Views:
0

Le Parisien тарқатган хабарга кўра, ПСЖ уругвайлик форварди Эдинсона Каванининг ўрнига ҳужумчи қидирмоқда.

Франциянинг амалдаги чемпиони “Байер” форварди Хавьер Эрнандес ва “Фенербаҳче” ҳужумчиси Робин ван Перси билан шартнома тузишни истамади. 33 ёшли нидерланд парижликлар учун жуда қари кўринмоқда. Мексикалик Эрнандес эса Чемпионлар лигасидаи “доришунослар” сафида ўйнаб қўйган.

Бундан ташқари “Интернасьонал”дан Луан ва “Ривер Плейт”дан Лукас Аларионинг келиши ҳам сўроқ остида турибди. Сабаби клуб раҳбариятини Лотин Америкасидан келган футболчиларнинг мослашувига узоқ вақт кетиши ўйлантирмоқда.

Добавить комментарий