Views:
0

Вақтида Одил Аҳмедовни шуғуллантирган Валерий Непомняший хавбекнинг “Краснодар”дан “Шанхай СИПГ” клубига ўтганидан ҳайрон бўлди.

“Уни дастлаб кўрганимдан ҳозирги ҳолатидан кўра кўпроқ нарсага эриша олади деб ўйлагандим. Уни жиддий футболчи деб ҳисоблагандим. Афсуски, у Европага эмас, Хитойга кетди. Аммо бошқа томондан бу унинг учун жуда ҳам ёмон нарса эмас.

Мен уни бундан ҳам кўпроғига лойиқ деб ўйлайман. Лекин Аҳмедов фаолиятининг Россиядаги қисмини муносиб ўтказа олди. У билан ишлаган ҳар қандай мураббийдан сўранг, Одилга нисбатан бирор-бир эътирози бормикан? У юқори даражадаги профессионал ва ҳақиқий жамоавий футболчи. У гарчи таянч яримҳимоячиси бўлса ҳам “Краснодар”да уни қанотда ўйнатдилар. Ҳозир урф бўлган термин билан атасак, “Box to box”. “Анжи”нинг юлдузли таркиби билан ўйнади. Ҳа, “Краснодар”да ҳам охирги рони бажармади”, – дея мураббийдан иқтибос келтиради “СЭ” нашри.

Добавить комментарий