Жерар Пике яна бошлади. Аниқроғи давом эттирди. Одатдагидек, “Барселона” мағубиятга учраган ўйинда Пике катта саҳнага чиқмоқда. Одатдагидек, кимларнидир нишонга олиб ўзининг бисотидаги ширин сўзлар билан сийламоқда. “Вильяреал”га қарши ўйиндан сўнг “Барселона” ҳимоячиси каттароқ нишонни пойлади. Бу сафар Ла Лига президенти Хавьер Тебас унинг нишонига айланди.

VILLARREAL 8 1 2017 DEPORTES Futbol Villarreal CF - FC Barcelona durante el partido de la jornada 17 de liga Pique al final del partido FOTO MIGUEL LORENZO

Олдиндан айтиб қўяй, бугун Пикени оқламоқчи эмасман. Унинг бу сафарги чиқишини Лига раҳбарлари албатта кўриб чиқишади ва уни бир неча ўйинга дисквалификация қилишади, деб таҳмин қилса бўлади. Пике эса, ўз навбатида сўнгги ўйинлардаги ҳаракатлари билан бунга муносиб. Қолаверса, бу сафарги нишон каттароқ олинди. Ҳар қандай ўзини хурмат қилган лига раҳбари буни шундоқ қолдирмаса керак, ҳар ҳолда.

“Сен буни кўрдингми, ҳа, ҳа, сен”, – Пикенинг Тебасга қарата айтган гапи айнан шундай янгради. У бу билан нимага шаъма қилгани ҳам барчага маълум. Учрашув давомида, ҳакам бир икки вазиятда “Барселона” зарарига қарор чиқаргани ва якунда ғалаба қозона олмаган клубнинг аламзадалиги билан изоҳлаш мумкин бўлган вазият. “Барселона” аламзада. Худди бугун барча уларга қаршидек. Ҳакамлар, рақиб, дарвоза тўсинлари. Аммо, ўйиндан кейин барча айбни бошқаларга тўнкаш, айбни ўзидан эмас, бошқалардан қидириш, ғалаба қозона олмаганлигига бошқаларни сабаб қилиб кўрсатиш мардлик намунаси эмас. Жоиз бўлса, ожизлик. “Барселона” вакилларининг кеча Цюрихда бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига ҳам боришмаганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Эхтиросга берилган футболчиларни бироз жиловлаш керак.

359005

Бекорга айнан Пикедан бошламадим. Шу ўринда, Пике ва Тебас ўртасидаги можоарога бошқа томондан тўхталмоқчиман. Тебас ва Пике ўртасидаги мулоқот – “Барселона” ва Ла Лига президенти ўртасида давом этаётган зиддиятларнинг давоми деб тушунишингизни истардим. Бу воқеа клуб ва Лига раҳбари ўртасидаги келишмовчиликнинг расмий тус олаётганидан дарак. Аслида, бу зиддиятлар анчадан бери расмий тус ола бошлагани факт. Ла Лига ва “Барселона” мухлислари бунинг сабабини билишса керак. Ла Лига президенти Хавьер Тебас “Барселона”га нисбатан антисимпатияси бор эканини бир расмий анжуман пайтида қистириб ўтгани, “Севилья” мухлислари томонидан “Барселона” футболчиларига отилган баклашкалар воқеасида ҳам, айнан “Барселона” футболчиларини айблаганини эсласангиз кифоя. Кимдадир кимгадир нисбатан антисимпатия бўлиши табиий нарса. Бу унинг шахсий муаммоси, албатта. Шунчаки, мен бу вазиятдан, Лига раҳбарияти ва клуб ўртасидаги зиддиятлар бундай давом этса, бу албатта яхшилик билан тугамаслигидан хавотирда эканимни айтмоқчиман холос. Гап шундаки, Пике кеча қилган қилиғи яна давом этишига менда шубҳа йўқ. Имкон ва сабаб туғилди дегунча Пике ва бошқалар Тебасга “ташланаверишади”. Кечаги Пикенинг ўзига хос чиқишини эса, мен айнан ўйиндаги ҳакамлик учун эмас, балки айнан Тебас ва ўртадаги келишмовчиликнинг давоми деб ҳисоблайман. Ўйиндаги вазиятлар ва ҳакам қарорлари эса, шунчаки Пикега дилидагиларини айтиб қолиш учун сабаб ҳолос. Агар, ундай бўлмаса, Пике Лига Президентини олдида ҳакамни сўккани учун, ўйиндан сўнг ҳам ҳакамларга “осилгани” учун қаттиқроқ жазонланиши керак.

318007

Негадир, Ла Лигада ўйинчиларнинг ҳакамларни танқид қилишлари, ўйиндан сўнг, у ёки бу футболчининг ҳакамни  очиқчасига танқид қилиши, унинг қарорларини муҳокама қилиши одатга айланмоқда. Футболчилар ва мураббийлар бу борада бироз ўзларига эрк бериб юборгандек. Дейлик шундай ҳолат Англияда рўй берганида, аминманки, футболчини камида икки ёки уч ўйинга четлатишган бўлар эди. Умуман, бошқа лигаларда футболчи ва мураббийлар бу борада бироз эхтиёткорликни сақлаб туришади. Испанияда негадир ундай эмас. Ёки бу ерда Тартиб-интизом қўмитаси яхши ишламайди ёки улар айрим гранд жамоаларнинг футболчиларидан қўрқишади. Бу шунчаки, шахсий кузатувларимга таяниб қилаётган хулосам, балки адашаётгандирман. Бир икки марта кимдир қаттиқроқ жазоланса, бундай ҳолатлар албатта, камаяди. Бу эса, Лига обрўси учун ҳам фойда.

Шундай экан, Пикени навбатдаги ўйинларда майдонда кўрмаймиз, деб таҳмин қиламан. Бироз дам олиб, ўзига келиб олиш учун Лига раҳбарияти унга шароит яратиб беришади, деб умид қиламан.

1 та фикр

  • Даврон 10 / 01 / 2017 Reply

    Бечора Шакира канакиб чидиркин Пикега:))

Добавить комментарий