Сир

Ўтган мавсумда Англия чемпионатида энг кўп гол урган инглиз футболчилари Ҳарри Кейн ва Жейми Варди эди. Бундеслигада немис футболчилари ичида Мюллер ҳаммадан кўп тўп киритганди. Италияда “Женоа” ҳужумчиси Паволетти маҳаллий ҳужумчилар ичида энг самарали ўйин кўрсатган. Испанияда эса, “Атлетик” ветерани Адурис испан футболчилари орасида энг кўп гол уришнинг уддасидан чиққанди.

Бу футболчилар бир-бирларига ўхшамайдилар. Мюллер терма жамоада ҳам етакчи саналади, Вардининг ҳикояси ҳаммага маълум, Кейн ва унинг жамоаси чемпионлик учун охирги турларгача кураш олиб борди. Паволетти – ўртамиёна жамоа етакчиси. Адурис эса, 35 ёшида ниҳоят терма жамоа мураббийлари назарига тушиб, Европа чемпионатида қатнашиш бахтига сазовор бўлди.

Бу футболчиларнинг умумий жиҳати – уларнинг ҳар бири терма жамоага номзод сифатида жалб қилинганлар. Кимдир мунтазам асосий таркибда, кимдир захирада, кимдир ҳозирча фақат йиғинларда, аммо шубҳасиз, терма жамоалар бош мураббийлари бу футболчиларга ўз эътиборларини қаратишган. Шунга мажбур бўлишган.

Йўқ, биласизми, мажбурлик деганда журналистлар ёки мухлислар томонидан уюштирилган босимни айтаётганим йўқ. Жамоанинг натижасига жавобгар бўлган бош мураббий таркибни ўзи белгилайди, ўз услубига мос бўлган футболчилар асосида ўйинни ташкил қилишга ҳаракат қилади. Ҳар қанча кўп гол урмасин, агар футболчи мураббийнинг жорий қилаётган услубига мос келмаса, албатта, у асосий таркибда ўйнамайди. Ҳеч ким бундай босим ўтказишга ҳаққи йўқ.

Сўнгги икки абзацни гўёки бир бирини рад қилувчи хулосалар билан тугатаётгандек кўринган бўлсам-да, ундай эмас.

Самвел Бабаяндан “Локомотив” ҳужумчиси, бугунги кунда олий лигамиз тўпурарлари баҳсида 16 гол билан етакчилик қилаётган Темурхужа Абдуҳолиқов ҳақида жуда кўп сўрашади. Турли жавоблар ва тахминлар ичида, энг расмийси ва гўёки ҳеч ким эътироз қила олмайдиган вариант шуки, Абдуҳолиқов Бабаяннинг ўйин услубига мос келмайди. Бошқа вариант ҳам бор, эмишки, ўз вақтида Темурхўжа терма жамоада ўйнашдан бош тортган эмиш. Мен бунга ишонмайман, зеро бир пайтлар терма жамоа йиғинларидан бош тортган дарвозабон Бакланов клуби билан қўшилиб жазоланганди. Яъни, агар Бабаян ўз жамоаси учун Темурхўжани керак деб билганида, шунча босим ичида жим юрмасди.

Хуллас анчадан бери бир ўйинда биттадан гол кирита олмаётган ва энг ишонган ҳужумчиси рақиб дарвозасига зарба ҳам беришнинг уддасидан чиқа олмаётган терма жамоамизнинг бош мураббийи Самвел Бабаянга Темурхўжа керак эмас.

Энди бояги услуб ҳақидаги фикрга қайтамиз. Тўғри, бутун дунёда шунақа. Ўз услубига мос келмайдиган ҳужумчини мураббий ўйнатмайди.  Аммо агар ҳужумчи тинмай гол уриб ўз савиясини кўрсатиб турганида, уни рад ҳам этмайди. Жамоага жалб қилади, йиғинларда шуғуллантиради, захирада олиб ўтиради. Боя айтдиг-у, услуб деб, айнан ўша услуб иш бермаётган, таркибга индивидуал таъсир керак бўлаётган паллада майдонга тушириш учун. Айтмоқчиманки, Абдуҳолиқовнинг терма жамоа захирасида ўтирмаётганининг сабаби, Бабаяннинг услубига мос эмаслигида, деган мулоҳазани қабул қила олмайман.

