Бизнинг майдон

Мактабда ўқиб юрган кезларим Хайрулла Ҳамидов “Футбол+” кўрсатувини олиб борарди. Мен уйда ўтириб, Георгий Черданцевнинг “Европейская футбольная неделя” кўрсатувини кассетага ёзиб олардим шу лойиҳа учун. Бир сафар ўйинга чалғиб, кўрсатувнинг Англия қисмини ёзишга улгурмай қолганим, бунинг учун гап эшитганим, “Футбол+”да эса ўша ҳафта Англия саҳифаси эфирга чиқмаганини аниқ эслайман.

“Футбол” газетасини қолдирмасдан ўқиб борардим. “Одамлар орасида” нашри мен учун севимли эди, биринчи мақолаларим ҳам айнан шу газетада чоп этилган.

“Наврўз” радиосида Хайрулла Ҳамидов билан ёнма-ён бўлиш насиб этди. Бу инсон отамни ўзига қанчалик устоз билса, унинг ўзи мен учун икки ҳисса кўпроқ муаллим эди.

Журналистика факультетида ўқиб юрганимда Даврон Кабулов тайёрлайдиган лавҳаларга алоҳида эътибор қаратардим. Кейинчалик ундан ўрганганларим ўзим “Спорт”да ишлаганимда ас қотди. Тан оламан, унга қиёслашлари ёқарди, ҳавас қилардим. Илиқ муносабатларимиз бор эди.

Қисқа фаолиятим давомида Муҳрим Аъзамхўжаевдек ажойиб дўстни учратдим. Журналистикага мендан бироз кейинроқ кириб келган бўлса-да, ундан жуда кўп нарса ўргандим. Аброр Қодиров билан 1 йилга яқин мусофирчиликда яшадим, уни энг яқин билган инсонлар қаторига қўшилдим. Хушнуд Худойбердиев, Темур Аъзам, Шерзод Ражабов каби дўстлар билан сафимиз янада кенгайди. Бир-биримизни яримта сўздан тушуниб оладиган даражада яқин инсонларга айландик.

“Майдон” мен санаб ўтган мана шу кишиларни бирлаштирди. Кабулов номини эшитишим билан, “Майдон”дагилар қаторида бўлишга иккиланмасдан рози бўлдим. Ҳамидов шу ерда, дўстларим шу ерда, яна нима керак?

Тўғри, “Спорт”да бирлашиш насиб қилмади. Ҳамидов, Кабулов кабиларнинг алоҳида-алоҳида ўз даври бўлган, мен улардан кейин келганман . Кўп нарса ўргандик, кўп нарсани тушундик, бошқа-бошқа вақтда ишлаган бўлсак ҳам, ниятлардаги якдилик бизни бирлаштириб турарди. “Майдон” эса битта вақтда, битта жамоа сафида бирлашиш учун майдон бўлди. Шунисидан хурсандман.

Биринчилик учун ёки бошқа мақсадда иш бошламадик, чамамда. Шунчаки минг айланиб ҳам, футболдан узоқлашиб кета олмадик. Бу ердагиларнинг ҳаммасини битта мақсад — футболга бўлган муҳаббат жипслаштиради.

Футбол ривожи учун, уни кўкка кўтариш учун йўлга чиқдик демаган бўлардим. Футбол бизга қараб қолмаган, биз эса унга. “Спорт”дан кейин деярли бошқа-бошқа йўлдан кетдик. Ҳаммамизнинг ўз касбимиз, тирикчилигимиз бор. Аммо футбол ҳаётимизнинг бир қисми экан, сиз ва бизни учраштирадиган чорраҳа ҳам унинг ўзи бўлиб қолаверади. Мен ҳозир шу чорраҳада — “Майдон”даман. Яқинларим даврасидаман.

Ўзим учун муваффақиятсиз бошланган 2016-йилни яхши кайфиятда тугатиб олишимда энг катта мадад бўлган масканда қолганим ҳолда, сизлар билан “Майдон”да ҳам кўришиб туришни кичик бир бахт деб биламан. Мушкулимизни осон қилсин демайман. Назаримда қийинчиликдан қўрқадиган ёшдан ўтиб бўлдик, қийинчилик ҳамма соҳада бор. Мен шунчаки ишимизни хайрли қилишини сўраб қоламан. Қолгани бир гап бўлади.

Ассалому алайкум, бизнинг ўқувчи!

 

Диёр Имомхўжаев

Фикрлар

  • Қойил!

  • Catalon 10 / 10 / 2016 Reply

    Гап йук! Чин дилдан омад тилайман. Йуколиб колманглар..

  • Xasanali ota ni ham qo’shselar bo’lardi UZB futbolini u kishichalik tshunadigan odam bo’lmasa kerak

  • Obidjon Goziyev 10 / 10 / 2016 Reply

    Ишларга омад укам, шахсий таркиб тахсинга лойик!

