Форвард Сардор Азмун унга бир қатор Европа клублари қизиқаётган бўлишига қарамай камида мавсум охирига қадар “Ростов”да қолмоқчи.

21 ёшли футболчи фаолиятини Европада давом эттиришга тайёр. Аммо “Ростов”дан кетишга шошилмаяпти. Хабарларда айтилишча, у жамоасига Европа лигаси баҳсларида ёрдам бериш ниятида.

Сал олдинроқ Азмунга “Бенфика” ва Дортмунднинг “Боруссия”си харидор экани айтилганди.

Добавить комментарий