Юқорида ўзим савол бериб, жавобини бермадим. Хўш, ўша юқорида санаб ўтилган бош мураббийларни Адурис, Паволетти ёки Вардини терма жамоага жалб қилишга нима мажбур қилади? Вазиятга холис баҳо бериш.

Мураббий ўзига мос келмайдиган у ёки бу футболчининг клубдаги ўйинларда юқори савияни намойиш қилаётганини кўрар экан, ундан воз кечишни виждонан ўзига эп кўрмайди. “Мен мана шу мамлакат терма жамоаси бош мураббийиман, у эса, шу мамлакат фуқароси, футболчиси. Унинг ҳам ўз терма жамоасига ёрдам бериш имкониятига эга бўлишга ҳаққи бор. Мен ҳам хато қилаётган бўлишим мумкин. Қачондир мен ишонаётган футболчи панд бериши ёки мен танлаган услуб иш бермай қолиши эҳтимоли бор. Нега энди ўзимни чеклашим ва қачондир ўз хатоимни вақтида тузата олиш имкониятимдан воз кечишим керак?”

Мана шунақа ўйлаши мумкин ўша бош мураббийлар.

Мен Темурхўжа Абдуҳолиқов Эронга қарши ўйнаганида гол урарди, деб сизларни ишонтирмоқчи эмасман. Балки у ҳам Сергеев каби, ҳеч нарса қила олмаган бўларди. Аммо ҳозир, шу паллада Абдуҳолиқовнинг Сергеевдан устунлиги ҳам шунда. Сергеев майдонга тушди ва ҳеч нарса қила олмади. Буни аниқ биламиз. Абдуҳолиқовни аниқ билмаймиз.

Балки шу қадар қайсарлик қилаётган Бабаян аниқ бирор нарсани билар. Мен ҳам шуни билгим келяпти, жудаям.

Қаҳрамон Асланов      

Фикрлар

  • Икболжон 10 / 10 / 2016 Reply

    Рахмат жуда ажойиб макола булибди.
    Мен хам хайронман бу болани нега чакирмаяпти. Хозирги холати Сергеевдан улса улиги ортик.

  • ХУРСАНДБЕК 10 / 10 / 2016 Reply

    мен сергеевни ёнини олмочимасман. сергеев менга хам ёкмайди. лекин мени фикримча сергеев ва абдухоликов бир хил савияда. сергеев хам хитойга кетгунча абдухоликов билан голлар сони бир хил эди. у хитойга кетти абдухоликов ундан утиб кетди холос. эсиларда булса темурхужа хам хорватияда хеч нарсани коийиллатмади.

    • Икболжон 10 / 10 / 2016 Reply

      Тугри савия буйича бир хилдир. Лекин хозир холатида Абдухоликов яхши формада Сергеевдан кура. Шунинг учун уни асосий таркибга туширса фойдалирок булар эди.

  • Рахмат жуда ажойиб макола булибди. Сергеев Бу гал Гол уради!!!

  • Bloom 10 / 10 / 2016 Reply

    Агар Хитойга хам гол уролмаса, билмадим нима килиш керак буни?! Абдухоликовнинг чакирилмаганлиги хакикатан хам Бабаяннинг принципиларига тугри келмаслигида. Бу принцип эса, оддийгина, пахтакорда уйнаш принципи!!!

  • Lion Sanches 10 / 10 / 2016 Reply

    Бу сафар хам терма жамоа олдига ЖЧ йулланмасини кулга киритиш режаси куйилмаган буса, асабни асраган маъкул )

  • Рашидхон 10 / 10 / 2016 Reply

    Абдухоликовда хозир уйин амалиёти ва гол уриш хисси бор сергеевда хозирда униси хам буниси хам йук хитой клубида у захира уйинчисига айланди ва бу терма жамоага тасир утказмокда. Бабаян шунингдек унг канот химоясига исломни куйиб хато килмоокда бу канотга шорахмедов; мухаммадиев шуларни куйиш керак гапираман десанг гап куп. Хитой билан уйинда факат ютук керак бошкаси бизни каноатлантирмейди манга колса таркиб шундай булиш керак Лобанов – Денисов – Кримец – Тухтахужаев-Мухамадиев – Сохибов – Ахмедов – Машарипов-Рашидов-Сергеев-Абдухоликов. 4-1-3-2 схемаси.

