Views:
0

Дортмунднинг “Боруссия”си “Краснодар” ҳужумчиси Фёдор Смоловни диққат билан кузатмоқда.

Bild тарқатган маълумотга кўра, Россия термасининг 26 ёшли форварди немис клубига 10 миллион еврога тушади. Аммо яқин вақт ичида трансфернинг амалга ошиши қийин.

Айни пайтда “Боруссия” колумбиялик ҳужумчиси Адриан Рамоснинг Хитойга ўтиши қандай ҳал бўлишини кузатмоқда. Унга “Бейцзин Гуоань” ва “Чунцин Лифань” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Хитойда трансфер ойнаси 26 февралгача, Россияда эса 24 февралгача очиқ бўлади.

Добавить комментарий