“Галатасарой” яримҳимоячиси Уэсли Снейдер Хитой чемпионатига бориши мумкинлигини билдирди.

“Мен Хитойга боришим учун нисбатан каттароқ нарса таклиф қилишлари зарур.

Мен масалан уч йиллик шартнома ва йилига 15 миллион евро маош эвазига у ерга борган бўлардим”, – дейди Снейдер.

32 ёшли нидерландиялик хавбек айни пайтда Туркияда йилига 5 миллион евро олмоқда. Унинг шартномасида трансфер суммаси 7,5 миллион евро қилиб белгиланган.

Фикр билдириш