Views:
0

“Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин Аксель Витселнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубига муносабатини билдира туриб, ўз ҳозир Хитойга йўл олмаслигини маълум қилди.

“Ҳамма тестларни топширдим, муаммолар йўқ. Таътил? Мен денгиз ва қуёш мўл бўлган иссиқ ўлкаларда бўлдим. Дастлаб қиз ўртоғим билан, кейин эса оилам билан. Яхши дам олдим.

Витселнинг кетиши жамоа ўйинини ўзгартирадими? Бу саволга жавоб бериш қийин, яхшиси мураббий жавоб берсин. Витсель маҳоратли футболчи экани ҳаммага маълум. У бу ерда кўп вақт тўп сурди. Унинг кетишини ҳам ҳамма биларди. У рад этиш мумкин бўлмаган таклиф олганини виждонан айтди. Мен Хитойга борармидим? Йўқ, ҳозир эмас”, – дейди Кокорин.

Добавить комментарий