  • Элёр Инамов 10 / 10 / 2016 Reply

    Бабаянди ўзини йўқатиш кере агар шу хитойдиям юталмас

  • Alisher_Khalilov 11 / 10 / 2016 Reply

    Bari befoyda..

  • ХУРСАНДБЕК 11 / 10 / 2016 Reply

    агар хитойни ютолмаса бабаянни кетиши аник менимча. абрамовни ьиргина маглубияти учун хайдашди,бунга 3марта имкон бермас

  • jonim disenam barsa diyman 11 / 10 / 2016 Reply

    Bitta narsani etmoqchiman tõğri balki jaxlila chiqar lekin agar Sergeyev ham Toshkentda Pahtakorda õynavotgan buganda balki tõpurarla bahsida Temurhuja bn bellashvotgan bõlarmidi bu bn Temurhuja yomon õynidi dmoqchimasman uni ham õz õyin uslubi bor va MTJda õynashga 100%haqli bunda faqat Babayan janoblariga murojaat qilish kere db õyliman

  • jonim disenam barsa diyman 11 / 10 / 2016 Reply

    Bitta narsani etmoqchiman tõğri balki jaxlila chiqar lekin agar Sergeyev ham Toshkentda Pahtakorda õynavotgan buganda balki tõpurarla bahsida Temurhuja bn bellashvotgan bõlarmidi bu bn Temurhuja yomon õynidi dmoqchimasman uni ham õz õyin uslubi bor va MTJda õynashga 100%haqli bunda faqat Babayan janoblariga murojaat qilish kere db õyliman

  • Gayrat Is 11 / 10 / 2016 Reply

    JONIM DISENAM BARSA DIYMAN ))))))

  • Афзал 11 / 10 / 2016 Reply

    Кахрамонака тугри гапларни ёзибсиз. Бабаян укийди деб умид киламан.

  • Hagi" 12 / 10 / 2016 Reply

    Menimcha Sergeyevga mos o’yin qila olmayapti O’zbegim, Igor og’ir karvon hujumchilar toifasidan unga golli paslar berilsa unumli foydalana oladi!

  • - - 12 / 10 / 2016 Reply

    Игор Сергеевнинг хозирги даражаси МТЖга тортмаслигини 4та уйинда курдик. Бабаян буни тан олгиси кемаяпти. Яна нечта уйин имконият беради, билмадим.
    Гейнрих хам кайфият уйинчиси ва билишимча жисмоний холати 90 дакика терма жамоа даражасида уйнашга етмайди.
    Марат Бикмаев хам яхши номзод, лекин уйини ухшамасдан колса, уни оркасиданам гап эшитади Бабаян.
    Шунака пайт Темурхужани чакириб, хеч йук 2та уйин имконият бериши керак. Айтайлик, 1таси уртоклик ва 1таси расмий уйинда. Уртадаги узаро низони деб, мухлислардан гап эшитиб юришни бас килиши керак. Агар уйнай олмаса, узини хаклигини исботлаган булади.

  • - - 12 / 10 / 2016 Reply

    Яна бир гап, ушбу мавсумни бир текис утказаётган ва уз уйинлари билан МТЖга чакирилишга номзод булган Сардор Мирзаев айни пайтда Элдор Шомуродовдан ёки Сервер Жепаровдан кучли(ёки тенг) булса борки, кучсиз эмас.
    Бабаян МТЖда соглом ракобатни юзага келтириши шарт ва лозим. Яъни 1 та позицияга камида 2та тенг кучли футболчини чакирсин. Кайси бири машгулотда ва уртоклик уйинларида узини курсата олса, асосий таркибда ушани туширсин.
    Уйин услубимга, тактикамга мос келмайди деган бахоналар утмайди. Чуник курдик. Хеч кандай уйин услубиям ва олдиндан уйланган тактикаям, ракиб тактикасига ва уйинга караб, уйин услубини узгартириб бориш каби нарсаларни якинигаям кеололмаябди айни пайтдаги уйин. Шундан келиб чикиб, Элдор уйнай олмаябдими, демак урнида Сардор тушсин ва имкониятга эга булсин.

