Views:
0

“Қайрат” яримҳимоячиси Андрей Аршавин журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра Қозоғистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

ProSports томонидан ўтказилган сўровномада Аршавин 2-ўриндаги футболчидан унчалик катта бўлмаган фарқ билан ўтиб кетди. Футболчи ўтган мавсумда “Қайрат” билан чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиқди. У 37 ўйинда қаташиб, 11 бор гол урди.

 

Добавить комментарий