Maydon.uz майдонда!

Италия футболида икки сиймо бор. Бири Франческо Тотти, иккинчиси Роберто Баджо. Иккисининг Италия футболига сингган меҳнати залворлидир.

Садоқатли футболчилар, бироқ иккисининг садоқати фарқлидир. Тотти бир клуб шаънини умрбод сақлаган ҳолда, “Рома” либосининг эмблемасини ўпиб келди. Баджо эса, “скуадро адзурра” либосидаги давлат гербини ўпиш учун умри жамоа алмаштириш учун ўтиб кетди. Мовий гвардия рўйхатига тушиш учун А Сериянинг деярли ҳамма клубида ўйнаб чиқди.

Хуллас, савол туғилади: Қайси футболчи садоқатлироқ? Менимча, иккисининг мақсади битта бўлган, уларнинг иккови Италия футболининг фидойи ходимлари бўлиб қолишади. Ҳеч бирини пастроқ кўриб бўлмайди. Яъниким, улар бир уйга қарама-қарши икки эшикдан кирган кишиларга ўхшайди. Эшиклар бошқа бўлса ҳам, уй битта!

Кутилганидек, Maydon.uz сайти ҳам ўз фаолиятини бошлади. Бу сайтга тўпланганларнинг аксари “Роберто Баджолар”. Турли клубларда ўйнаган, аммо мақсадлари битта бўлган – юрт футболи учун кўз нурини тўккан йигитлар. Улар деярли ҳар доим бир жойда, бир масканда пайдо бўлавериб, кўпчиликни ўргатиб ҳам қўйишди. Ҳаммаслак бўлгач, чора қолмас экан-да!)

Футбол ва тафаккурнинг уйғунлиги деганда футбол журналистикасида беихтиёр Қаҳрамон Асланов сиймоси гавдаланади…

Ахбор додага тортган, отасининг йўлини қаттиқ ушлаган Диёр Имомхўжаевнинг овозидан кўра қалами ўткирроқ…

Тилининг ширинлиги ҳар қандай новвотни-да ортда қолдирадиган Муҳрим Аъзамхўжаевни ҳам ўз сафимизга қўшиб олганимизни айтсак, тушуниб етаверингки, рақибларимизга анча мушкул бўлади.

Мақолаларини жуда теран битадиган ва хулосани кутилмаган нуқтада тақдим этадиган Аброр Қодиров ҳам ўз услубига эга, ҳатто янги мактаб асосчиси бўлиш эҳтимоли бордек туюлади…

Темур Аъзамни мен кўпроқ таянч ярим ҳимоячисига ўхшатаман. Бошқаларга қараганда кўпроқ меҳнат қиладиган, аммо таблода номини камдан-кам кўрсатадиган камтар ўғлон…

Ҳалиги кинофильмда айтилганидек, журналист, юрист, заковатчи ва ҳоказоларни ўзида жамлаган Хушнуд Худойбердиев деган бренд номни таништириб ўтириш, реклама қилиш кулгили бўлса керак. У яна мақола ёзишни бошлади. Сиз учун, сайт учун!

Шерзод Ражабовнинг мақолаларини ҳам соғиниб қолганлар бор. Уларга-да хушхабар: Шерзод ҳам шу сайт ходими!

Шуҳрат Шокиржоновни “Чемпион” газетасидан яхши танийсиз. Ўйновчи-мураббий амплуасига роса мос тушади. Кам ёзадию, аммо чиройли ёзади. Гамбургерга ўхшаб еворгингиз келади мақоласини…

Лойиҳа муаллифи – Даврон Кабуловнинг ижоди эса, сиз қатори шахсан менга ҳам жуда қизиқ. Аниқроғи, ёзишга доир ижоди, мақолалари. “Миллиончи”миз ўзи туғилган “майдон”га қайтмоқда. Қарши олишга тайёрмисиз?!

