Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Рикарду Куарежма Европани тарк этиб Хитойга йўл олиши мумкин. 33 ёшли футболчининг шартномаси “Бешиктош”га тегишли, лекин битим 2017 йил ёзида ўз кучини йўқотади. Португалиялик футболчи ўз маошини оширишларини талаб қиляпти, акс ҳолда жамоани тарк этар экан.

Хозирда Куарежманинг ойлиги йилига 1,65 миллион еврони ташкил қилмоқда. У эса 2 миллондан камига рози эмас.

Хабар беришларича, хитойликлар Рикарду учун 5-6 миллион евро тўлашга тайёр экан.

 

 

 

Добавить комментарий