“ПСЖ” яримҳимоячиси Хавьер Пасторенинг сафга қайтиши номаълум муддатга кечиктирилди.

L’Equipe хабар беришича, аргентиналик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан тўлиқ даволанишга улгурмаган.

Пасторе 8 ноябрь куни “Нант” (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.

Жорий мавсумда у бор йўғи 8 та учрашувда иштирок этди.

Фикр билдириш