Ўзим ҳақимда ёзиш нотўғри бўлади. Мен мақола аввалида айтганимдек, Роберто Баджонинг мухлиси бўлганман. Яхши кўришдан олдин унинг тақдирига ўхшашликка ҳам тайёр тур, дейдилар-ку, “майдончилар” гуруҳига келгунга довур эҳҳе, не-не клубларда, не-не юлдузлар билан елкама-елка ўйнамадим. Уларнинг кўпи ҳатто “бутсасини михга илиб ҳам кетди”, аниқроғи, ёзиш майдонида кўринмаяптилар. Мен эса, ҳалиям юрибман. Терма жамоага кириш учун бор имкониятдан фойдаланиб. Муҳими, ҳаракат-ку, тўғрими? Халқинг, виждонинг ва мухлисларинг олдида юзинг ёруғ бўлади.

Maydon.uz ишга тушди. Ҳар куни биз билан бирга бўлинг! Кўп нарса ваъда бера олмаймиз, чунки сифатли нарса кўп бўлмайди!!!

 

Хайрулла ҲАМИДОВ, ижодий гуруҳ раҳбари.

Фикрлар

  • Махмуджон 10 / 10 / 2016 Reply

    Ишларингизга омад, азиз ижодкорлар!

  • Azamat Djurayev 10 / 10 / 2016 Reply

    Va nihoyat ashaddiy Futbol muxlislari kutgan sayt ochildi…Avvalgi UFFdagi atmosfera qaytdi desak ham bulaveradi

  • Toxir Qobiliy 10 / 10 / 2016 Reply

    Омад.

  • Ошпаз 10 / 10 / 2016 Reply

    Мақолаларингиз доимо хушбўй ва мазали бўлсин, сихни хам кабобни хам куйдирмангиз! )

  • Zuhriddin 10 / 10 / 2016 Reply

    Juda ham ajoyib!!!

  • udachnik_1 10 / 10 / 2016 Reply

    омад сизу бизни хеч качон тарк этмасин)

  • Икболжон 10 / 10 / 2016 Reply

    Омад тилайман. Яхши ишни бошлабсизлар

  • Жуда ажойиб макола!! Муаллифимизга Омад тилайман!!

  • Bobur 10 / 10 / 2016 Reply

    Maqolalalaringizni Chempion gazetasini intiqlik bilan kutgandey intiqlik bilan kutib qolaman. OMAD!!

  • FARKHOD17 10 / 10 / 2016 Reply

    CHARCHEMEYLA

  • Димон 10 / 10 / 2016 Reply

    Иноқлик тарк этмасин.

  • Нодирбек Турсунбоев 10 / 10 / 2016 Reply

    Беихтиёр тилимдан “Буларканку” деган суз чикиб кетти,ишхонадагилар хайрон, “Ха, ойлик ошибдими?”-деб сурашяпти!!! Ажойиб состав, ажойиб команда, ишларинга факат ривож!

  • Shohruhbek Boymurodov 10 / 10 / 2016 Reply

    Ajoyib!

  • Dilshod Olimov 10 / 10 / 2016 Reply

    Яна янги майдон бўйлаб “жавлон уриш” ни биргаликда бошлаганиладан хурсандман. Ўйинлар таҳлили, тактик фикрлар, қизиқарли статистика ва айниқса муаллифлик лойиҳаларидан кутиб қоламиз.
    Ишларингизга ривож, майдондаги фаолиятингиз баракали, давомий бўлишини тилаб қоламан.

  • Жахонгир Джураев 10 / 10 / 2016 Reply

    Составга гап йук! Буёгига бушашмела!

  • LEO MESSI 10 / 10 / 2016 Reply

    Iwlarinaga omad hamisha

  • Навқирон 10 / 10 / 2016 Reply

    Ичингларда битта Фарид Хабибуллин ҳам бор экан, Ўзбекистондаги барча жамоаларда ўйнаб чиққан)))

  • Jahongir 11 / 10 / 2016 Reply

    Men maqolalarini sevib o’qiydigan futbol jurnalistlari bir joyga to’planishibti. Bundan judayam hursandman!
    Qahramon Aslanov, Diyor Imomxojayev, Hayrulla Hamidovni yozgan maqolalarini juda katta ishtiyoq bilan oqiyman. Davron Kabulovni ijodini esa ozgacha qiziqish bilan kutib qolaman!