  • ALISHER SOLIEV 12 / 10 / 2016 Reply

    Qo’yilar amakilari shu Sergeevni urishmelar endi unaqa qimedi. 🙂

  • AVAN 12 / 10 / 2016 Reply

    Шунака Инсонлар бор уз хатосини билса хам тан ололмайди. Гордыня не позволяет. Хозир агар у Хамдамов Шукуров Машарипов Рашидов Шомуродов Абдухоликовларни куйса жамоа кучли уйнаб куйиши ва Бабаяннинг хатосини курсатиб куйиши мумкин. Кейин бу уйинчилар унинг шогирдлари эмас. Хуллас бу Узбекистон учун чин дилдан жон куйдирадиган одам эмас деб биламан.

  • Oltin 12 / 10 / 2016 Reply

    Babayanni ishdan olish kerak. Mutasaddilar qayoqga qarashyapti……desam buyoqda uni krishasi MUZ chiqib qoldi

  • DILMUROD 14 / 10 / 2016 Reply

    Sergev fudbolchi emas

  • Musurmonov Dilshod 15 / 10 / 2016 Reply

    Узеники булмаган одам ел булмеди барибир бабаянда виждон йук хотя-бы виждоги бор тренер бусаям бошка гап бабаянни тренер килиб куйганлани уриб кетган олдин уффни тозалаш кере

  • tursunali 24 / 10 / 2016 Reply

    Gdlyan e babayan. bilmadimu uni qiliqlariga qarab millatchimikan deb o’ylab qolaman. Menimcha hammasini kasassi bir babayandiyam usmonovdiyam tolibjonovdiyam boy akaniyam

  • Sherlok 24 / 10 / 2016 Reply

    Жахон чемпионатига саралаш ўйини. Осиё китъаси. 3 тур. Тошкент шахри. “Бунёдкор” стадиони. Ўзбекистон-Эрон учрашуви. Бош мураббийлар Карлуш Кейруш (Эрон), Шохи синган кўчкор ака (Ўзбекистон). Ўйин бошланиш арафасида. Яна икки-уч минутдан кейин учрашув бошланади. Тезлик билан мухлисларга Ўзбекистон терма жамоасининг таркибини айтиб бераман. Демак, бугун майдонга кўйидаги кўй болалар, йўг-эй, тўй болалар тушади. Дарвозада — нонини бировга бериб кўймадиган, Бабаяндек отаси бор, лакма Александр Лобанов. Химояда тўпни майдондан ташкарига тепиб юборишни аста-секин ўрганиб келаётган, Бабаян терма жамоага чакиришга мажбур бўлган химоячи Ислом Тўхтахўжаев ва миш-мишларга кўра клубидан оладиган маошининг ярмини терма жамоадаги устозига бериб турадиган дурак — Егор Кримец. Шунингдек, чинаккам футболчи Виталий Денисов. (Шу йигитнинг отасига рахмат. А.Р.) Майдон марказида — шериклариники булган ошни доим ўгрилаб юрадиган йигит Азиз хайдаров хамда хали бери тўпни тўхтатишни билмайдиган, (адашмасам кўзининг кўриш даражаси хам паст, шекилли,) оёгига тўп тегиши билан довдираб коладиган довдир Отабек Шукуров. Канотларда ўйнайдиган футболчилар — хали бери терма жамоада ўзларининг савиясидаги футболчилар тополмаётган, муборак эллик ёшга кирган бўлса-да, хали ёш бўлган Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродов. Хужумчи ортида ўйнайдиган футболчи — гўрга киргунча терма жамоадан кетмайман деб онт ичган, качал Сервер Жепаров. хужумда охирги марта качон гол ўрганини ўзи хам билмайдиган, бели ва оёги яхши букилмайдиган куриган терак — Игорь Сергеев (Падарига лаънат шу йигитнинг)

  • Pirlo 06 / 01 / 2017 Reply

    Asabni asraylik yakunlansin saralash.

  • NOZIMJON 07 / 01 / 2017 Reply

    Temirho’jani kop gol urayotgani yonidagi super kuchli tarkib va ularning sog’lom ichki muhiti sababli deb o’ylayman. Ular bekorga OCHLda yaxshi natija qayd etishgani yo’q. Ular borgan bosqichga boshqa jamoalar juda kuchli ligionerlar hisobiga yetishdilar. Aslida Temirho’ja – Bikmayev- Sardor Mirzayev uchligini terma jamoada sinab ko’rish kerak. Albatta ish beradi. Korasizlar, Xudo hohlasa tez orada yangi Prezidentimiz bu masalada ham muhlislar dardiga davo boladilar deb ishonaman.

Фикр билдириш