“Мидлсбро” “Астон Вилла”дан Жестедни сотиб олди. Футболчи клуб билан 2020 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Ҳужумчи “Мидлсбро”да 29 рақами остида тўп сурадиган бўлди. Футболчи ушбу мавсумда 18 учрашувда қатнашиб тўртта голга муаллифлик қилди.

Хайрулла ака бироз олдин мақола ёзибдилар. “Манчестер Юнайтед”нинг “Вест Ҳэм”га қарши ўйинида ҳакамнинг Моуриньо шогирдлари фойдасига хатолар қилгани ва ҳар қандай холис инсон буни тан олиши, агар жамоага бўлган муҳаббат бунга тўсқинлик қилса, ҳеч бўлмаса, жим туриш кераклиги ҳақида. Гап адолат ва холислик ҳақида борганда, эътироз билдириш жуда қийин, албатта.

“Атлетико” мураббийи Диэго Симеоне “Лас-Палмас”га қарши ўтган ғалабали ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрини билдирди. “Испания Кубоги дам олишга имкон бермайди. Бу жуда мураккаб турнир. Биз барча ўйинларга жиддий ёндошамиз. Хоҳ у Испания Кубоги хоҳ Чемпионлар лигаси ёки ўртоқлик учрашуви бўлсин. Биз доимий прессинг билан ўйнадик ва биринчи бўлимда гол уришимизга оз қолганини ҳис қилдик”.

Шарҳловчилар қироли Николай Озеров “Нам не нужен такой хоккей!” деган ибора ишлатган, кўпчилик билади. Бу иборанинг ҳаддан ташқари машҳур бўлиб кетишига нима сабаб бўлган, деб ўйлайсиз? Бу сўзлар шарҳловчи томонидан 1972 йилги Канада ва СССР терма жамоалари ўртасидаги №7 серияси охирги ўйинида ишлатилган. Ватандошлари енгилиб турганида ё уларнинг ўйинлари чиқмаётган пайтда эмас, балки канадаликларнинг голи 

Давомини ўқиш