“Бавария” ҳимоячиси Хольгер Бадштубер трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоасини ўзгартиради.

Мюнхен клуби ўзининг 27 ёшли тарбияланувчисини бутунлай қўйиб юборишни истамаяпти.

“Бавария” футболчининг ёзда якунига етадиган шартномасини узайтириб, сўнг ижарага бермоқчи. Муқобил режа — қайта сотиб олиш шарти билан сотиш.

Германияда мазкур футболчига “Шальке” даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, “Вольфсбург” ҳам қизиқиш билдирган.

Аввалроқ Бадштуберни “Манчестер Сити”, “Гамбург” ёки “Суонси”дан бири ижарага олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Футболчи Бундеслиганинг жорий мавсумида атиги битта ўйинда майдонга тушди.

Фикр билдириш