Ўзбекистонлик футболчиларнинг четга чиқиб кетаётгани 2003 йилларда кўп ёзиларди. Энди-энди спорт газеталарини ўқишни бошлаганимда Қозоғистон ёки Россияга йўл олаётган ўзбекистонликлар ҳақидаги хабарлар газетанинг битта саҳифасини бемалол тўлдириши мумкин эди.

Қозоқлар яхши пул тўларди, худди ҳозиргидек. Кейинроқ қулочимизни кенгроқ ёйиб, ўзимиз учун янги мамлакатларни кашф қила бошладик. Сервер Жепаров Жанубий Кореядан тортиб, Саудия Арабистонида ҳам чемпион бўлди. Сардор Рашидов Қатарга йўл олди. Орада Малдив лигасида ўйнайдиган дарвозабон чиқиб қолди ва ҳоказо.

Менга бу ҳолат бугун яхши бўлиб кўринади. Хорижда тўп сураётган футболчиларнинг кўп бўлиши бизга ҳар тарафлама фойда. Иқтисодий жиҳатдан ҳам, кетаётган футболчи ўрнига янгиси етишиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳам. Бироқ аҳволимиз шундайки, маҳсулотни ўзимиз реклама қилмасак, талабгор кўп бўлмайди. Ёки бизникилар талаб қилаётган пулга ёш бразилиялик иқтидорни олиб келиш мумкин бўладики, Ўзбекистон футболчисига ҳеч ким қиё боқмайди.

Яхши нарса эса рекламага муҳтож эмас. Сардор Рашидов ва Одил Аҳмедов қандай олиб кетилганини бир эслаб кўринг. Одил учун “Анжи” ҳазилакам пул ўтказмаган. Ёки Рашидов, қатарликлар ўзлари келиб, “Бунёдкор”нинг талабини бажариб, футболчининг ўзига яхши таклиф бериб, олиб кетишди.

Кейин бу каби трансфер бўлмади. Малайзия, Хитой ёки Таиланд чемпионатига агентлар тавсия қилгани учунгина футболчилар бориб келди. Миллий терма жамоанинг алиштириб бўлмас деб ҳисобланаётган ҳужумчиси Хитойда ярим йил тў суриб, ортга қайтди. Алиштиришнинг умуман имкони йўқдек қилиб кўрсатилган Лобанов Эронда ярим йил ўйнади. Бор-йўғи демоқчиман.

Чунки улар топ футболчилар сирасига кирмайди. Темурхўжа Абдухолиқов Олий Лига тўпурари бўлган тақдирида ҳам “Локомотив”нинг эшигини бузиб юборай дейдиган совчи чиқмайди. Боиси катта бозорда Ўзбекистон Олий Лигаси обрўсини йўқотиб қўйган. Улар учун қайсидир ҳужумчининг 20 та гол уриши ҳали ҳеч нарса эмас, агар у халқаро майдонда ҳам ўзини кўрсатмаса.

Темурхўжа-ку майли, минг ҳаракат қилса ҳам терма жамоага чақирилмади. Бироқ бир неча йиллардан буён термада тўп сураётган шундай йигитлар борки, улар бўйи етиб, “ўтириб” қолган қизга ўхшайди. Термада қанча реклама қилинмасин, четга сота олишмаяпти. Балки эшик қоқиб келаётганлар учун талаб катта бўлиб кетаётгандир, билмадим.

Жамшид Искандаров, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов каби йигитларнинг кучлироқ лигаларда ҳам аравасини тортиб кетишини жуда истардим. Аҳамияти йўқ, Хитойми, Қатарми, БААми. Биринчидан кўпроқ топади, иккинчидан терма жамоа учун футболчи саралашда бироз рақобат пайдо бўларди. Ҳозир эса четда тўп сураётган футболчи учун миллий терма жамоада жой кафолатланган. Қаранг, Анзур ва Егор Хитойдан кела солиб, асосий таркибга кириб олади. Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов ва мана энди Вадим Афонин ўртада гегемон. Гарчи кичик руҳий инқироздан чиқиб кета олмаётган бўлса-да, Рашидов барибир асосий фигура. Ҳайдаров тўп сураётган жамоанинг ҳақиқий кучи “Бунёдкор”га қарши ўйинда кўринганди, бироқ “Шабаб” Азизни қўйиб юбормади, футболчи тишлаган жойини узиб олгани учун. Энди Денисовга Андреевнинг рақобатчи бўлиши балиқ тутадиган қармоқ билан кит овлашдек гап.

Ўша Искандаров ва Соҳибовлар аллақачон кучлироқ мутахассисларга муҳтож эди. Жамшиднинг 1-2 мавсум ўйини чиқмай қолгани яхши футболчи эмаслигини билдирмайди. Чунки ўйини бор вақтда нималарга қодир эканини кўрсатган. Ўша ўйинини сақлаб қолиш ва уни ривожлантириш эса мутахассиснинг маҳоратига боғлиқ. Айтайлик Нўмон Ҳасанов ёки Колосовский қўл остида гуркираб кетишига шахсан менда ишонч кам. Биз айтаётган ўша БАА ва Қатар чемпионатлари бежизга ҳориждан мураббий чақираётгани йўқ. Улар тез-тез алмашаётган бўлса-да, маҳаллий футболчиларга нимадир ўргатиб кетади. Биздаги айрим мураббийлар эса бор нарсани ҳам йўққа чиқариб юборади, шунисига кўпроқ ишонаман.

