ўтади. Футболчига бундан ташқари “Шанхай СИПГ”, “Марсел”, “Милан” ҳамда “Интер” клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте ҳимоячи Жон Терри жамоа учун жуда муҳим ўйинчи эканлигини айтди. Ушбу мавсумда 36 ёшли футболчи АПЛнинг 5 та учрашувида майдонга тушди. “Жон Терри майдонга тез-тез тушиб турмаса-да биз учун жуда муҳим ўйинчи. У жамоага машғулотларда, кийиниш хонасида катта далда бериб туради. Мен ундан миннатдорман”.

Яримҳимоячи Оскар фаолиятини “Шанхай СИПГ” да давом эттириш учун Хитойга етиб келди. 25 ёшли бразилялик футболчини аэропортда гуллар билан яхши кутиб олишди. Оскар ҳам ўз навбатида тўхтаб мухлисларга дасхат берди. Оскар янги жамоадоши Ҳалк билан учрашиб, расмга тушишга ҳам улгурди.  

“Саутҳемптон” бош мураббийи Клод Пюэль “ПСЖ” яримҳимоячиси Ҳатем Бен Арфанинг иқтидорини юқори баҳолади. Мураббий у билан “Ницца”да бирга ишлаган. “Мен Бен Арфани иқтидорли ўйинчи деб хисоблайман. У менга Иброҳимовични ёдга солади. Арфа белгиланган қолиплардан ташқарига чиқишга журъат қила олади. Лекин унга имконият берилмас экан, майдонга беш дақиқага чиқадиган бўлса ўз иқтидорини намойиш эта олмайди”.

Италия грандлари ПСЖ яримҳимоячиси Марко Верратти билан шартнома имзолаш ниятида. Corriere dello Sport хабарига кўра, “Ювентус” ҳамда “Интер” Верраттини шу йилнинг ёзидаёқ қўлга киритишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, «Интер» Верратти ва Хамес учун 150 млн евро бермоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Дортмунднинг “Боруссия” клуби яримҳимоячиси Юлиан Вайгль фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. АС нинг хабар беришича, агентлар мадридликлар клубига Вайгльни тавсия қилишган. Мадрид анчадан бери Вайгльни кузатиб келмоқда, футболчига “Барселона” ҳамда “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Умуман олганда “Реал” Вайгльни шу йилнинг ёзида сотиб олиш ниятида эмас. Балки, 2018 йилнинг ёзида ўз жамоасига олар. Футболчи яқиндагина 

Давомини ўқиш