Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” ва Жиззахнинг “Сўғдиёна” клублари бир кунда иккита ўзаро ўйин ўтказди.

Биринчи ўйинда асосий таркиби билан ҳаракат қилган “Машъал” Жиззах клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

“Машъал” матбуот хизмати хабарига кўра, иккинчи ўйинда “Сўғдиёна”га қарши асосан ёшлар ўйнаган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикр билдириш