Тўғри, Олий Лигада ҳорижий мураббий ишлата олмаймиз, қурбимиз етмайди. Ўзимизнинг тажрибали мутахассисларга эплаб иш топиб беролмаймиз кези келганда. Шундай экан, бошқа йўлдан юришимиз нисбатан маънилироқдек кўринади — футболчиларнинг хорижий чемпионатга йўл олиши. Осон эмас, бизга боғлиқ эмас, дейсиз. Футболчининг ўзичи? Мақсадичи? Масалан Павел Смоляченко Малайзия клубида синовдан ўтиб юрса, ҳафа бўлиш йўқ. Унинг савияси шунга тортар балки. Малайзияга ўсиш учун эмас, пул топиш учун кетаётганини пайқайди ҳамма. Бироқ миллий терма жамоа футболчиларичи? Реклама қилиняпти яхшигина. Олий Лиганинг обрўси бўлмаса, Ўзбекистон термасининг обрўси катта-ку, дейсиз. Демак, гап футболчининг ўзида қолган. Чиндан ҳам зўр бўлса, Сергеев Хитойда, Темурхўжа Хорватияда қоларди ёки Европанинг бошқа клубига ўтиб кетарди, менимча. Жепаров, Кападзелар ўйнаган-ку Жанубий Кореяда. Нега улар ўйнай олмайди? Демак зўр эмас.

Биласизми нима? Минг ўйини қовушмаса-да, Сергеевнинг Бурак Йилмаз билан рақобатлашиши — “Пахтакор”даги иккинчи сорт ҳужумчи билан рақобатидан минг марта фойдалироқ. Бироқ тортмасачи? Эрон ёки Жанубий Корея биздан нега кучли деган саволга жавоб мана шу мақоланинг ичида ётибди.

Мақола "Эрудит Спорт" газетасининг 8 декабрь кунги сонида босилган.

Фикрлар

  • Revenger 09 / 12 / 2016 Reply

    Real Sardor Rashidovga qiziqmoqda.
    Eldor Shomurodov Liverpul ko’rigida.
    Valensiya Temurxo’ja va Bobur Abduxoliqovlarni bir jamoada ko’rmoqchi.
    Atletiko Fozil Musayevga qiziqmoqda (bu bo’gan).
    Bavariya Sanjar Shoahmedovga qiziqmoqda.
    Barselon Ikrom Aliboyev uchun Lokomotivga 10 mln yevro va Arda Turanni bermoqchi.
    Arsenalga Aziz G’aniyev kerak.
    Jasurbek Yaxshiboyev Milan nazdida klubni jar yoqasidan olib keta oladi. Qaniydi shu xabarlar chiqsa.

  • Eldor 09 / 12 / 2016 Reply

    Zo’r maqola respekt

  • Shahin_Mirzo 10 / 12 / 2016 Reply

    Aka haqiqat achchiq bo’ladi yu lekin nima qilaylik , bularni hammasi haqiqatda bulardan ko’zyumib bo’lmidi rahmat !

  • Abbos 12 / 12 / 2016 Reply

    yaxshi maqola. Futbolimizning saviyasiga ob’yekiv baho berilgan. MTJning muvaffaqiyatsizligi sabablari ajoyib tarzda ochib berilgan.

  • dosim boy 18 / 12 / 2016 Reply

    a

  • dosim boy 18 / 12 / 2016 Reply

    салом хаммага, манимча бабаян мурабий эмас ва футболга умуман тушинмайди, уни битта одати бор эди ички чемпионатда, пахтакор ютказишни бошласа судяни буралатиб сукарди, доим шунака йуллар билан узини курсатган айёр инсон булиб куринарди ва натижага эришиб келган, кизиги уни шунга ухшаш сифатлари АФК га утмас эди , утмаяпти хам. бошка сифати ва махорати йук

  • Nodirbek 03 / 01 / 2017 Reply

    To’g’ri, bu haqiqat! Afsuski…

  • Tolmas 16 / 01 / 2017 Reply

    sardor rashidov eng muxim palada formasini yoqitib quydi

  • Tolmas 16 / 01 / 2017 Reply

    Biz Jaxon chempionatiga chiqimiz uchun tinmay tayorgarlik kurishimiz kerak biz palapartish tayorgarlik kursak yana murabiyi uziga yoqqan futbolchilarni termaga chaqirsa qanday qilib Jaxon chempionatiga chiqamiz uzimizga savol berishimiz kerak agar Jaxon chempionatiga chiqishimiz uchun xar 1.5-2 oyda yigin utkazishimiz kerak bu futbolchilarimiz formasi ushlab jismoniy tayorgarligini oshirib borishiga yordan beradi oddiy misol Rossiya Evro-2008 ga qanday tayorgarlik kurgandi yoki Eron qanday tayorgarlik kurayabdi ular xar 1-.5-2 oyda yigin utkazayabdi masalan Evro-2008ga Rossiya murabiyi Guuz Xidding biz xar1.5-2 oyda yigin utkazmasak bulmaydi men futbolchilarimni motorini qizdirib turmasam bulmaydi tayorgarlikni ushlab turish uchun degandi mayli urtoqlik uchrasuvlari bumasa xam lekin yigin qilib turishmiz kerak degandi mana Eron murabiyi xam shunday tayorgarlik kurayabdi xar 1.5-2 yigin Keyrush futbolchilarni jismoniy tayorgarligi ushlab turibdi bizning bosh murabiyi-chi oliy liga tupurarini termaga olmayabdi mana shaxsiy adovat yana Babayn UFF prezidentiga Pahtakor ga qaytay deb bosim utkazayabdi men termada ishlab uyichilarni selikciya qilolmadim deb agar biz Jaxon Chempionatiga chiqamiz desak kamida 1.5-2 yigin utkazishimiz kerak Sardor Rashidovga uxhshaganlar formasini yoqotib quymasdi

Фикр билдириш