  • зафар 11 / 10 / 2016 Reply

    Faqat xavasim keldi

  • sobir 11 / 10 / 2016 Reply

    olg’a!

  • Фахриддин 11 / 10 / 2016 Reply

    Сайтга кириш бошка сайтларга нисбатан огиррок булмокда. Оркадаги фоними яна билмадим. Шунинг устида хам ишланглар

  • Hagi" 12 / 10 / 2016 Reply

    Ajoyib!!!

  • Persona Grata 12 / 10 / 2016 Reply

    Узбек футболи ривожи учун, узбек футбол мухлислари учун килаётган ишларингизда омад ёр булсин!
    Чарчаманглар, футболимиз юкори даражага чиккан пайтда чарокларингнинг урни босилиб кетади, насиб килса.

  • Sherzod Urunbaev 12 / 10 / 2016 Reply

    CHEMPION gazetasi chiqyapganmi telegram botda reklama kelmay qo’ydi

  • Oltin 13 / 10 / 2016 Reply

    Omad….

  • jonim disenam barsa diyman 13 / 10 / 2016 Reply

    Hayrulla aka Hamidov maydon.uz saytini haqiqiy murabbiysi huddi Gvardiolaga õhshagan.

  • Hayotillo Maqsudov 13 / 10 / 2016 Reply

    Assalomu alaykum. Avvalo sizlarni bu ezgu ishlaringizga omad tilayman. Shu o’rinda bir iltimos bor. Sayt mobil qurilmalarida opera mini brauzerida tez ochilmayapti. Zero Internet tarmog’i sust bo’lgan hudud foydalanuvchilari saytga opera mini brauzeridan kirishadi

  • Захирага М Тухтамирзаевнихам олинглар Хайрилла ака

  • Гайратбек 17 / 10 / 2016 Reply

    Ишкилиб Баджога ухшаб финалда финал килиб куйманглар. Омад ишларингга. Жамоадаги барчанинг бир неча йиллик мухлисиман

  • Mirjalol Eshmonov 25 / 10 / 2016 Reply

    Maydonga qaytganlar , ko’pchilik orzu qiladigan yurtimizdagi fudbol jurnalistikasi terma jamoasi ekan . . .

  • Ilhomdo_2000 06 / 11 / 2016 Reply

    Maydon.uz kelajakda o`z o`rniga ega bo`ladi degan umiddaman. Saytdagi bloggerlarni ko`rib to`grisi shu saytda ishlashni orzu qildim. Omad Maydon.uz!

  • sherjahon 19 / 11 / 2016 Reply

    Mardlar maydonda sinaladi sizlarga omad tilaymiz qalamingiz qilich tig’idanda utkir bo’lsin

  • ««Jamik »» Surxon 19 / 11 / 2016 Reply

    Zur iw bulibdi qaynoq xabarlar kutib qolamiz sizlardan iwlarizga omad

  • рамазон 25 / 11 / 2016 Reply

    Бобомирод Абдулла кани

  • Рамазон 25 / 11 / 2016 Reply

    Ман Чемпион газеьасини стадион.уз ни ва кетинги йилларни жуда мухлиси булганман, ишларизга омод, Рустам Сулаймонов хам йук, Хамза Ёкубов, Хасанали ота

  • Ilyos 27 / 11 / 2016 Reply

    Davron Qobulovdan maqolalar kutib qolamiz. Qisqa muddan yoshlar telekanalida davr infarmatsion dasturida sport xabarlarida uwladi. Juda chiroyli olib borardi

  • Равшан 11 / 12 / 2016 Reply

    Ажойиб гап йук.

  • Anvarjon 16 / 12 / 2016 Reply

    Мен хам хурсандман шу жамоа Яна бирлашганидан. Биз Яна уларнинг маколаларидан бахраманд буламиз! Майдон.узнинг умри узок булсин, чемпион ва стадионнинг такдирига ухшамасин.
    Чемпион ва стадионнинг куплаб сонларини уйда йигиб коробкага тахлаб куйганман. Бир неча йилдан кейин биииир укиб чикиш ниятим бор.
    Ва яна, ижодий учрашувлар хам ташкил килинглар, илтимос! ОМАД!!!

Фикр билдириш