Views:
0

Хайрулла ака бироз олдин мақола ёзибдилар. “Манчестер Юнайтед”нинг “Вест Ҳэм”га қарши ўйинида ҳакамнинг Моуриньо шогирдлари фойдасига хатолар қилгани ва ҳар қандай холис инсон буни тан олиши, агар жамоага бўлган муҳаббат бунга тўсқинлик қилса, ҳеч бўлмаса, жим туриш кераклиги ҳақида. Гап адолат ва холислик ҳақида борганда, эътироз билдириш жуда қийин, албатта.

Ўз навбатида, “Юнайтед” мухлислари жим тура олмаганлар. Аввалги учрашувларда ҳакамларнинг “МЮ”нинг зарарига йўл қўйган ўнлаб хатолари саналган. Уларни ҳам тушуниш мумкин. Майли.

Мен бошқа жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман.

Биласизми, ўтган мавсумда Англияда энг кўп пенальти тепган жамоа қайси? “Лестер”. Жамоа мавсумда жами 13 марта пенальти тепган. Иккинчи ўрнидаги “Манчестер Сити”да 8 та, 16 жамоа 5 та ва ундан кам пенальти тепган. Жейми Вардининг якка ўзи ишлаган пенальтилар сони – 9 та. Англиядаги бошқа жамоаларникидан ҳам кўп.

Албатта, “Лестер”нинг ўйин услуби ёки ўша белгиланган пенальтиларнинг қанчаси ҳаққонийлиги ҳақида узоқ гаплашиш мумкин, масала бунда эмас. Қизиғи, бу статистикага деярли ҳеч ким эътибор бермади, ҳеч кимнинг хаёлига ҳам, ҳакамлар “Лестер”нинг қулоғидан тортаётгани ҳақидаги фикр келмади.

Сабаби, бутун дунё, жумладан мен ҳам, “Лестер”ни ёқтириб қолган, мухлислик қила бошлаган, қандай бўлса ҳам, бу эртакнинг якуни яхшилик билан тугашини кутарди. “Тулкилар”нинг бир қатор бўрилар ичида совринни олиб кетишлари, ростанам жуда чиройли ҳикоя бўлганди, тамом. Ҳамма “Лестер”ни яхши кўриб қолганди.

Мавзуга қайтамиз. Кечаги ўйиндан кейин менга энг ёқимли жиҳат нима, айтайми? Ҳамма гапира бошлади – ҳакамлар “МЮ”га ёрдам бермоқда, “МЮ” ғалабага лойиқ эмасди, шу ҳам адолатданми, иблислар (қўштирноқсиз) ва ҳоказо.

Аслида статистика бўйича, “МЮ”нинг зарарига ишлаган хатолар кўпроқлиги, бу борада (ҳакамлардан жабр кўриш) жамоа АПЛ да 12-ўринда кетаётгани, “МЮ” лигада энг кам пенальти тепган клублар қаторида эканига ҳеч ким эътибор бермади, қаранг.

Йўқ. Мен Хизр эмасман. Бошқа вазиятларни эслаб, адолат тарозиси менда борлигини иддао қилиш ниятим йўқ.

Айтмоқчиманки, “Манчестер Юнайтед”ни яна ёмон кўрмоқдалар. Уч йил давомидаги кулги ва ачиниш хиссини энди нафрат эгаллай бошлади. Жамоанинг ҳар бир мағлубияти оддий ҳолдек эмас, алоҳида воқеадек, хурсандчилик билан  қарши олинади. Златан сўнгги дақиқаларда гол ураверади, зўр ўйнай бошлаган ҳар бир ярим ҳимоячини Погба билан солиштираверадилар, Моуриньонинг матбуот анжуманларидаги ҳар бир гапи муҳокамага арзийверади.

“Манчестер Юнайтед” ҳар қанча кучли ва чиройли ўйнамасин, ҳеч қачон, “Лестер” каби, ҳамманинг  муҳаббатини қозона олмайди. Фарқ мана шунда. “МЮ”нинг қанчалик буюк ва кучайиб бораётганини ундан нафратланадиганлар сони билан ўлчаш мумкин.

Агар кучингга куч қўшса, ўзгаларнинг нафрати – жуда фойдали нарса. Жамоа  мухлисларини эски “Юнайтед” қайтаётгани билан табриклайман.

Лаънати “Юнайтед”…

Қаҳрамон Асланов

Фикрлар

  • Даврон 04 / 01 / 2017 Reply

    Кечиги голда хакам хато килди. На МЮ на Реал,Барсадамас гап.
    Бу сезон АПЛни грандлари ишончи оклавоти. Ла Лигаям Лига Чемпионовам АПЛ уйинларичали кучли ёки кизикарлимас бу йил ЛЧни ютган клубам тулаконли бумиди барибир, Конте,Клопп ёки Моуриньони командаларини ютиб чемпион бумагунча.

  • яхёхон 04 / 01 / 2017 Reply

    Жориб ташлабсиз Кахрамон ака

    ЕЧЛда анави 3 та гегемонга МЮ ва Миланнинг хамма ёмон курадиган холати етишмаяпти

  • Жасур 04 / 01 / 2017 Reply

    Хоҳласа оқни қора, оқни қора деб, одамларни фикрини ўзгартирворадиган журналистсиз)

    • Жасур 04 / 01 / 2017 Reply

      Хоҳласа оқни қора, қорани оқ деб, одамларни фикрини ўзгартирворадиган журналистсиз)

    • Shaxzod89 05 / 01 / 2017 Reply

      ??

  • Gauss 04 / 01 / 2017 Reply

    Ajoyib maqola yoqdi

  • oybeckxem 04 / 01 / 2017 Reply

    Favqulotda yozilgan lekin zur chiqibdi. Uzoq o’ylab yozilganda bunchalik chiqmasdi

  • dosimboy 05 / 01 / 2017 Reply

    АПЛ ни кузатиб бораман, шахсий фикрим бу йил челси чемпион була олмаса керак, чунки купол килиб айтганда уйинчилар уларни жамоага чакириб имконият берган тренерди сотишди, соткинларга омад келишига ишониш кийин

  • dosimboy 05 / 01 / 2017 Reply

    утган мавсумни инобатга олиб ёздим

  • Prapessir 05 / 01 / 2017 Reply

    Яхши

  • Bekzod Bobojonov 05 / 01 / 2017 Reply

    olga iblislar. biz sodiq muxlislaring sen bn

  • Mansur 07 / 01 / 2017 Reply

    Yaxshi fikrlsr bulibdi

  • Janob mancunian 13 / 01 / 2017 Reply

    Futbol odami bunaqa ahmoqona so’zlarni yozmaydi

Добавить комментарий