Яримҳимоячиси Аксель Витсель 2012 йилдан бери тўп сурган жамоаси “Зенит”га миннатдорчилик билдирди. Витсель «Тяньцзинь Цюаньцзянь» га ўтгани расман эълон қилинди. Белгиялик футболчи Хитойда 80 миллион $ ишлаб олиши мумкинлиги ҳақида олдинроқ хабар берилган эди.
“Россйидаги тўрт ярим йиллик фаолиятимдан сўнг олға қараб ҳаракат қилишга тўғри келмоқда. Мен ўтган ажойиб йилларим, унутилмас хотираларим учун Санкт-Петербургдаги барчага раҳмат деб қоламан. Президентдан тортиб мураббийлар-у техник ҳодимларгача, жамоадошларим, дўстларим, укаларим, сингилларим ва албатта ўзгача ишқибозларимга-мен сизларни яхши кўраман!”

Фикр билдириш