Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер катта теннисдаги ўрганган тажрибалари ҳозирда ёрдам бераётганини таъкидлади. Германия терма жамоаси дарвозабони спортнинг бу тури билан 14 ёшига қадар шуғулланган.
“Теннисчига керак бўладиган кўплаб нарсалар дарвозабон сифатида менга ҳам керак. Масалан, оёқда тез ҳаракатлана олиш, ўйинни ўқий олиш, ўз ҳаракатларингни режалаштириб вақтида нафас ростлаш ҳамда вазиятдан завқлана билиш. Буларнинг барчаси менга доим ёрдам бериб келган”.

Фикр билдириш