“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА версиясига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилганидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менга овоз берган барчага – ишқибозлар, термажамоа сардорлари ва журналистлар, ҳамма-ҳаммага ўз ташаккуримни етказмоқччиман. Раҳмат.

Умуман олганда ФИФА совринини биринчи марта олаётганим йўқ. Аммо The Best совринини биринчи марта олдим. Биринчи навбатда “Реал”даги жамоадошларим ва жамоамиз бош мураббийига раҳмат айтмоқиман. Мен учун қилган барча ишингиз учун раҳмат. Ўз навбатида оиламга, яқинларимга, онамга, клуб ходимлари, хуллас ўз ишини 100 фоизга бажарган барча инсонларга ташаккур.

2016 йил менинг фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди. Менда баъзи шубҳалар ҳам бор, аммо совринлар барчасини айтиб турибди. Ўтган йилни ҳеч қачон унутмайман. Жуда бахтлиман, барчаан миннатдорман.

Афсуски, “Барселона” футболчилари ФИФАнинг тақдирлаш маросимига келмадилар, аммо уларни ҳам тушуниш мумкин”, – дейди Роналду.

 

Фикр билдириш