Жозе Моуриньо ҳақида кўпинча гап борганида, у жамоасини оғир аҳволда ташлаб кетиши, ундан кейинги тренерга “текисланган ер” қолиб, қийналиши муқаррар экани, португалиялик мутахассисни таклиф қилган ҳар қандай клуб бу томонни ҳам ҳисобга олиши кераклиги ҳақида айтилади.

“Реал”ни олинг, аввалги “Челси”ни эсланг, “Интер”ни қаранг ана, Моуриньо қўл остида бу жамоалар ажойиб ўйин кўрсатиб, чемпион бўлишса-да, португалиялик кетгач, жуда қийналишганмиш…

Бир фикр келиб қолди ҳозир бирданига.

2013 йилда Жозе Моуриньо “Реал”ни тарк этганди. Мадридликлар Карло Анчелотти бошқарувида Испанияда чемпион бўлолмадилар, тўғри, аммо ўша йилиёқ ўн икки йиллик танаффусга барҳам бериб, Европа Чемпионлар Лигасини ютдилар. Жозе Моуриньо кетганидан кейинги йили.

Узоққа бормайлик, ана, “Челси”ни қаранг. Қаторасига 11 ўйинда ғалаба қозониб, АПЛ турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибдилар. Оғир аҳволда бўлганида, шунақа ўйин кўрсата олармиди?

Шу ерда сакраб туриб кетишингиз мумкин – ҳа, ахир бу ерда Антонио Контега таҳсин ўқиш керак.  Ахир у “Челси”ни ўзгартириб юборди. Ахир унинг тактик схемалари, топқирлиги эвазига “Челси” ўзгарди, ўтган йили кучли ўнталикдан зўрға жой олган жамоа яққол пешқадам бўлиб турибди, “Причем” Моуриньо?

Ундай бўлса, агар масалан “Интер” Жозе Моуриньо кетганидан кейин, Бенитес даврида пасайиб кетган бўлса, бунга Моуриньонинг нима алоқаси бор?

Афанди ҳақида бир латифа бўларди. Афанди бой қўшнисининг олдига кириб, фойдаланиб туриш учун қозон сўрабди.

– Майли бераман-у, лекин қозоним бўғоз эди, шу бугун эрта кўзи ёриши керак, Шу иш сизникида бўлиб қолса, боласиниям олиб чиқиб берарсиз?

Афанди ноилож рози бўлибди. Ҳатто қозонни қайтариб бераётганида, кичкина қозонча ҳам қўшиб берибди:

-Ростан ҳам қозонингиз бўғоз экан, мана, эсон омон қутулиб олди.

Бой ҳам Афандининг топқирлигидан хурсанд бўлибди ва яна қачон қозон керак бўлса, бемалол олиш мумкинлигини қистириб ўтибди.

Кунлар ўтиб, Афандига яна қозон керак бўлиб қолиб, бойнинг олдига чиқибди. Бой бу сафар тихирлик қилмасдан, қозонни югуриб олиб чиқиб берибди. Аммо қозоннинг бу сафар ҳам хомиладор эканини, эхтиёт бўлиб ишлатилиши лозимлигини айтибди.

Уч кўн ўтибди ҳамки, Афандидан дарак йўқмиш. Бой мажбур бўлиб, Афандини йўқлабди:

– Унақа эмасда, Афанди, қозонни олиб чиқиб бермадингиз, бунинг устига буғоз эди. Олиб чиқинг энди, нега қараб турибсиз?

– Эҳ бой ота, – деб йиғлаб юборибди Афанди, – қозонингиз ростан ҳам бўғоз экан. Роса қийналиб кўзи ёриди бечора. Аммо нима қиламиз, туғаётиб жон берди. Боласи ҳам, онаси ҳам вафот этди

Бой эътироз билдириб, жанжал кўтара бошлабди.

–  Қозонингиз туғса ишонасиз-у, ўлишига ишонмайсизми тақсир, – деб жавоб берибди Афанди.

Латифа мақоладан ҳам узун бўлиб кетган бўлса ҳам, хулоса шу – ё “Интер”нинг пасайишига Моуриньонинг алоқаси йўқлигини тан олинг ёки бугунги “Челси”да Моуриньонинг хиссаси катта, денг.

 

Қаҳрамон Асланов

Фикрлар

  • oybeckxem 22 / 12 / 2016 Reply

    Maqolaga gap yuq. O’zgacha haqida o’zgacha maqola.

  • oybeckxem 22 / 12 / 2016 Reply

    Maydon.uz ni dizayni haqida qayta o’ylab ko’rish kerak

  • Cosinus 22 / 12 / 2016 Reply

    Mourdan keyin Hiddink ishladi. Fantastik bòlmang. Lekin Realda xaqqi bor.

  • Хайрулло 22 / 12 / 2016 Reply

    Ҳақиқатан ҳам бекорчи фикрлар.

    • Muhammadjon 25 / 12 / 2016 Reply

      Bu fikringiz Qahramon Aslanovni maqolasiga tegishlimi yoki uning sarlavhasini qo’llab quvvatladingizmi)))

  • Даврон 23 / 12 / 2016 Reply

    айникса реалчила кооотта рахмат этиши кере. Халигача уша маури стилида уйнаб кубоклани ютвати. Айникса жамоани етакчиси-рамоси кандо тарбиялаб куйган шунча кубоклани оберватайникса реалчила кооотта рахмат этиши кере. Халигача уша маури стилида уйнаб кубоклани ютвати. Айникса жамоани етакчиси-рамоси кандо тарбиялаб куйган шунча кубоклани обервати…

  • Revenger 23 / 12 / 2016 Reply

    Mourinyo shunday murabbiyki, uning uchun asosiysi sovrin. Portuda Yechlni yutgan,
    Chelsida apl chempionligi, interda 45 yillik kutilgan chempionlar ligasi, realda esa mushkul vazifa gvardiolaning fantastik futbolidan ustun kelib chempionlikni yutgandi. Kn chelsida esa 5 yil kutilgan chempionlikni olib berdi. Endi Yunayted kngi yil chempion bo’ladi. Albatta. Men Mourga ishonaman!!!

Фикр билдириш