“ПСЖ” бош мураббийи Унаи Эмери “”Вольфсбург”дан Юлиан Дракслер сотиб олинганига қарамай, жамоага яна бир ҳужумчи кераклигини айтди.

“Жамоада сезиларли даражада ўзгаритириш қила оладиган ўйинчи топиш қийин. Дракслерни сотиб олганимиздан мамнунман, аммо бизга яна битта ҳужумчи керак”, – деди Эмери.

Дракслернинг трансфери парижликлар учун 42 миллион еврога тушган, яна 6 миллион евро миқдорида бонус сифатида тўланади. Дракслер билан 2021 йилнинг 30 июнигача шартнома имзоланган.

Фикр билдириш