“Порту” дарвозабони Икер Касильяс “Реал”дан нега кетганлиги ҳақида гап очди. Дарвозабон мадридликлар жамоасидан 2015 йилнинг ёзида кетган. 35 ёшли футболчи “Реал” билан 16 мавсум бирга ўйнаб 500 дан ортиқ учрашувларда дарвозани ҳимоя қилган.

“Реал”даги фаолиятим 2015 йилнинг январ-феврал ойларида ниҳоясига етишини билар эдим. Жамоадаги муҳит унчалик яхши эмас эди. 2014 йил Чемпионлар Лигасидаги ғалабамиздан кейин кетмоқчи ҳам бўлдим. Қарор қабул қилиш борасида жуда кўп ўйладим ва охир оқибат “Реал”дан кетишга қарор қилдим. Менимча, бу тўғри қарор эди”.

 

 

Фикр билдириш