Аввал  хабар қилганимиздек, «Насаф» шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини давом эттирмоқда.

Туркияда об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли, жамоа Анталия шаҳрига мўлжалдагидан бироз кечикиб борди ва кечадан машғулотларга киришди.

Футболчиларимизнинг кайфияти аъло даражада, қаршиликлар сафига яқинда қўшилган Акмал Шораҳмедов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳозирча жамоа таркибида янги келган ўйинчилар йўқ. Агар мураббийлар янги футболчини кўрикдан ўтказишга таклиф этадиган бўлишса, бу ҳақда хабар берамиз.

“Насаф” эртага Анталиядаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Жамоанинг спарринг рақиби Кипр олий лигаси (А дивизион) вакили “Лимасол” клуби бўлади. Учрашув жамоа жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади.

«Насаф» навбатдаги назорат учрашувни Озарбайжоннинг топ клуби, саккиз карра мамлакат чемпиони – “Нефтчи” клуби билан бўлади. Ушбу назорат учрашуви 11 январь куни “Bellis Deluxe” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши бизнинг вақт билан соат 17:00га белгиланган.

Манба: fcnasaf.uz

Добавить комментарий