Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.

Йилнинг энг яхши футболчи аёлига топшириладиган совринни Карли Ллойд (АҚШ, “Хьюстон”) қўлга киритди.

У Мелани Берингер (Германия, “Бавария”) ва Мартани (Бразилия, “Русенгорд”) ортда қолдирди.

Ғолибга совринни Аргентина футболи юлдузи Габриэл Батистута топширди.

Добавить комментарий