Вермланд округ суди “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг даъвоси бўйича Ульф Карлссонга нисбатан қарор чиқарди.

Енгил атлетика бўйича Швеция терма жамоасининг собиқ мураббийи ҳисобланган Карлссон 2016 йил апрелида, Златан “Ювентус”да ўйнаган вақтлари (2004-2006 йилларда) танасининг мушак ҳажмини ярим йилда 10 килограммга ошириш учун допинг қабул қилгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Суд Карлссоннинг сўзларини қўпол туҳмат деб топди ва мураббийга 24 минг швед кронаси (тахминан 2,5 минг евро) миқдорида жарима солди.

Фикр билдириш