  • Muxriddinjon 10 / 10 / 2016 Reply

    bir guruh jurnalist bo’lsa uzb futbolini tanqid qilib kamchiklarini ommaga oshkora etsa. MTJ ga kerakli yoshlarni bigizday ko’rsatib bersa. shu jurnalistlarni xar bir maqolasini qoldirmasdan o’qishga xarakat qilardim.

  • Фазлиддин 10 / 10 / 2016 Reply

    Омад

  • Яхши лойиха! Ижодий фаолиятингизга омад ва зафарлар тилайман!

  • Jafar 10 / 10 / 2016 Reply

    Доим олға бос (с)

  • Sardor Iminov 10 / 10 / 2016 Reply

    Акалар, дустлар! Барчангизга омад ёр булсин! бошлаган ишларингизга зафарлар тилайман. битта таклифим бор эди: Хайрулла Хамидов, Диёр Имомхужаев, Даврон Кабуловларни калами уткирлигидан ташкари гапга усталигинию, футбол ва ундаги холатларни тушуна ва тушунтира олиш кобилиятлари жуда юкори эканлигини барчамиз биламиз. Биз Сизлардан доимий маколаларингиздан ташкари, жонли чикишларингиз ва видеороликларингизни хам кутиб коламиз!

  • Sultonxon 10 / 10 / 2016 Reply

    Qoyil zur chiqibdi

  • FARKHOD17 11 / 10 / 2016 Reply

    MAYDONDA BO’SH KELMANGLAR!!!

  • Dilshod Olimov 11 / 10 / 2016 Reply

    Ушбу ҳафтада ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланади, адашмасам. Келажак авлод ҳақида ҳам янгиликлар ва муҳим хабарлардан мухлисларни воқиф қилишингизни кутиб қоламиз.

  • jonim disenam barsa diyman 11 / 10 / 2016 Reply

    Hammela supersila omad silaga silani qattu hurmat qilamiz.❤

  • Зафар 11 / 10 / 2016 Reply

    Майдондаги бирлашиш тв ларга кучсин

  • Abdullo 12 / 10 / 2016 Reply

    Bu holat huddi futboldagi Real Galaktikosini eslatyapti, O’zbekiston bo’yicha eng iqtidorli jurnalistlar bir jamoaga to’planibsizlar, ishqilib “MAYDON” uzoq davom etsin, men ham 7-8 yil burun “Odamlar orasida” nashrini juda sevib o’qir edim, haqiqatda o’shanda ijodiy jamoa juda yaxshi shakllangan professionallardan iborat ediyu, ko’z tegdimi bilmadim tezda barham topdi. Futbol ixlosmandlari baxtiga mazkur sayt ishi uzoq yillar davom etishini chin dildan istab qolaman.

  • Akmal Alisherov 12 / 10 / 2016 Reply

    Gap yuq Diyor aka hammalaringga omad uzbek futboli kamchiliklariga koproq etibor qaratinglar

  • ALISHER 12 / 10 / 2016 Reply

    Ey gap yuq sizlarga omad ishlaringa hudi xoxlasa maydon.uz ham uzlaringa uxshab LIDER boladi

  • Oltin 13 / 10 / 2016 Reply

    Xayrulla Hamidov sizga va jamoangizga katta omad.

  • Фикр билдириш омадиларни берсин

  • BobuReal 30 / 10 / 2016 Reply

    Omad Diyor aka super jamoa bulibdiyu 1kiwi yetiwmayapti Mirzahakim Tuhtamirzayev yoki Abror Imomxo’jaevlarni ham tarkibga quwsa juda ham ajoyib bulardi.Ularni ovozlarini juda sog’indik, nachora hec bo’lmasa maqolalarini o’qib tursak ham mayliydi.Eng sevimli nashrim Erudit-Sportda ham umuman bo’w kelmang.OMAD YOR BULSIN!!!

  • Махкамжон 12 / 11 / 2016 Reply

    Жуда яхши жамоа, хаммаларингга хавасим келди.Сайтдаги ижодий фаолиятларинг узок давом этишини хохлайман.Сайтни бошка рус ва инглиз тилларида хам берилса, сизларни футбол тахлилига оид маколаларингни укиган узбекчани укимайдиган ва тушунмайдиган футболчиларимиз хам узбек журналистлари тугрисида ортикча фикр билдирмасди.

  • Maestro Dj 18 / 11 / 2016 Reply

    gap yuq sayt va uning xodimlariga///boshqa saytlada yuq fayz bor ekan,,,men sog’ingan jurnalistlar ham shu yerda ekan
    faqat omad silaga

  • nasaf karshi 29 / 11 / 2016 Reply

    Omad

  • Jamol 30 / 11 / 2016 Reply

    Iltimos Diyorjon bloggerlardan sport kanalida oxirgi bo’lib siz ishlagansiz menimcha.Nima uchun futbol qo’yilmasligi xaqida maqola yozsangiz iltimos.

Фикр билдириш