“Вердер” клуби раҳбарияти ҳамда мураббийлик кенгаши яримҳимоячи Зерге Гнабрини сотмоқчи эмаслигини эълон қилди. Бу ҳақида немис клуби спорт директори Франк Бауманн хабар берди.
“Гнабри 100% “Вердер”да қолади. Бу борада хотиржамман. Чунки Гнабри клубимизда ўзини яхши ҳис қилмоқда. “Вердер”да ўйнаш унга ҳеч қандай зарар келтирмайди, аксинча, ўз имкониятларини намойиш қилишида ёрдам беради”.

Фикр билдириш