“Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards томонидан йилинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

“Бу йил якка ва жамоавий тарздаги фаолиятимда энг омадлиси бўлди. Биз Чемпионлар Лигасини ва “Реал” билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютдик, терма жамоам билан Европа чемпионатида ғолиб бўлдик, “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бундан ортиғи керак эмас.

Шунча нарсадан кейин ким “Реал” ва Португалия термасига ишонмайди? Мен йил давомида ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритдим. Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман”.

 

Добавить комментарий