“Порту” ҳимоячиси Мигель Лайюн жорий йилда бошқа ўйнамайди, дея хабар бермоқда A Bola нашри. Мексикалик футболчи белидаги жароҳат сабабли жамоасининг бир нечта ўйинида қатнаша олмаганди. Ўша жароҳат ҳамон футболчини безовта қилмоқда.

Ушбу йил якунига қадар “аждарлар” Португалия чемпионати доирасида “Шавиш” (19 декабрь) ва “Фейренсе” (29 декабрь) клубларига қарши ўйнаши керак.

Фикр билдириш