“ПСЖ” бош мураббийи Унаи Эмери Франция Кубоги 1/32 финал доирасида “Бастия”га қарши кечган ўйин борасида фикрини билдирди. Учрашув Парижнинг “Парк де Пренс” стадионида, мезбонларнинг 7:0 ғалабаси билан якунланди.
“Менинг жамоам ўзи хоҳлаганидек ўйин кўрсата олади. Биз чиройли ўйин кўрсатганимиз учун ғалаба қозонамиз. Бизга қарши ўйнайдиган барча жамоалар ўз дарвозасини мустаҳкамлашга уринади, натижада бизга осон бўлмайди. Лекин рақиблар чарчаганидан кейин биз ишга киришамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи таймда озгина сабр қилишимизга тўгъри келди. Иккинчи таймда ўзимизни кўрсатдик. Энди сафардаги учрашувларда ҳам ўйинларимизни яхши кўрсатсак бўлгани”.

Добавить комментарий