Туркиянинг “Галатасарой” “Спартак” ҳимоячиси Салваторе Боккеттини сотиб олишдан воз кечди. “Спартак” 30 ёшли футболчи учун 5 миллион евро сўрашган эди, бу эса “Галатасарой”га мақул келмади.

Турк клуби агарда “Спартак” футболчига қўйилган нархни пасайтирсагина музокараларни қайтадан бошлашга тайёр эканликларини айтди.

Боккеттининг “Спартак” билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар. Бу мавсумда у 11 та ўйин ўтказди ва битта гол урди. Бундан ташқари хисобида иккита сариқ карточка ҳам бор.

 

Фикр билдириш