Сизга яхши маълумки, терма жамоамиз етакчиси Одил Аҳмедов эндиликда “Шанхай СИПГ” жамоаси билан 3 йиллик шартномага имзо чекди ва у ерда ҳам 25-рақамда тўп сурадиган бўлди.

Бугун тонгда сардоримиз Хитойга учиб борди ва уни ҳам катта тантаналар билан кутиб олишди. Одил Аҳмедовнинг Хитойдаги агенти жаноб Ли Фенг, “Шанхай СИПГ” вакиллари, жамоанинг ашаддий мухлислари ва албатта оммавий ахборот воситалари ходимлари гулчамбарлар ила қарши олишди. Хуллас, Одил Аҳмедов ҳам Чин юртида чин сардорлардек фаолият кўрсатишини ҳамда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз…

Айтганча, мухбирларимиз у билан куни кеча эсклюзив интервью уюштиришди ва мазкур суҳбатни “ИнтерФУТБОЛ”нинг 3 январь кунги сешанба сонида ўқишиниз мумкин..

odil_china1

photo_2017-01-02_10-56-57

 

Манба: interfutbol.uz

1 та фикр

Фикр билдириш