Toro Newsнинг хабар беришича, “Рома” яримҳимоячиси Хуан Итурбе “Торино” клубида тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. “Торино” Итурбенинг ижараси учун “Рома”га ҳеч қандай пул тўламайди, фақат футболчи сотиладиган бўлса, 12-14 миллион евро тўлаши керак бўлади. Олдинроқ айтилганидек, Итурбе “Рома” бош мураббийи Лучано Спаллеттини ишончини оқламагани учун уни клуб қўйиб юборди. Итурбега “Зенит” ҳам даъвогарлик қилаётган эди. Уш 

Давомини ўқиш

Собиқ ҳакам Марк Халсининг фикрича, Майк Дин “Вест Ҳэм” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги ўйинда Софиан Фегули билан бўлган ҳолатда вазиятга тўғри баҳо беришга ҳаракат қилди. Бироқ унинг қарори тўғри бўлмади ва футболчини майдонда четлатди, дея хабар беради Goal нашри.  

Англиянинг “Кристал Пэлас” ва “Брайтон” клублари “Челси”нинг собиқ яримҳимоячиси Фрэнк Лэмпард учун асосий даъвогар бўлиб турибди, дея хабар беради Croydon Advertiser. Сал олдинроқ футболчи фаолиятини якунлаб, “Челси” тизимида иш бошлаши мумкинлиги айтилганди.

“Кристал Пэлас” ҳужумчиси Кристиан Бентеке Хитойнинг “Бэйцзин Гоань” клубига кўчиб ўтишни истамади, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри. Манбанинг маълумотларига қараганда, хитойликлар бельгиялик футболчи учун 40 миллион фунт тўлашга тайёр эди.